Т о ш к е н т «маънавият» 2012


Иссиқкўл 155 ҚАЛДИРҒОЧ



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

Иссиқкўл
155


ҚАЛДИРҒОЧ
Чексиз кўк тоқларида қалдироқ қарсиллаши... 
Қалдирғоч қайтибди-да.
Кўклам қучоқларида кенг олам лорсиллаш и... 
Қалдирғоч қайтибди-да.
Яшил ипаклик кийм иш тоғ сиртлари, не-не бўз, 
Қаддиргоч қайтгани шу.
Камалак ястангандай ер кўркин қилар кўз-кўз, 
Қалдиргоч қайтгани шу.
Эсга тушар гўдаклик - умримнинг кўклам чоғи, 
Қалдиргоч қўшиғидан.
Эсга тушар шўхлигим — тўпалон сой қиргоғи, 
Қалдиргоч қўшиғидан.
Ёшлигим диёрига шайдоман ҳануз-\ануз... 
Қалдирғоч, қўш иққа қўш.
Ф арзандлик бурчим бор-да, эсимда эзгу нон, туз... 
Қалдиргоч, қўш иққа қўш!
156


КЎКЛАМ 
элчиси
Сой қирғоғида 
Ё чаманзорда, 
Кўклам чоғида 
Ажаб гашт бор-да... 
Силайди на хуш 
Чўллар ҳавоси, 
Сайрар не-не қуш -
Севги навоси... 
Я лпиз анқийди,
И лк кўклам ҳиди!
Ҳаммадан бурун 
Ғунча очгувчи, 
Дим оққа дуркун 
Атир сочгувчи — 
Дема: гул печак, 
Ўзга чечак бор. 
Чечакми - чечак, 
Кўкиш , фусункор, 
Ж имжима хати, 
Гунафша оти.
Н озик ва тамтам, 
Хийла тортинчоқ, 
Ж имиллар бирам, 
Инжу тақинчоқ, 
Кўклам элчиси, 
Тонглар кулгуси, 
Ж аннатий иси, 
Самовий туси 
Ёшлиқдай сулув, 
Бинафш а-да шу...
157


Қани, юр қирга, 
Кезайлик пича... 
Терайлик бирга, 
Кун ботгунича... 
Бинафш а териб, 
Чаккангга таққин, 
Тонг каби эриб, 
Кўзимга боққин. 
Сувда суралай, 
Кўзи қуралай!
Яшил оғушда — 
Қ ирғоқ адир, бўз, 
Қўш иқ туш-тушда, 
Наврўз-да, наврўз.. 
Дамлар ғанимат, 
Қдни, юр диддор, 
Суюк ва қиммат, 
Оламда не бор -
Ёш лик каби шўх, 
Ёш лик каби чўғ...
158


М Е Н КЕТГАНДА...
М ен кетганда авжидайди айни куз, 
П иш иқчилик файзидайди дала-туз.
Саҳар пайти карсилларди тўрлама,
Бир палакдан узар эдик худди юз.
М ен кетганда етилганди ғўза ҳам,
Чўнг хумларда кўпирарди бўза ҳам,
Бир косадан маст бўлишар туядек,
Синар эди хум ҳам, не-не кўза ҳам.
М ен Тош кентга ш айлангандим тугал ой, 
Кетар куним санқиб юрдим сойма-сой. 
Кўкрагимга, қайдам, тушди қандай ўт, 
Босолмаса на муз айрон, на кўк чой.
Бир қоп пахта терган эдим харж учун, 
Оқшом ўтиб, бўлди ахир ярим тун. 
Аравасин қўшганида амаким,
Онам юм-юм йиғлар эди жигар хун. 
Кейин қучиб, пеш анамни силади,
Қўлин очиб, не яхш илик тилади;
Бувим билан қолди дуо ўқишиб,
Не аломат кун бўлур — ким билади...
Пичирларди: «Майли, мулла бўлиб қайт, 
Зора келса мен ҳам жиндак яйрар пайт. 
Болагинам, «кўрмай санинг доғингни, 
Белбогангга тумор тикдим, қўшиб байт».
...Қайтдим, лекин қани ўша ғамдийдам, 
Тополмадим излаб ҳатто изин ҳам.
159


АНҒИЗ
Йўл-йўлакай бепоён анғиз, 
Пода-пода кезар тувалоқ.
Салт ғунанда ўгаман ёлғиз,
С уқ киргудай қарайман узоқ, 
Солланиш ар семиз қўзидай, 
Б ош оқ чақар кезиб дўнг, чўнқир. 
Туслари ҳам чўлнинг ўзидай, 
Бедана пат, жимжима, қўнғир.
Йўл-йўлакай бепоён анғиз, 
Гала-гала кезар булдуруқ.
Қирдан ошсам, ям -яш ил полиз, 
Наҳот борсам полизга қуруқ... 
Кун ботгунча бош оқ чақишар, 
Биққалиги ўхшар товуққа, 
Тўхтасам, бас, чўчиб боқишар, 
Йўлатмайди сира ёвуққа. 
Битгасига човут сол, дерсиз, 
Ўлжалик бор ўранғайлиққд... 
Қўшотарим йўқ эди, эсиз,
Не важ айтгум бугун қайлиққа?
160



Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish