С¤з боши ¤рнида


Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси



Download 2,81 Mb.
bet76/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

4.2. Асосий воситалар (16 - сон БҲХС)


4.2.1. Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси.




Стандартнинг мақсади

молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар тадбиркорлик субъектининг асосий воситаларига қилган инвестицияларини ва бундай инвестициялардаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни тушуниши учун асосий воситаларни ҳисобга олиш тартибини белгилаб беришдан иборатдир.

Асосий воситаларни ҳисобга олишда асосий масалалар бўлиб активларни тан олиш, уларнинг баланс қийматини аниқлаш ва улар бўйича эскириш харажатларини ва қадрсизланиш бўйича зарарларни тан олиш ҳисобланади.


Қўллаш доираси. Стандарт асосий воситаларни ҳисобга олишда қўлланилиши лозим, бироқ бошқа стандартлар асосий воситаларни ўзгача ҳисобга олишни талаб этган ёки рухсат этган ҳоллари бундан мустасно.
Ушбу Стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
- МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолият” га асосан сотиш учун мўлжалланган деб таснифланадиган асосий воситалар;
- қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар (БҲХС 41 “Қишлоқ Хўжалиги”);
- фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлашда ушбу фойдали қазилмаларнинг тан олиниши ва баҳоланиши (МҲХС 6 “Фойдали қазилмаларни қидириш ва аниқлаш”);
- нефть, табий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурслар каби фойдали қазилмаларга ҳуқуқлар ва фойдали қазилмаларнинг заҳиралари. Бироқ, ушбу стандарт қайд қилинган активларни қазиб олиш ёки ишлатишда фойдаланиладиган асосий воситаларга нисбатан қўлланилади.
Бошқа стандартлар асосий воситалар объектининг ушбу стандартдаги ёндашувдан фарқ қиладиган ёндашув асосида тан олинишини талаб этиши мумкин. Масалан, БҲХС 17 “Ижара” тадбиркорлик субъектидан ижарага олинган асосий восита объектининг у билан боғлиқ бўлган рисклар ва мукофотлар бир томондан бошқа томонга ўтказилиши асосида тан олинишини талаб этади. Бироқ, бундай ҳолатларда ушбу активларни ҳисобга олишдаги бошқа жиҳатлар, шу жумладан эскиришни ҳисобга олиш, ушбу стандартда белгиланган.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish