Кислота титрини сода билан ўрнатиш.
Лабораторияда кимёвий тоза сода бўлса, уни доимий массасигача 270-3000С да қуритиш йўли билан сувсизлантирилади ёки бу реактивни натрий бикарбонатни қайтаданкристаллаштириб, кўрсатилган ҳароратда уни қиздириш йўли билан олади. Натрий бикарбонатни тўйинган эритма ҳосил бўлганча қайноқ дистилланган сувда эритади (400 С 100 г сувли эритмада 11,27 г тул бўлади, туз миқдори бундан кўп бўлса, тўйинган эритма ҳосил бўлади.) Тўйинган эритма унча катта бўлмаган кулсиз филтр ёрдамида филтрланади (яхшиси қайноқ филтрлаш воронкаси орқали). Агар фильтрат учун кабул қилиш колбасида (ҳарорати 10-150С бўлган сувга қуйилади) NаНСО3 кристаллари ҳосил бўлмаса, унда кристалларни чўкмага тушгинича сув ҳамоммида фильтрат парлантирилади (400 С дан юқори бўлмаган ҳароратда). Кристалланаётган эритмани чангдан химоя қилиш учун эритмани копок остига ёки эксикаторга қуйиш керак. Она (бирламчи) эритмани филтрга тукамиз ва кристалларни бир марта совук дистилланган сув билан ювиб ташлаймиз, кейин улар ҳавони сийраклаштириш йўли билан филтрлаш воронкасида сурилади. Кристаллар филтр коғози ўртасига қуйилиб қуритилади. Кейин туз бюксга ўтказилади ва бир соат давомида қуритиш шкафида 1200 С қуритилади. 8-10 г курик, (двууглекислого натрия) ни катта ҳажми чинни ёки никель тигельга жойлаштирамиз ва тигелни қум ҳаммомига ундаги туз сатҳигача ботирамиз. Тигелнинг ичидаги ҳарорати 3000 С дан юқори бўлмаслиги керак. Тигелнинг ичидаги ҳарорат ҳам ўлчанилади ва 2700 С етгандан кейин қиздириш яна 20-30 минут. Бунда тигельдаги туз термометр билан аралаштирилиб турилади, бу ҳосил бўлаётган соданинг қайнаб кетмаслиги ва эримаслиги учун. Кейин тигель эксикаторда совутилади ва аналитик тарозида тортилади. Қайта сувсизлантириш, совутиш ва тортиш тузнинг доимий оғирлиги ўрнатилоганча давом этказилади. Олинган содани бюксда, уни эса эксикаторда сақлаш керак.
Тоза сода олишнинг ҳамма процессларида реактивга олтингугурт газининг (сериистьй газ) таъсири бўлмаслиги учун газ горелкасидан фойдаланиш максадга мувофиқ эмас. Энг яхшиси ишни электр плиткасида бажариш керак.
Соданинг эквивалент оғирлик нисбатларида ҳисобласак, унда соданинг 106 кисмига кислотанинг 98,08 кисми тўғри келади, 0,5300 г содани 4 бўлганимизда (25 мл эритмада соданинг миқдори, яъни 0,1325 г) унга 0,1226 г сульфат кислотаси (25 мл 0,1 нормал эритмада унинг теориявий миқдори). Лекин бизнинг мисолда кислотанинг бундай миқдори 25 мл эритмада эмас, балки 24,6 мл да. Бу кислотанинг концентрацияси 0,1 нормалдан озроқ кўп.
Қанчага кўп эканлигини билиш мумкин, бунинг учун 25 ни 24,6 га бўлиш керак. Бу бўлишнинг натижаси тайёрланган сульфат кислотанинг титрига тузатишни беради: 25:24,6=1,0162. Тузатишни бошқа йўл билан топиш мумкин, бу текшириш учун муҳим. Агар 24,6 мл сулфат кислотанинг тайёрланган эритмасида 0,1226 г Н2О4 бор, бўлса унда бу эритманинг 1 мл да
0,1226
|
=0,004983 г Н2О4 бор.
|
24,6
|
Аслида 0,1н эритмада 0,004904 г Н2О4 бўлиши керак (сульфат кислотанинг нормал оғирлиги 49,04 г тенг: бундан 0,1 нормал эритманинг 1 литрда 4,904 г, а 1 м мл да 0,004904 г Н2О4бўлади). Демак, тайёрланган кислотанинг концентрацияси кераклигидан кўп: 0,004983:0,004904=1,0161. Эритмани аниқ 0,1-нормалга келтириб олиш учун, титрлашга кетган кислотанинг миқдорини 1,0161 га кўпайтириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |