ДУНЁ БИР СОЗ ҚЎШИҚДАН ЗАВҚ ОЛОЛСАЙДИ
Ёвузликка жиндак ҳам жой қолмасайди,
Қанийди...
Ҳар ювуқсиз ёқага чанг солмасайди,
Қанийди...
Мағзин ҳаром қилмаса сўздаги чинлик,
Сохта учқун бўлмаса кўздаги чинлик,
На кўздаги, на сўздаги, ўздаги чинлик,
Қанийди...
Кўзга ғубор чекмаса ш ипринди — қўқим,
Ўзин тулпор билмаса қирчанғи — сўқим.
Бахмалдан бичишмаса эш акка тўқим,
Қанийди...
Уруғи ушиб кетса тирик боқимлар,
Одамни хор этмаса ғараз, чақимлар,
Л ойқаланмай оқса-чи ти н и қ оқимлар,
Қанийди...
Дунё бир соз қўшиқцан завқ ололсайди,
Бир чолғу чалолсайди, бир тор чалсайди,
Одамийлик шиормас, жон бўлолсайди,
Қанийди...
У паллада қоларди на бевақг йиғи,
На ранж, на дўқ, на озор, на дил оғриғи,
На сурбет туҳматларнинг заҳарли тиғи,
Қ анийди...
У вақг тансиқ бўлмасди на хап, на долчин,
На жазо ва на сазо, на тепки, олчин,
Кош ки тез бўла қолса ёруғ хаёл чин,
Қ анийди...
200
САМАРҚАНД ШЕЪРЛАРИДАН
Сен м енинг тарихимда ўразлик номсан,
Сен м енинг тарихимда эзгу айёмсан.
Сен менинг тарихимда май тўлиқ жомсан,
Сен менинг қўшиғимсан, мангу мақомсан.
Йўқ, на Нуҳсан, на Зол сан, на Луг, на Сомсан,
Ўша бобокентимсан, девзот бобомсан,
Оҳ, нечоғлик суюксан, соз, дилоромсан,
Сўлим Самарқанд!
Сен Семизкентимсан-ку, қадим Семизкент,
Аслида ёлғизмассан, ош кор эгиз кент.
М англай тер дарёсидан бахти денгиз кент,
Эркин Ш арқ сийнасида қуёш менгиз кент,
Эй, м енинг ёруғ чашмам, нури чексиз кент.
Мерос кентлар тожисан, суюк, тенгсиз кент,
М енга ҳаёт татимас эди сенсиз кент,
Сўлим Самарканд!
Ажиб ўлкам ҳуснида ажиб, тенгсиз хол,
Я рқироқ камолингга не-не дунё лол,
Эй, кўзим қорачиғи, юксал безавол,
Заҳматкаш, эй мушти тош, покдил ва ҳалол.
Н они, тузи табаррук, суви зилол, бол,
Ялмоғизга, ёвузга ҳамиша қаттол.
М ақговига поён йўк, стук баркамол,
Сўлим Самарканд!
201
Кўзларингдан ўргулай, қдраб қўй қиё,
Кўзларинг чақинига жуда хумормен.
Кўзларим кўзларингдан олади зиё,
Кўзларингта маҳлиё, зиёга зормен.
Кўзларингдан ўргулай, жилмайгйн пинҳон,
Ў ш андоқ шўх боқишга ўлгунча бормен.
Кўзларингда меҳру и ш қ ловуллар аён,
Ж илмайгин, жклмаймасанг чеккум озор мен.
* * *
Бутун олам жамоли қизлар жилмайишида,
Н озик адоларида,
Ю ртим кўкламларида, ёзларида, қишида,
Я нгроқ садоларида.
Мажнунтол эгилиши, ҳаё-ю тортинчоқлик
Қай эл, қайси жаҳондан?
Сойларга сир айтиш и ва сирга топинчоқлик
Тимсолми қизларжондан?
Қизларжон, ҳой қизларжон, нозик адонгиз яхши,
Ш аддод ҳам бўлсангиз-чи!
Қизларжон, ҳой қизларжон, шарму ҳаёнгиз яхши,
Бедод ҳам бўлсангиз-чи!
Бутун олам жамоли қизлар жилмайиш ида,
Н озик адоларида.
Ю ртим кўкламларида, ёзларида, қиш ида,
Я ш р о қ садоларида.
203
* * *
Сойларга тикилсам, кўзим ёшланур,
Ж арларга эгилсам - айланур бошим.
Тонг чоғида бунда ҳаёт бошланур,
Дал ада пахтачи жамий юртдошим.
Уватда чучмўма, чўнқирда қоқи,
А риқ бўйларида ҳушбўй тўп ялпиз.
О на табиатда ҳар зарра боқий,
О на табиатга қойилман ёлғиз.
Ш удрингларда қуёш шўху жилвагар,
Қушлар навосида жаранглар армон.
Сададан нарироқ бир асов дилбар,
Қарашлари ханжар каби беомон.
Ҳаммаси жилмаяр менга йўлларда,
Ш еърларимда янграр бахтиёрлигим.
Бахт — яш ил чўлларда, қадоқ қўлларда,
Бахт — халқимга фидо, барқарорлигим ...
204
Do'stlaringiz bilan baham: |