Т р. Мавзулар Соат



Download 229,92 Kb.
bet42/60
Sana23.06.2022
Hajmi229,92 Kb.
#695207
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60
Bog'liq
Ёзиев Л Ҳ Интродукция назарияси ва амалиёти

Фойдаланиш чекланган кўкаламзорлаштириш объектлари.
Саноат корхоналари ҳудудини кўкаламзорлаштириш манзара ҳосил қилиш баробарида ишчи ва хизматчилар учун меҳнат шароитини яхшилаш, корхонадаги санитар-гигиеник ҳолатни яхшилашни назарда тутади.
Манзара ҳосил қилиш мақсадида экиладиган дарахтлар асосан корхона ҳудудига кириш қисмида, шунингдек, жамоатчилик ва маъмурий бинолар атрофида экилади. Бу ерларда газон ва гулзорлар ташкил этилади.
Ишлаб чиқариш ҳудудини кўкалазорлаштиришда биринчи новбатда чанг ва газга чидамли дарахт ва буталар экилади. Булар: теракнинг турли хиллари, толлар, қайрағоч, жийда, жанубий районларда тут, юлғун ва олеандр.
Чиқиндининг асосий манбаларига яқин жойларда газларга бардошли газонлар (мятлика узколистного, овсяницы красной) мақсадга мувофиқ. Ишлаб чиқаришдаги бинолар ичкарисига ҳаво ифлослигига бардошли ўсимликлар: алоэ, хамеропс пальмаси, оддий плюш, фикус, япон аукубаси, сурия гибискуси ва бошқ.
Аҳоли яшайдиган кварталларни кўкаламзорлаштириш ободонлаштиришнинг муҳим элементи ҳисобланади. Бу жойлардаги яшил дарахтзорлар микроиқлимни ва аҳоли яшаши ва ҳордиқ чиқариши учун санитар-гигиеник аҳволни яхшилашга қаратилган бўлиши керак. Шунингдек, яшил дарахтзорлар аҳоли манзилларига чиройли манзара касб этишга ҳам йўналтирилиши керак.
Бу дарахтзорлар таркибига кварталлар ичкариси ва томорқалардаги ўсимликлар ҳам киради. Бу ҳудудларда уларни жойлаштиришда қурилишларнинг хусусияти, уларнинг кўп қаватлиги ва зичлиги эътиборга олинади.
Мактабгача таълим муассасаларини кўкаламзорлаштириш лозим. Бу жойларда яшил дарахтзорлар умумий майдоннинг 40% ини ташкил қилиши лозим. Қолган ҳудудда майдонлар ва иншоотлар жойлаштирилади.
Болалар боғчаларини кўкаламзорлаштиришда унинг алоҳида олинган ҳудудларини вазифасидан келиб чиқилади. Шамол, чанг ва шовқиндан ҳимоя қилиш учун теварак атрофда бир неча қатордан иборат дарахт ва буталар экилади. Иҳота мақсадида экилган дарахтлар, шунингдек, хўжалик ҳовлиси ва кириш жойларини ҳам ажратиб туриши керак. Бундан ташқари яшил дарахтзорлар турли мақсадларга мўлжалланган майдонларни ҳам бир биридан ажратиб туриши лозим. Ўсимликлар ассортименти эса ўзининг ташқи кўриниши, гуллаши ва ранги билан фарқ қилувчи дарахт ва буталар қаторларидан ташкил топиши, гуллар ҳам кўплаб экилиши тавсия этилади. Бу ерларда заҳарли ва тиканли ўсимликларни экиш рухсат этилмайди.

3. Яшил қурилишлар элементи ва уларни режалаштириш.


Боғ-парк санъатини режалаштиришда асосан учта андоза қўлланилади. Булар: барқарор, ландшафт ва аралаш андозалар.
Барқарор андозада боғ ва парклар режаси ишланганда аллеялар тўғри чизиқ бўйлаб, яшил элементлар мутаносиб, тўғри геометрик шаклда жойлаштирилади. Унда дарахт ва буталарни қирқиб шакл бериш (топиар санъати) кенг қўлланилади. Демак, режалаштиришда етакчи объект (бино, паркка кириш, рельеф ва ландшафтга урғу) билан уйғунлаштирилади, кенг ястанган партер ҳосил қилиниб, ундан йўллар чиқади (аллея), парк, хиёбон ёки боғнинг барча қисмлари ҳам шунга нисбатан уйғунликда жойлаштирилади.

Кўкаламзорлаштириш учун ландшафт усули режалаштирил-ганда, табиий гўзалликларни такрорлашга ҳаракат қилинади, ўсимликлар табиий гуруҳлар сингари эркин жойлаштирилади. Дарахт ва буталар кичик гуруҳлар шаклида, майсазорлар, сайхонликлар, очиқ сув юзалари билан алмашлаб тартибланади. Йўлаклар ва аллеялар эркин ҳолатда, ўрмондаги сўқмоқ йўл сингари эгри-бугри тарзда жойлаштирилади. Бу эса архитекторга кичкина жойда кўплаб табиий манзаралар, ҳар бир қайрилишда янги шакллар, режалар ёки уларнинг ифодалаш: солитер ўсимликлар ёки гуруҳлар, фавворалар, ҳайкалчалар ва бошқаларни мужассам этишга имкон беради. Бунда дарахт ва буталар одатда кесилмайди, улар табиий ва эркин ҳолда ўсади.


Андозанинг аралаш типи барқарор ва пейзаж андозаларнинг қоришмасидан иборат. Биринчи тип асосан парк ёки боғга томон кириш жойларида, шунингдек, катта миқдорда одамлар тўпланиши мумкин бўлган спорт ва ўйин майдонларида қўлланилади. Иккинчи тип эса сайилгоҳлар атрофини, осуда дам олиш ҳудуди ва бошқаларни қўлланилади. Композицион элементларга:
1. Турли типдаги дарахт ва буталар экиш – солитерлар (якка дарахтлар), гуруҳлар, массивлар, дарахтлар қатор ва вертикал кўкаламзорлаштириш;
2. Гуллар ёрдамида безаклар беришнинг турли типлари – партерлар, клумбалар, рабаткалар, миксбордюрлар;
3. Газонлар – партер, оддий, мавритан, махсус.

Download 229,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish