5-вазият: Ўртача тортилган миқдор.
“Вета” компанияси “Chevrolet” русумдаги автомашинани сотяпти. Ҳисобот даврининг бошига компанияда автомашина заҳираси мавжуд эмас. Ҳисобот даври давомида компания 4 дона атвомашина сотиб олаяпсиз.
Нархлар ошиши натижада компания автомашиналарни $6000, $6500, $7000 ва $7500 га (сотиб олишнинг хронолгик тартибида) сотиб олган. Компания 2 та автомашинани сотмоқчи ва ўзининг ҳисоб сиёсатига мувофиқ заҳираларни баҳолашнинг ўртача тортилган қиймат методини қўллайди.
Ҳисобот даврининг охирига заҳира қолдиғи (қиймати) $13500 ($27000/2) ни ташкил этади. Сотиш таннархи = $13500 ($27000/2)ни ташкил этади.
Молиявий ҳисоботларнинг моддалари
|
ФЗҲ/ББ
|
Дт
|
Кт
|
Сотиш таннархи
|
ФЗҲ
|
13.500
|
|
Заҳиралар
|
ББ
|
|
13.500
|
Заҳира қийматини сотиш таннархига олиб борилиши
|
ФЗХ-фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, ББ-бухгалтерия баланси
|
Товар-моддий захираларнинг таннархи агар ушбу захиралар шикастланган, ёҳуд бутунлай ёки қисман эскирган, ёки уларнинг сотиш нархлари камайган бўлса, қопланмаслиги мумкин. Товар-моддий захираларнинг таннархи, шунингдек, ишлаб чиқаришни охирига етказиш бўйича баҳоланган харажатлар ёки сотувни амалга ошириш бўйича баҳоланган харажатлар ошган тақдирда ҳам қопланмаслиги мумкин. Товар-моддий захиралар қийматини таннархдан паст бўлган соф сотиш қийматигача камайтириш амалиёти шундай нуқтаи назар билан тўғри келадики, бунда активлар уларнинг сотилиши ёки фойдаланишидан олиниши кутилаётган суммадан ошмаган қийматда ҳисобга олиниши зарур.
Одатда товар-моддий захиралар моддама-модда соф сотиш қийматигача камайтирилади. Аммо айрим ҳолларда, бир хил ёки ўзаро боғлиқ моддаларни гуруҳлаштириш ўринли бўлиши мумкин. Бу товар-моддий захираларнинг бир хил мақсадда ёки бир хил якуний истеъмолчилар учун ишлаб чиқариладиган, бир хил географик ҳудудда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулот тури билан боғлиқ бўлган, ҳамда ушбу маҳсулот турига кирадиган бошқа моддалардан амалда алоҳида баҳолана олмайдиган моддаларига тегишли бўлиши мумкин.
Товар-моддий захираларнинг таннархини, уларнинг таснифланиши, масалан, тайёр маҳсулотлар ёки маълум бир оператив сегментдаги барча товар-моддий захиралар, асосида камайтириш нотўғридир. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар одатда алоҳида сотиш нархи белгиланадиган ҳар бир хизмат бўйича харажатларни тўплайдилар. Шу туфайли, ҳар бир бундай хизматга алоҳида модда сифатида қаралади.
Соф сотиш қийматининг баҳоланиши сотилиши кутилаётган товар-моддий захираларнинг суммаси баҳоланган пайтида мавжуд бўлган энг ишончли далилларга асосланади. Бундай баҳолашда, давр тугашидан кейин рўй берадиган ҳодисалар билан бевосита боғлиқ бўлган нархнинг ёки таннархнинг ўзгаришлари ҳисобга олинади, агар бундай ҳодисалар давр охирига мавжуд бўлган шарт-шароитларни тасдиқласа.
6-вазият: Сотишнинг ҳақиқий (соф) қиймати.
Сиз бир баррели $40 дан жами 100 баррел нефтни спекулятив операция асосида сотиб олаяпсиз. Ҳисобот даври охирида нарх $25 га тушиб кетди ва нефт сотилмай қолди. Нефт заҳираси қийматини $25 га туширинг ва дархол сотишнинг ҳақиқий (соф) қийматини харажат сифатида тўғрилашини тан олинг.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |