4.2.3. Асосий воситаларни баҳолаш
Асосий воситалар объектининг таннархи фақатгина қуйидаги шартлар бажарилганда актив сифатида тан олинади:
- тадбиркорлик субъекти томонидан асосий восита билан боғлиқ келгуси иқтисодий наф олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса;
- активнинг таннархи ишончли баҳолана олса.
Эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи ва таъмирловчи жиҳозлар каби моддалар асосий воситалар таърифига мос келганида ушбу БҲХСга мувофиқ тан олинади. Акс ҳолларда бундай моддалартовар-моддий захиралар сифатида таснифланади.
Ушбу стандарт тан олиш учун ўлчов бирлигини, яъни асосий восита объекти нимадан ташкил топишини белгилаб бермайди. Шунинг учун, тадбиркорлик субъектининг ўзига хос шарт-шароитларида тан олиш мезонларини қўллаш учун мулоҳаза қилиш талаб этилади. Қолиплар, дастаклар ва муҳрлар каби алоҳида муҳим бўлмаган моддаларни бирлаштириш ва тан олиш мезонларини ушбу бирлаштирилган қийматга нисбатан қўллаш ўринли бўлиши мумкин.
Корхона барча асосий воситалар билан боғлиқ харажатларни:
|
уларнинг келиб чиқиш пайтига қараб ушбу тан олиш мезонлари асосида баҳолайди.
|
Бундай харажатлар ўз ичига асосий восита объектини сотиб олиш ёки қуриш билан боғлиқ бошланғич харажатларни, хамда асосий воситани кейинчалик кенгайтириш, қандайдир қисмини алмаштириш ёки унга техник хизмат кўрсатиш учун амалга оширилган харажатларни қамраб олади.
Асосий воситани тан олинганидан сўнг уни баҳолаш тартиби. Асосий воситалар тан олиш мезонларига мос келганда таннархи бўйича баҳоланади.
Асосий воситанинг таннархи қуйидагилардан ташкил топади:
- савдо чегирмаларини ва имтиёзларини чегирган ҳолда, унинг харид нархи, жумладан импорт божлари ва сотиб олиш билан боғлиқ қопланмайдиган солиқлар.
- активни ундан корхонанинг раҳбарияти томонидан кўзланган ҳолда фойдаланиш учун зарур бўлган жой ва ҳолатига олиб келиш билан боғлиқ бевосита харажатлар.
- корхонанинг товар-моддий захиралар яратиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда қандайдир объектни сотиб олиш ёки ундан қандайдир давр мобайнида фойдаланиш пайтида ўз зиммасига оладиган асосий восита объектини демонтаж ва йўқ қилиш хамда у эгаллаган ер участкасида табий ресурсларни қайта тиклаш харажатларининг бошланғич баҳоси активни демонтаж қилиш ва олиб ташлаш ҳамда у жойлашган майдондаги табиий ресурсларни қайта тиклаш билан боғлиқ харажатларнинг даслабки баҳоланиши, агар тадбиркорлик субъекти булар бўйича мажбуриятга актив сотиб олинганида ёки ундан маълум давр мобайнида товар-моддий қимматликларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш натижасида эга бўлса.
Қуйидагилар бевосита харажатларга киритилади:
- асосий восита объектини барпо этиш (қуриш) ёки сотиб олиш натижасида бевосита ҳосил бўладиган ҳодимларга ҳақ тўлаш харажатлари (БҲХС 19 “Ходимларнинг даромадлари”);
- жойни тайёрлаш харажатлари;
- етказиб бериш ва ортиш-тушириш билан боғлиқ бошланғич харажатлар;
- ўрнатиш ва монтаж бўйича харажатлар;
- активнинг тўғри ишлашини синаб кўриш харажатларидан активни тегишли жойга ва ҳолатга келтириш пайтида ишлаб чиқарилган маҳсулотни (ускуналарни синовдан ўтказишда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар каби) сотишдан олинган соф тушумнинг айирмаси;
- малакали хизматлар учун ҳақлар.
Корхонадан маълум бир давр мобайнида товар-моддий захиралар ишлаб чиқариш учун фойдаланиши оқибатида пайдо бўладиган объектни демонтаж қилиш ва олиб ташлаш хамда у эгаллаган ер майдонида табиий ресурсларни қайта тиклаш мажбуриятлари бўйича харажатларга нисбатан БҲХС 2 “Товар-моддий захиралар” ни қўллайди. БҲХС 2 ёки БҲХС 16 га мос равишда ҳисобланадиган харажатлар бўйича мажбуриятлар БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” га мос равишда тан олинади ва баҳоланади.
1-вазият: Сиз 1 млн $ ва нарҳи 4 млн $лик, баланс қиймати 4 млн $ни ташкил этувчи (бошқа томон ҳисоб ёзувлари бўйича) самолётни бинога алмаштирмоқчисиз. Агар бино ҳақиқий қийматда баҳоланмаса, у 5 млн$ қийматда баҳоланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |