Самарканд
* * *
Ф асли баҳор, қир лолазор,
Тўрғай учар сор устина.
Лолазорда куйла, дилдор,
Рубоб чалай тор устина.
Не бор висолингдан ширин.
Ёноқда холингдан ш ирин,
Бўстонлиқ болидан ш ирин,
Олма ҳиди нор устина.
Бир — сен, бир - мен, кўл қирғоғи,
Яшил яйлов - оқш ом чоғи,
Оқшом чоғи - висол боғи,
Ой ҳам қўнар дор устина.
Беиш қлар дарди дард эмас,
И ш қ фақат оҳи сард эмас,
Ёрни ранжитган мард эмас,
Қор ёғгуси қор устина.
Элдан айрилган бегона...
Ёрдан айрилган девона,
Ёр, ўлгунча мен парвона,
Ёр севмайман ёр устина.
144
А РАЗЛИҚ
Қўшиқ
Ўлтирибман тўқайда ёлғиз,
Арча кўмир, қирғовул кабоб,
Ёнимда на қайлиқ, на болдиз,
Н а бир ютум қирмизи шароб.
Ўлтирибман тўқайда ёлғиз,
Ўтламоқца тушовлик йўрғам.
Санчилгандай жонга жуволдиз,
Томоғимдан ўтмас бир тўғрам.
Ўлтирибман тўқайда ёлғиз,
Ўйламангки, бирон ғаразлик,
Ўртада сўз қочди, бир оғиз,
Аразликман, ж индак аразлик.
145
ПАЙ
Сайиджон Колон ўғлининг
50 ёшига батшлаганим
Най оҳанги келади айни саҳар палласи,
Сайрагандай ғойиб қуш,
Ё мунглуғ она куйи — айни саҳар алласи
И лиқ ва ю м ш оқ оғуш.
Най овози келади булоқ сувидай равон,
Эртакми ё айни туш,
Ҳаёт чўққиларига юксал деб довон-довон,
Ундагандай бу товуш...
Най оҳанги келади эш илиб ҳар шўх оқшом,
Хилватга чорлар гўё.
И ш қ боғларига имлар ё ёрдан яхши пайғом,
Ш ундоқ суюк, бебаҳо...
Най оҳанги тинмайди дара-ю жилғаларда,
Дўнгларда ўша наво,
Боғларда, яйловларда, булут - қасирғаларда
Ўша най, ўша ҳаво...
Най овози учади эксиз-чексиз осмонга
«Гиря»ми ёки «Гулёр»?
Най овози учади — ш иква тўлар жаҳонга,
Қ андоқ узун, нолакор...
Қулоқ солинг дардли соз, мунгли бу соз зорига,
Йиғлар ва йиғлатар зор.
Қулоқ солмабди биров шунча вақг озорига...
Бунда мўл ҳикоят бор...
Най овози учади қандоқ шўху дилнавоз,
Етги ф алак тоқидан баландроқ янғироғи.
Най овози учади — қандоқ сўлим, қандоқ соз,
146
Шу сўлим садоларда гўё олам қулоғи.
Қуббон кўлидек сермавж, баравж ва жозибадор,
Қ андоқ сир бу, ажабо, мўьжизами ё тилсим,
Наҳот жўн шу чалғуда шунчалар куч-қудрат бор?
Ажабо, бу сеҳргар соз устаси ўзи ким?
— Санъаткор элимнинг бир жигарбанди...
Илҳом парисининг суюк фарзанди!
Кўлингдан тушмасин шу олтин чалғу,
Ш у оташ ин соз,
Куйга шайдо элда ягона орзу:
Най чалгин, энг ками, тағин эллик ёз...
ЧОЛЛАР
Чоллар ўтирибди боғнинг тўрида,
Олмазор тўрида, кўркам сўрида...
Балиқлар базмига кўзгу сарҳовуз,
Суви жилдир-жилдир, шабадаси муз.
Сокину савлатли, соябон сада,
Сира ёндошолмай гармсел зада;
Чоллар ўтирибди қуриб чордана,
Давраси арзийди десак шоҳона;
Яктаклари оппоқ, соқоллар оппоқ,
Бошларда чуст дўппи, кўзлари чақноқ,
Чаккаларда ёнар райҳон ё лола.
Ч айир қўлларида гардун пиёла,
Ичишади сило ва секин кўк чой,
Дастурхони тўкин, суҳбатлари сой,
Қорамтир юзларда қуёш нинг қўри,
Умрзоқ бахт бермиш меҳнатнинг зўри.
Сўзлашар чўлга илк келган кунлардан,
Қора аёзлардан, қум қуюнлардан.
Асов бўронлардан, муз шамоллардан.
Тайсал кўргани йўқ чўл бу чоллардан,
Соҳибкор, билагон, меҳнаткаш, ўктам,
Д унёнинг ўзидай кекса, ҳикмат жам,
Булар чўлда боғ-роғ яратганлардан,
О қ момиқцан не тоғ яратганлардан,
Элимга таниқяи, ардоқли чоллар,
Ҳамиш а беллари белбоғли чоллар;
Замон зиё тўкмиш булар дилига,
Булар жуда етук тупроқ тилига,
Дунёга бергусиз тансиқ еридан,
Гавҳар ундиришар манглай теридан...
Ким айтар: оламни қари билмайди,
Қари билганини пари билмайди!
148
Эл бахти — ўз бахти — булар меҳнати,
Э лнинг юрагида булар ҳурмати,
Ҳар бири дониш манд бир бобо деҳқон...
Ҳа, дунёнинг кўрки инсон-да, инсон!
Do'stlaringiz bilan baham: |