2. Тур камёб бўлишида тарихий ва экологик-географик жиҳатлар.
Турнинг камайиб кетиши, баъзида умуман йўқолиб кетишининг сабаблари тарихий, экологик-географик, биологик ва антропологик бўлиши мумкин.
Турнинг тарихий тараққиёти давомида айни пайтдаги айрим омиллар сабабли уларни камайишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли интродукцион эксперимент натижаларига кўра турга тўлиқ тавсиф бериш ҳамиша ўринли эмас. Аксинча унинг шаклланиш жараёни кетган турли тарихий даврларда эволюциясини ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Бу турларнинг айримлари кенг экологик мослашув диапазонига эга бўлгани ҳолда, популяциядаги ўсимликнинг сони камайиши кузатилади. Бунда инсоннинг билвосита ёки бевосита иштироки бўлиши мумкин. Булар реликтлар бўлиб, ҳозирги гароитга яхши мослашган. Лекин улар орасида шундайлари борки, улар ёш турлар – неоэндемлар, ўзининг потенциал имкони даражасидаги ареални эгаллаб улгурмаган, тор доирага хос хусусиятларга эга, енгил “жароҳатланадиган” турлар. Айнан шу турларни интродукция қилиш қийинчилик туғдиради ёки уларни кўпайтириш оғир. Шу боисдан бугунги кунда микроэволюция назариясига мос келадиган популяцион таҳлил методига зарурат сезилмоқда (Гершензон, 1941; Синская, 1948; Четвериков, 1956). Ташқаридан қараганда фенотипик жиҳатдан бир хил бўлиб кўринган популяцияларда рецессив мутациянинг чексиз имкониятлари яшириш, улар шароит ўзгариши билан намоён бўлади, яъни маданийлаштирилганда юзага чиқади. Қадимий турлар кўп сонли мутациялар яширинган бўлиб, улар полиморфизмни намоён қилади. Рецессив белгиларнинг жуда катта заҳираси реликт турларда бўлиб, табиий рефугиум (бошпана) ларда сақланиб қолади (Кормилицын, 1977).
Камёб ва йўқолиб кетаётган турларни интродукция қилишда тадқиқотчи улар ўсган флоранинг ўтмиши, тараққиёт йўналиши ва генезиси билиши лозим. Турни камайиши ёки йўқолиб кетишининг тарихий сабабини аниқлашда етакчи ўринда бу эколого-тарихий ва флорогенетик методлари туради. Биринчи метод ўсимликнинг ўтмишда ва ҳозирги кунда ўсиш шароитига талаби тўғрисида бой маълумот беради. Буни анатомик усулда ҳам аниқлаш мумкин.
Флорогенетик метод ёрдамида эса интродуктор йўқолиб кетаётган тур шаклланган флоранинг шаклланиш тарихини ўрганади. Бунда қадимий геологик даврлардаги генетик қатламлар - “плейстоценотик флористик мажмуа”, номораль элементлар мажмуаси ва тоғ ксерофитлари флораси мавжудлиги намоён бўлади. Ботаника боғларида интродукция жараёнида эса Осиёдан келиб чиққан турлар осон мослашади, экологиясига кўра улар ксеромезофит ва ксеропетрофит (тошлоқда ўсадиганлар) гуруҳга мансуб. Бундан ташқари, тур ўз тараққиётида оғир эволюция йўлини босиб ўтган бўлса, ана шундай турлар янги шароитга осон мослашади.
Турнинг у ёки бу тарихий категорияга киритиш учун, интродуктор танишиш имкони бўлган барча геологик ва флорогенетик манбаларга таяниши керак.
Айниқса баъзи бир реликт ва эндемларни гуруҳларини аниқлаш қийин кечади. Эндемлар – мослашиш имконияти тор бўлганлиги сабабли уларни гуруҳларини аниқлаш янада мушкул. Улар кўпинча фақат ўзигагина хос бўлган морфологик белгиларни намоён этади ва нохуш иқлимга мослашган бўлади (Пленник, Кузнецова, 1976, 1981).
Реликт турлар, одатда, интродукция шароитида катта потенциал имконияти борлигини намоён қилади.
Ботаника боғига интродукция қилишдан олдин тадқиқотчи ареалнинг деградацияга учраш сабабларини аниқлаши, уларнинг бирламчи ва иккиламчи характерини белгилаши, агар мавжуд бўлса антропоген омил қаторида тарихий сабаблар ҳам аниқланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |