4.2.4. Асосий воситалар харакатини ҳисобга олиш
Асосий воситалар объектлари хавфсизлик ёки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларида сотиб олиниши мумкин. Бу каби асосий воситаларни сотиб олиш мавжуд бўлган қандайдир асосий восита объектидан олинадиган келгуси иқтисодий нафни бевосита оширмасада, тадбиркорлик субъекти бошқа активларидан келгусида иқтисодий наф олиши учун зарур бўлиши мумкин. Бундай асосий воситалар объектлари актив сифатида тан олинади, чунки улар ёрдамида тадбиркорлик субъекти томонидан улар билан боғлиқ бўлган активлардан келгусида олинадиган иқтисодий наф бундай объектлар сотиб олинмаганида олинадиган нафдан кўра кўпроқ бўлади. Масалан, кимёвий махсулотларни ишлаб чиқарувчи корхона хавфли кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва сақлаш билан боғлиқ экологик талабларга риоя этиш мақсадида янги кимёвий моддалар билан ишлаш технологияларини жалб этиши мумкин; тегишли янги технологиялар актив сифатида тан олинади, чунки уларсиз тадбиркорлик субъекти кимёвий махсулотларни ишлаб чиқара ва сота олмайди. Бироқ, бундай актив ва у билан боғлиқ бўлган активларнинг баланс қиймати қадрсизланганлиги БҲХС 36 “Активларнинг қадрсизланиши” га мувофиқ текширилади.
Айрим компаниялар асосий воситалари таркибида ижтимоий объектлар мавжуд. Масалан, уй жойлар, боғча ва шу кабилар, ходимларни пулсиз кўринишда рағбатлантиришни ифодалайди ва натижада, ходимларга пуллик харажатларни камайишига сабаб бўлади.
Тан олиш мезонларига кўра, корхона асосий восита объектининг баланс қийматига объектнинг кундалик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларини киритмайди. Бундай харажатлар келиб чиқиш пайтида фойда ёки зарар таркибида тан олинади. Кундалик хизмат кўрсатиш харажатлари асосан меҳнат ҳақи ва материаллардан ташкил топади, хамда ўз ичига майда эхтиёт қисмлар қийматини хам олиши мумкин. Бу каби харажатларнинг мақсади кўпинча асосий воситалар объектига “жорий хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш” сифатида изоҳланади.
Айрим асосий воситалар объектларининг қисмлари мунтазам равишда алмаштирилиши талаб этилиши мумкин. Масалан, печнинг футеровкаси маълум ишлаш соатлари ўтганидан сўнг алмаштирилиши керак бўлиши мумкин, самолётлардаги ўриндиклар ва ошхона каби асбоб-ускуналар самолётнинг фойдали хизмат муддати давомида бир неча марта алмаштирилиши мумкин. Асосий воситаларнинг объектлари бинонинг ички деворларини алмаштириш каби алмаштиришларни камроқ такрорлаш ёки такрорланмайдиган қилиб алмаштириш мақсадида сотиб олиниши мумкин. Тан олиш мезонларига кўра, тадбиркорлик субъекти асосий воситанинг баланс қийматида унинг бир қисмини алмаштириш бўйича харажатларни ушбу харажатлар амалга оширилган пайтда тан олиши керак, агар бунда харажатлар тан олиш мезонларига мос келса. Алмаштирилган қисмларнинг баланс қиймати ушбу Стандартдаги ҳисобдан чиқариш қоидаларига мувофиқ ҳисобдан чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |