Т р. Мавзулар Соат



Download 229,92 Kb.
bet43/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Солитерлар – бу якка жойлашган, яхши кўринадиган дарахт ва буталар бўлиб, газонлар фонида, йирик дарахт-буталар гуруҳи ёки массивларда жойлаштирилади. Йирик ва ёрқин рангдаги дарахтлар орқа планда, сайхонликнинг ичкарисида ва йўлакларда анча узоқ масофаларда ҳам жойлаштириши мумкин. Чиройли кўринишдаги шох-шаббага эга кичикроқ дарахтлар эса яхши кўриниб туриши учун олдинги қаторларда, йўлларга яқин жойларда, газонлар фонида экилиши мумкин.
Солитер сифатида япроқли ва нинабаргли дарахт ва буталарнинг турли хиллари ва формаларидан фойдаланиш мумкин. Солитерлар жуда манзарали бўлиши лозим, уларнинг шох-шаббалари ўзига хос тузилишда, барглари турли хил шаклларда ва турли рангларда бўлиши лозим.
Гуруҳлар – бир турга мансуб (тоза гуруҳ) ёки бир нечта турлардан иборат (аралаш гуруҳ), бошқа композициялардан алоҳида экиладиган, икки-учтадан тортиб бир неча ўнлаб дарахтлардан иборат бўлган тўпламга айтилади. Ҳозирги пайтда парклар, хиёбонлар, боғлар, мавзелардаги дарахтзорлар, сайилгоҳларнинг замонавий режасида дарахтлар гуруҳи етакчилик қилмоқда. Гуруҳда дарахтларнинг зичлиги уларнинг биологик хусусиятлари – ёруғсеварлиги, сояга бардошлиги, ўлчамлари, тупроқ ва намликка муносабатига қараб, турлар таркиби эса архитектура нуқтаи-назаридан танланади. Гуруҳда дарахтлар орасидаги масофа 3 м дан 12 м гача бўлиши мумкин. Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш тажрибасида гуруҳлар йўлкалар билан чегараланган тўп-участкалар типи кенг тарқалган.
Манзарали боғдорчилик композициясида мустақил буталар гуруҳи ҳам яратилади. Уларни дарахтлар гуруҳи ўртасидаги узилишларда, бинолардаги қўшимча қурилишлар ёнларида, кўчаларнинг яшил қаторларида, сайлгоҳлар, парк ва хиёбонлардаги йўлак ёқаларида жойлаштириш мумкин. Ёрқин ва тўқ, зич ва сийрак шох-шаббали, йирик ва майда буталар, уларнинг турли мавсумларда турлича гуллайдиган, куз ойларида турли хил тусга кирадиган, баргли, гулли новдалари, дарахтлардаги сингари, ўзаро аралаштирилиб (компоновка қилиниб) экилади. Улар бир-биридан ва ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда 1 м дан 3 м гача бўлган масофада жойлаштирилади.

Ўзбекистон шароитида форзиция, багряник, бодом, япон беҳиси, магония, тобулғи, дейция, жасмин, дўлана, сиренлар, бодрезак, дрок, вейгела, зирк, лигустра, дёрен, маржондарахт, гортензия, флорибунда атиргуллари, настарин ва сурия гибискусининг турли формалари, дурагай гибискус, буддлеялардан иборат узоқ муддат гуллайдиган буталар (февралдан ноябргача – очилиш тартибига қараб) гуруҳини яратиш мумкин.


Массивлар – бу суньий ёки табиий дарахтзорлар бўлиб, йирик майдонларни эгаллайди ва кўплаб (юз ва минглаб) дарахт ва буталардан ташкил топади.
Суньий массивлар асосан шу ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитида ўса оладиган турлардан ташкил этилади. Экилган дарахтларга қараб улар соф, яъни битта турдан иборат ва аралаш бўлиши мумкин. Аралаш массивлар турли туман дарахтлардан ташкил топганлиги сабабли юксак манзарали сифатлар касб этиши мумкин.
Табиий массивлар ўрмонзорларнинг маълум қисми бўлиб, ўрмон-парк ва парклар таркибига кириши, катта майдонларни эгаллаши мумкин. Уларнинг таркибини яхшилаш учун ўрмонлар чеккаларида қўшимча дарахтлар ҳам экилиши, зич ўсган жойларни сийраклатиш ҳам мумкин
Аллеялар – бу йўл ёқаларида, парк ва сайлгоҳларда икки тарафлама қатор қилиб экилган дарахтлар гуруҳидир. Улар икки хил – очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади. Очиқ аллеяларни ташкил қилишда йўлкаларни соя қилмаслик учун пирамида, колонна ва шар шаклидаги, ёпиқ аллеяларда эса тарвақайлаб ўсадиган шох-шаббаларга эга дарахтлар экилади.

Биринчи типдаги аллеяларни ташкил қилишда пирамидал терак ва колоннасимон эман, нинабарглилардан конуссимон ва колоннасимон шакллар ҳосил қилувчилар ‒ арчалар, туя, савир, сарви, қарағайлар ёки йиғинчоқ шох-шаббали, унча катта бўлмаган дарахтлар ‒ шарсимон акация, йиғлоқи тут, ёхуд соябонсимон шох-шаббали ‒ ленкоран акацияси, канада багряниги экилади. Ёпиқ аллеялар ташкил қилишда эса йўлнинг устидаги 10‒12 м баландликда яшил аркалар ҳосил қилувчи, тарвақайлаган шох-шаббали йирик дарахтлар: оддий эман, чинор, шумтол, заранг, софора, грек ва қора ёнғоқ, сохта каштан ва бошқалар экилади.


Қаторли дарахтзорларнинг бошқа турлари ‒ бу яшил деворлар, яшил тўсиқлар ва тўсинлардир. Мазкур дарахтзорлар ажратиб туриш мақсадида ташкил қилинади, улар йўлдаги транспорт ҳаракатланиши ва пиёдалар юриши лозим бўлган қисмларни, кичик сунъий ўрмонлар (боскетлар) қуришда, текис кесилган яшил деворлар ёрдамида махсус майдонларни (болалар, ўйин, спорт, дам олиш) иш жойларидан ажратиб туриш учун хизмат қилади, шунингдек, гулзорларни чиройли қилиб ўраш, ҳайкалчалар ва кичик архитектура шакллари атрофида гўзал фон яратишда қўлланилади. Тўсиқлар тўлиқ тўсиб туриш мақ­ садида экилади, шу сабабли дарахтлар (баланд деворлар учун) ва буталар оралиғи 0,4‒0,5 м, туплар бир-биридан 0,2‒0,5 м масофада 2‒3 қаторлаб экилади.


Одатда, кесиладиган ва табиий ҳолича ўсадиган тўсиқлар экилади. Бунда табиий ҳолда ўсувчилар: секин ўсувчи чиройли гуллайдиган Вангутта тобулғиси, Тунберг зирки сингари буталар танланади.


Жонли деворлар бўйига кўра: баланд – 3 м гача, ўртача – 2 м гача, паст бўйли – 1 м гача ва баландлиги 0,5‒0,7 м келадиган бордюрларга бўлинади ҳамда бир тур, икки тур ва кўп турга мансуб ўсимликлардан иборат бўлиши мумкин.


Улар кўп турга мансуб бўлганда зина шаклида экилади. Зиналар бир-биридан баландлиги ва ранги ёки гули билан фарқ қилади. Кесиш орқали тирик деворларда турли шаклдаги бўртмалар ҳосил қилиш мумкин. Писсарди олчаси ва ғарб туясидан икки зинали ҳамда ранглари билан ажралиб турувчи чиройли тирик деворлар яратиш мумкин.


Чирмашувчи ва осилиб ўсувчи ўсимликлар кўкаламзорлаштиришда мустақил элемент ҳисобланади. Газон қилинган жойда чирмашиб ўсувчи атиргуллар ва оддий учқат (каприфоль) ни таянчга чирмаштириб солитер кўринишидаги ажойиб гуруҳ яратиш мумкин. Дарахт соясида плюш ёки барвинокдан очиқ жойда амур узуми ва климатисдан газон қоплами яратиш мумкин. Бундай ўсимликлар биноларнинг деворида манзара яратишда, панжараларни бекитишда, ёпиқ аллеялар яратишда, ишком ва шийпонлар қуришда ниҳоятда муҳим ўрин тутади.

Қадимдан Ўзбекистонда кичик ўлчамдаги дам олиш, ҳордиқ чиқариш жойларида маданий узумдан ишком ва сўрилар қилиш орқали кўзни қувнатувчи манзаралар яратиб келинган. Бу ишлар санъат даражасида бажарилганлигидан айрим жойларда маҳаллий аҳоли томонидан бунёд этилган айрим сўрилар хорижий меҳмонларни лол қолдирган. Бунинг учун ёввойи узумлар, виноградовниклар, қўнғироқгулли кампсис (текома), чирмашувчи атиргуллар (қирққиз атиргули) ва глициниялардан фойдаланилган.





Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish