Т о ш к е н т «маънавият» 2012



Download 7,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/60
Sana22.02.2022
Hajmi7,43 Mb.
#111151
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   60
Bog'liq
mirtemir saylanma

ҲАЛИ ҲАМ.,
...Онам нон ёпади бўғриқиб-бўртиб,
Дам-бадам куяди қўли енгсакда.
Ч и ви қ тойчам гижинг, йўрғалаб-йўртиб,
Ҳадеб айланаман шу теваракда.
Нари кетолмайман ўчоқ бошидан,
Югурук бўлса ҳам тойчам нечоғлиқ.
М азалироқ баъзан қийм а ошидан,
Ҳар гал битта патир менга атоғлиқ...
Ялпизлик, райҳонлик ё ж индак жизза, 
Сўлқилдоқ, юмалоқ, чўғдай ва қумоқ,
Гоҳи бўлсам ҳамки кимдандир изза,
Синиб ётса ҳатто кичик арғумоқ.
М енга ўша патир тегса бўлди, бас,
Отланиб, овлоққа жўнайман дарров.
Айиқми ё қоплон — менга писандмас,
Патир тўқлигида ўлжалик-да ов.
...Дилда армон қолди, умрга татир,
Не кунлар бор экан манглайгинамда.
Қиш лоқда ёдимга тушди шу патир,
Ҳали ҳам таъми бор танглайгинамда.
Туркистон
Миртемир
161


OB
Мингашиб тойга,
Ё қапчиғойга,
Ёки бедана 
Кдлин, соз жойга,
Балиғи пана 
Ёйилма сойга —
Кетсак-чи икков,
Ов 5иопи-да, ов...
Сойда суқсур кўп,
Қамиш кўлда гоз,
Тустовуқ тўп-тўп,
Тўқай қандоқ соз.
Қорли қапчиғай,
Алқор эмас оз.
Гижинг, йўрға той, 
Этайлик парвоз.
Кетайлик икков,
Ов яхш и-да, ов...
Тоғларга ошсак,
Дўлана, четик.
Қирга ёндошсак,
Йигитдай тетик 
Бобо чўпонлар — 
Бўлгаймиз қўноқ,
Тоғда ўрмонлар... 
Кезайлик ўртоқ,
Кетайлик икков,
Ов яхш и-да, ов...
Қорамурт
162


сой
Л ойқа сой - бутана сой, 
Тош қин сой — пўртана сой, 
Танимадинг шекилли, 
Ҳижрон ҳам тўрт ўн йиллик...
Ш ош қинсан, бебошвоқсан, 
Доим ўйинқароқсан, 
Қўшиқчисан, қувноқсан, 
Ҳамиша ўшандоқсан.
Мен ҳам тўпалон эдим,
Шўх, тинмас, бийрон эдим, 
Л ойқа - бутана эдим,
Олов — пўртана эдим, 
Тиниқиб, тиниб келдим,
Сени соғиниб келдим...
Танимадинг шекилли...
163


Ш У Д Р И Н Г
Тонг белги берганданоқ
Ўтиб осма кўприкдан,
Ж ар кетига чопардим —
Ж ар кети ўзга олам.
Тўлдириб чаноқ-чаноқ,
Гўё сутдек кўпикдан,
Тутгандек ғойиб қўллар -
Ж илвагар кўзга олам.
Ғўза япроқларида
Кўкатларнинг баргцда,
Чечакларнинг бағрвда
Ялтирар л ак-лак инжу.
Шўх сой қирғоқларида,
Ниҳоллар куртагида,
Сал эпкинда симобдай
Қалтирар лак-лак инжу.
Ялтирар суйри тепа,
Ялтирар қир узунчоқ,
Келинлар тақинчоғи,
Узук кўзларими ё.
Чор атроф сабзаларда
Ж им ир-ж км ир кўзмунчоқ,
Бўй-бўй дилраболарнинг
Сузук кўзларими ё?
Йўқ, бу гирён кўзларнинг
ярқироқ замзамаси.
Кечаси онам тағин
йиғлабди-да чамаси...
164


Қ Ў Ғ И РМ О Ч
Буғдой ўроғига ҳали ҳафта бор, 
Хампаларда ун йўқ, унсиз-ку кун йўқ. 
Ў роқ тушгунича кун ўтар ночор,
Тушда мўриларда ҳатто тугун йўқ.
Ҳар тонг олис қирга кетардик тўп-тўп, 
Тоғдан эсар хушбўй ва салқин сабо, 
Тўрғаю бедана ўлан айтар хўп, 
Буғдойзор чайқалар қандоқ дилрабо!
Бош оқлар чайқалар, думбулроқ лекин, 
Думбул бошоқларда ҳали сут донлар. 
Узун узилар пайт, вақг ўтар секин. 
Ў зини тутолмас бобо деҳқонлар...
Бу кез тансиқ ҳагго бир ҳовуч оқш оқ, 
Бу кез кулбаларда кўпроқ кўк шўрва. 
Ҳар ким ўз чекида узади бошоқ,
Уйга қайтар эдик лимм о-лим тўрва...
К ейин бош оқларни уқалаб, пуфлаб, 
Онам қовуради бизга қўғирмоч, 
Талашиб ер эдик пуфлаб ва суфлаб, 
Ҳорғин онажонга жилмайиб қийғоч...
Ш ундоқ ўтар эди қиш лоқ ҳаёти,
Ҳали ҳам оғзимда қўғирмоч тоти...
165


БУЛОҚ
Ж ар тагида ажриқзор созлоқ бор, 
Ж ар тагида ям -яш ил ёзлоқ бор,
Терак бўйи тик жардан ёнлаб туш, 
Ж айрон кўзлик, жимжима булоқ бор. 
Зап булоқ-да, чопқиллар, жилдирар, 
Қўнғироқцай ҳамиша шилдирар. 
Тиниқлиги кўк мисол, тансиқ сув, 
Қубба-қубба пилдирар, пилдирар... 
Олисларда Қоратоғ қораси,
Қара, лекин тоғларнинг сараси.
Тоғ салқини, тоғ ҳиди созлокда, 
Чўпон учун олисмас ораси. 
Пода-пода мол ичар булокдан, 
Қайрағочу тол ичар булокдан,
Атай тушар созлоққа йўлчилар,
Ҳар ким ичса — бол ичар булокдан. 
Ж ар тагида сумбул бор, ялпиз бор, 
Ҳар кун тушда келгувчи бир қиз бор. 
Қўзи ҳайдаб келаман мўлжалда,
Бир кўрмоққа шош аман, дил хумор. 
Тоғ бошида ёнғоқ кўп, олма кўп, 
Қоқиб, териб, тўрвам ҳам тўлар хўп 
Баъзан олма тутаман туш чоғи, 
Баъзан олмас бўламан худди чўп... 
Чўчигандай жайрон н а қ бўрсикдан, 
М енга қатиқ тутади тўрсиқдан. 
Заранг коса лимм о-лим , мен бўлсам, 
Кўзим ўйнар соқов суқ, кўр сукдан... 
Қўй қатиғи қилгандай гўё маст, 
Мастлигимда мен дадил, забардаст, 
Янгратади ёзлоқни ўланим,
Йигит иш қи олдида тоғлар паст!
166


П аригинам эгаида йўл-йўл бўз, 
А йрилиқни ўйласам, дилим сўз.
Вояга ет, паризод, бешикаст,
Сендан нари бўлсин-да ёмон кўз!
Ж ар тагида ажриқзор созлоқ бор, 
Чўлга туташ, ям -яш ил ёзлоқ бор. 
Терак бўйи тик жардан ёнлаб туш, 
Ж айрон кўзлик, жимжима булоқ бор. 
Ж ар тагида сумбул бор, кўк ялпиз, 
У зоқ қолдим ўйланиб мен ёлғиз.
Қўзи ҳайдаб келардим бир маҳал, 
Қайда экан тенги йўқ ўша қиз?

Download 7,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish