Молиявий ҳисобот моддалари
|
ФЗҲ/ББ
|
Дт
|
Кт
|
Заҳиралар
|
ББ
|
40.000
|
|
Пул маблағлари
|
ББ
|
|
40.000
|
Нефтни сотиб олиниши
|
Заҳиралар
|
ББ
|
|
1.500
|
Заҳираларни қадрсизланишидан зарарлар
|
ФЗҲ
|
1.500
|
|
Сотишнинг ҳақиқий (соф) баҳоси бўйича заҳираларни қайта баҳолаш
|
ФЗХ-фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, ББ-бухгалтерия баланси
|
Соф сотиш қийматининг баҳоланиши, шунингдек, ушбу товар-моддий захирани сақлашдан мақсадни ҳам инобатга олади. Масалан, қатъий белгиланган нархлар бўйича товарларни сотиш ёки хизматларни кўрсатиш бўйича шартномаларни бажариш учун мўлжалланган товар-моддий захиралар ҳажмининг соф сотиш қиймати шартнома нархига асосланади.
Агар сотиш бўийча шартномаларда кўзда тутилган товар-моддий захираларининг миқдори сақланаётган ТМЗлар миқдоридан кам бўлса, ошиқча қисмнинг соф сотиш қиймати умумий сотиш нархларига асосланади. Сақланаётган ТМЗлар миқдоридан ошиқча миқдорни кўзда тутган, товарларни қатъий белгиланган нархда сотиш бўйича шартномалар ёки қатъий белгиланган нархда ҳарид қилиш бўйича шартномалар резервларнинг тан олинишига олиб келиши мумкин. Бундай резервлар БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар”га мувофиқ ҳисобга олиниши керак.
Ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё ва бошқа материаллар таннархдан паст қийматда ҳисобга олинмайди, агарда уларнинг қиймати киритилган тайёр маҳсулот таннарх ёки ундан юқорироқ нархда сотилиши кутилса. Аммо, хом ашё нархининг камайиши тайёр маҳсулотнинг таннархи соф сотиш қийматидан ошганлигини кўрсатса, хом ашё қиймати соф сотиш қийматигача камайтирилиши лозим. Бундай ҳолларда, хом ашёларнинг ўрнини қоплаш қиймати уларнинг соф сотиш қийматининг мавжуд бўлган энг афзал ўлчови бўлиши мумкин.
Соф сотиш қийматини қайтадан баҳолаш кейинги ҳар бир даврда амалга оширилади. Агар товар-моддий захираларнинг қийматини таннархга нисбатан камайтирилишга сабаб бўлган дастлабки шарт-шароитлар эндиликда мавжуд бўлмаганида, ёки иқтисодий шароитларнинг ўзгариши натижасида соф сотиш қийматининг ошганлигига аниқ далиллар мавжуд бўлганида, камайтириш суммаси шундай тарзда қайта тикланадики (яъни қайта тиклаш суммаси дастлабки камайтириш суммаси билан чекланади), бунда янги баланс қиймати таннарх билан ўзгарган соф сотиш қийматидан қайси бири камроқ бўлса, ўша қийматга тенг бўлади. Ушбу ҳолат юзага келиши мумкин, масалан, соф сотиш қиймати пасайгани туфайли соф сотиш қийматида ҳисобга олинган товар-моддий захираси кейинги даврда ҳам сақланиб турилган бўлса ва унинг сотиш нархи ошганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |