Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma





МИРТЕМИР
йланма
Т О Ш К Е Н Т «МАЪНАВИЯТ» 2012


ЎДК: 821 
Б Б К 84(5Ў)6 
М57
Ўзбекистон Халқ шоири Миртемирнинг мазкур тўплами- 
дан бетакрор ижодкорнинг йиллар синовига дош бериб, ўқув- 
чилар қалбидан ўчмай келаётган энг сара шеърлари, «Сурат» 
достони ўрин олган.
Бу тўплам шеърият ихлосмандларига, гўзаллик ва эзгулик 
туйғулари билан кўнглини равшан этишни истаган инсонларга 
ажойиб туҳфа бўлади, деб ишонамиз.
Т ў п л о в ч и в а с ў з б о ш и м у а л л и ф и
Фарҳод Ҳамроев
М а с ъ у л м у ҳ а р р и р
Рацмон Кўчқор
М57 
Миртемир
С айланм а / М иртем ир; тўпловчи ва сўзбош и 
муаллифи Ф. Ҳамроев; масъул муҳаррир Р. Куч­
е р о в . — Т.: «Маънавият», 2012. — 296 б.
ТЯЖ:
w
821
84(5Ў)6
4702620204—42 
М М25(04)—11
ISBN 978-9943-04-15Г6
“© «МишнЛзият», 2012.


ЯНГРОҚ ТАНБУР САДОСИ
Йигирманчи юз йилликда ўзбек адабиёти ўз тараққи- 
ётининг янги босқичига кўтарилди. Ўтган асрнинг биринчи 
ярмидаги бадиий тафаккур ривожи жаҳон адабий жараё- 
ни тамойилларига асосланган реалистик йўналиш суръат- 
ларининг жадаллашгани билан ажралиб ту ради. Бу давр- 
нинг истеъдодли ёш ижодкорлари асосий эътиборни шахс 
ва жамият таҳлилига қаратдилар ва давр руҳига жавоб бе- 
радиган ижтимоий мазмундор, долзарб асарлар яратди- 
лар. Улар ўз ижоди билан ўзбек адабиётини анча янги 
сифат босқичига кўтардилар, миллий адабиётни ёрқин ва 
ранг-баранг асарлар билан бойитдилар, янги поэтик мак- 
таб анъаналарини бошлаб бердилар. Ана шундай ижод- 
корлардан бири, ажойиб ш оир Миртемир (1910—1978) эди. 
У Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон каби етук сўз 
усталари билан бир сафда туриб ижод қилди. М иртемир 
ҳам миллий адабиётимизга ўзининг муносиб ҳиссасини 
қўшди, унинг қатор асарлари мумтозлик даражасига кўта- 
рилди. М ана, ш оирнинг тиниқ ва жарангдор овозига қулоқ 
тутайлик:
Қушиқларим, сиз учун хижолатлик эмасман,
Сиз ўтган йўлларимсиз, кечган дарёларимсиз.
Сизни мен олтинга ҳам, кумушга ҳам бермасман,
Сиз менинг тансиқ ғазнам, эзгу дунёларимсиз.
Бу сатрлар гарчи ўтган асрнинг йигирманчи йиллари- 
да ёзилган бўлса-да, ҳамон ўз жаранги ва жозибадорлиги- 
ни йўқотгани йўқ. Ҳ ақиқий сўз устаси яратган асар ҳами- 
ша ана шундай оҳорли ва мафтункор бўлади.
* * *
Ш оир Миртемир Турсунов 1910 йилда Турки стон шаҳри 
я қ и н и д а г и И қ о н қ и ш л о ғи д а д ун ёга к ел д и . Қ о р а т о ғ 
этакларидаги онадек мунис, нафосатли гўшалар ёш ўспи-
3


рин хотирасига м аш у ўрнашиб, унинг узоқ йиллик самара- 
ли ижодида доимий ҳамроҳ, шеърлариниш дебочаси бўлиб 
қолди.
Кари, турғун, ғудур Қоратоғ
Сен гўзални асрар бағрида.
Сендай бўлмас ужмоҳ боғида...
Гулдек борлиғингда ҳеч йўқ доғ.
Аксар ҳолларда марказдан олисда туғилганлар илмга 
чанқоқ, маърифатга таш на бўлиб, жамиятда ўзининг му­
носиб ўрнини топиш га қаттиқ жидду жаҳд кўрсатади. 
Ҳамиш а шундай бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шун­
дай бўлиб қолаверади. И лм -м аъриф ат эгаллашга бўлган 
бу иш тиёқ теварак-атрофда рўй бераётган воқеаларнинг 
кучли таассуротлари натижасида «туғёнлари гўзал қалб- 
лар» туғиладиган тарихий бурилиш нуқталарида янада 
яққолроқ намоён бўлади. Ёш қалблар ю ксак самараларга 
эриш иш га, халқ эътиборини қозониш га интилади, ижо- 
дий ўзлигини тасдиқлатиш учун йўллар ахтаради.
М иртем ир 1929 йилда Т ош кентдаги Ў збек м аориф
институтини, 1932 йилда эса Самарқанддаги Педагогика 
академиясини битириб чиқци. Зийрак, мустаҳкам тайёр- 
гарликка эга бўлган бу йигит кўзга яққол ташланмаслиги 
мумкин эмас эди. У бир муддат Ўзбекистон М арказий 
Ижроия Комитета раисининг шахсий котиби бўлиб иш - 
лади. Б ироқ қуюндек бостириб келган ш афқатсиз 30-йил- 
лар даҳшати М иртемирни ҳам аяб ўтармади. У «М осква— 
Волга» канали қурилишига сургун қилинди, хайриятки, у 
бу қурилишда узоқ қолиб кетмади.
Табиийки, бу йиллар ш оир учун энг мураккаб йиллар 
бўлиб, у даврда омон қолиш нинг ўзи катта бахт эди. Ш оир 
бу синовларга бардош берибгина қолмай, виждонини пок 
тута олди ва шунинг учун ҳам бир умр мағрур бош кўта- 
риб яшади. Ҳаёт машаққдтлари уни обдан тоблади, зарур 
тажриба ва билимларни ўргатди, улар эса ш оир ижоди 
билан-да ўз аксини топди.
Тош кентга қайтгач, М иртемир муаллимлик ф аолия- 
ти билан шуғулланди, қатор таҳририятларда адабий хо­
дим , ёзувчилар ую ш масида адабий маслаҳатчи, йи ри к 
нашриётларда муҳаррир бўлиб ишлади. Унинг ижоди бой
4


ва самарали бўлди. Ш оир ўз шеърий мактабини ярата олди, 
кўплаб ёшларга мураббийлик қилди.
Ш оир М иртемир 1978 йилда вафот этди. Вафотидан 
бир йил ўтгач, «Тоғдек таянчим» шеърлар тўплами учун 
республика Давлат мукофотига сазовор бўлди.
* * *
1926 йилда ўн олти ёшли ўспирин М иртемир ўзининг 
ёрқин ва ёдга муҳрланиб қоладиган «Танбурим товуши» 
ш еърини эълон қилди ва бу шеър узоқ йиллар мобайнида 
ш оир ниятларининг сарчашмаси бўлиб қолди. М ана ушбу 
шеърдан бир парча:

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish