Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

Борлиққа тарқалсин танбурим товуши,
Бир болқиш яратсин ёш юракларда.
Шавқу завқ қўзғотсин шўх-шўх куйлаши 
Ҳаттоки тебранмас тош юракларда.
Танбурим торининг янгроқ садоси 
Борлиқда умидлар уйғотиб борсин;
Қалбларни эритиб ёниқ навоси,
Ҳар руҳда битмас завқ ўйнатиб борсин!
Ш ои рн и н г дастлабки и зл аниш ларини китобхонлар 
анча илиқ кутиб олишди. М унаққидларнинг унинг ижо- 
дига берган илк баҳолари пайдо бўлди. Мазкур баҳолар 
ижобий ва хайрихоҳлик руҳида эди. Бу эса ёш ш оир учун 
ниҳоятда муҳим бўлган куч-қувват ва иш онч бахш этди. 
Ш оир атиги икки йил ўтгач ўзининг «Шуълалар қўйни- 
да» номли илк шеърий тўпламини эълон этди, шундан 
сўнг кетма-кет унинг «Ғалаба» (1929), «Қайнашлар», «Ком­
муна», «Бонг» (1932) каби шеърий мажмуалари босилиб 
чикди. Ш оир М иртемир ҳақида ж иддийроқ гаплар айтила 
бошланди, у адабий давраларда келажаги порлоқ, катга 
ум ид бахш этувчи истеъдодли ш оир сифатида тилга олина 
бошланди. Б и роқ шоир иж одининг и лк даври «даъваткор» 
адабиёт доирасида ривожланиб, бу асарларда ижтимоий 
кескинлик, бир қадар сиёсий шиорбозлик мавзуси устувор- 
лик қилар эди. М иртемирнинг дастлабки ш еърий маж- 
муаларида муаллифнинг ўша давр адабиётига хос бўлган, 
санъатда ижтимоий йўналиш ни устун қўядиган, борлиқ- 
ни бўяб тасвирлашга мойиллик яққол сезилиб туради.
5


Айни пайтда унинг шеърларида тиниқлик, самимият, 
муҳими, мумтоз шеърий анъаналарни давом эггириш га 
интилиш кузатилар эди. М ана бир мисол:
Дейдтарким, шаҳримда бир гузал бормиш,
Ҳар оқшом боққа кириб мани сурармиш.
Изларим тополмай оҳлар урармиш —
Гир-гир юрармиш,
Ҳайрон бўлармиш.
Ўлтириб япроқ-ла суҳбат қурармиш...
Ўша давр ижодкорлари мавҳум тасвирлар ўз долзарбли- 
гини йўқотиб бўлди, деган хулосага келиб, ўз асарларидан 
эски қолип ва андазаларни сиқиб чиқаришга ҳаракат қил- 
дилар. Бу эса, ўз навбатида, бадиий ижодга бўлган усту- 
вор муносабатларни қайтадан яратиш, поэтик сўзга янги- 
ча таъсирчан маъно юклаш, ҳаёт ҳодисотларининг ранг- 
баранглигини каш ф этиш имконини берди. Л екин буни 
м а\орат билан уддалаш ҳаммага ҳам насиб қилавермасди.
М иртемир шеърий ижодда ўз сафдошлари, ёш шоир- 
лар билан биргаликда миллий адабий анъаналар, шеърий 
маданият уфқларини кенгайтиришга интилди. Ва буни у 
муваффақият билан адо этди. М иртемир мамлакатда со- 
дир бўлаётган воқеаларнинг кучли гирдобига интилувчан 
ёш, шеъриятга муш тоқ қалблар нимагаки қизиқса, шу- 
ларнинг ҳаммаси ҳақида ёзар эди. Албатта, маҳорат ўз- 
ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Л екин бу уриниш ларнинг бар- 
часи самимий эди. К ейинроқ ш оирнинг ўзи бундай деб 
ёзган эди: «Шеър — бу юрак дегани, қалбнинг саъй-ҳара- 
кати ва туғёнлари дегани, шеър образ ва образли ф икр- 
лаш дегани». Ана шу тушунчага содиқ қолган ҳолда М ир­
темир ҳам интим лирика, ҳам ўша давр ғоялари билан 
тўлиб-тошган ижтимоий шеърлар яратди, инсон қалбини 
ҳаяжонга соладиган ёрқин, баркамол, муҳими, излаш -ин- 
тилишга даъват этадиган кўпдан-кўп асарлар ижод қилди:
Тонг елидай саҳарларда 
Узоқларга жўнар бўлдим;
Жанг қизиган маҳалларда 
Олов каби ёнар бўлдим.
Ш ои р иж одида м уҳаббат л и р и к а с и алоҳида ўрин 
эгаллайди. У Ш арқ ш еъриятининг энг яхши анъаналари-
6


ни давом эттириб, ёрқин образлар ва ю ксак шеърият на- 
муналарини яратди:
М иртемир ижодида Ватан ҳақида ҳам гўзал шеърлар 
мавжуд. У Ватан ҳақида чин юракдан, ортиқча дабдаба- 
бозлик ва сохта ватанпарварликка берилмасдан ёэади:
Тупроқ ocmuda ҳам зар — ҳамиша зардир, 
Кумушни занг босса — кумушдир ҳамон. 
Денгиз тубларида гавҳардир — гавҳар, 
Чиқар тоғ тагидан кон ҳам бир замон...
Ойни этак билан тўсиб бўлурми? 
Тутатқи бўлурми юлдуз чўғида? 
Айтинг-чи, мард одам асло ўлурми ?
Номи қолар юрт қўшитда.
Барқарор миллий колорит М иртемир ш еъриятининг 
ажралмас унсуридир. У бу борада ҳам алоҳида бир муҳит, 
ўзига хос кайф ият, самимий руҳ ярата олади. Унинг шеър­
лари майин, дилкаш бўлиб, оҳангига кўра халқ қўшикда- 
ри билан уйқашиб кетади:
Қора кўзли ва гул дийдор, 
Баҳор чоғи мени ёд эт! 
Хиёбонда кезар бўлсанг, 
Наҳор чоғи мени ёд эт!
Қора кўзли, сўлим дилдор, 
Сенга айтай сирим ошкор, 
Агар кечса кечанг бедор, 
Саҳар чоғи мени ёд эт!
Ш оир бир қанча лирик баллада ва достонлар ҳам ярат­
ган бўлиб, улардан фақатгина ўз даврининг воқелиги эмас, 
балки миллий фольклор руҳи ҳам уфуриб туради.
У нинг насрий ш еърлари, сочмалари ҳам ўзига хос. 
Улардан бири бўлмиш «Қалб тўғрисида» шеърини мисол 
қилиб келтириш мумкин:
Кўзларим йўли устида,
Ёр келур, жононим келур. 
Меҳри кулиб дийдасида, 
Ёр келур, жононим келур.
Севганига этмас жафо, 
Ваъдасига айлаб вафо, 
Сайр этгали боғ босафо 
Ёр келур, жононим келур
7


«Боболарим хоки уйқаш-қуйқаш эзгу тупроғим! Эй, ўзли- 
гимга, ўзбеклигимга кўзгу тупроғим! Қайдан бу балойи но- 
гаҳон, қайларда эди ниҳон? Қаҳрингми, дағдағангми, на- 
ҳот бунча титраб-қақшасанг?Наҳот шу жазавангда меҳри 
дарё онага ўхшасанг? Не ўзи? Ер тагида титанлар жанги 
бормиди, ўша титанлар ер устида шунча бузғунликка зор- 
миди ?
Алп элим, бошингни тик тут, бу мушкулотдан ҳам бо- 
болардек тик ўт! Бошингга юз баттар кунлар тушгани 
эсингдами? Не офатлар доғ солиб, кунинг мотамга қолиб, 
қайғуларинг устма-уст жўшгани эсингдами ? Бу гал ҳам бало 
ўтиши аниқ, доғ солса ҳам кетиши аниқ...»
Миртемир бадиий изланиш ларининг тадрижий риво- 
жи ўша давр ўзбек адабиёти тараққиётининг умумий қону- 
ниятларини — ижодда реалистик тамойилларнинг қарор 
топишидан тортиб уларнинг янгиланиш игача бўлган жа- 
раёнларни ўзида акс эттирди.
*
*
*
Ажойиб шоир М иртемир таржимон сифатида ҳам ўзбек 
шеъриятига салмоқли ҳисса қўшди. Унинг таржимонлик 
маҳорати туфайли Пуш кин ва Лермонтов, Руставели ва 
Абай, Некрасов ва Крилов, Гейне ва Тагор ҳамда шу каби 
кўплаб сиймолар ўзбекча «гапиришди».
Ў зининг қарийб ярим асрлик ижодий фаолияти даво- 
мида М иртемир турли шеърий жанрларда ажойиб, бена- 
зир асарлар яратиб улгурди. Унинг бутун ижоди — бу ўзбек 
ш оирининг улкан истеъдодидан ёрқин бир далолат бўлиб, 
ҳали кўп йиллар жозибадорлигини йўқотмайди ва севиб 
ўқилаверади.
Фарҳвд Ҳамроев,

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish