С¤з боши ¤рнида


Асосий воситаларни туркумлаш



Download 2,81 Mb.
bet77/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

4.2.2. Асосий воситаларни туркумлаш.


Асосий воситалар деб номланган халқаро стандартда асосий воситаларнинг баланс қийматига қуйидагича таъриф берилади. Асосий воситалар - бу ҳар қандай жамғарилган эскириш ва йиғилган қадрсизланиш бўйича зарарлар чегириб ташланганидан сўнг активнинг тан олинадиган суммасидир. Масалан, Компания 5000,0 минг сўмлик асосий воситани харид қилиб олган, унинг жамғарилган эскириш қиймати 2200,0 минг сўм, у ҳолда унинг фойдаланувчилар учун тақдим этиладиган баланс қиймати 2800,0 минг сўм деб тан олинади. Шунингдек, асосий воситаларнинг таннархи активни унинг хариди ёки қурилиши пайтида сотиб олиш учун тўланган пул маблағи ёки пул маблағи эквивалентидаги қиймат ёки бошқа турдаги унинг эвазига берилган товоннинг ҳаққоний қиймати ёки, тегишли ҳолларда, масалан БҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов” нинг аниқ талабларига мувофиқ ушбу активнинг дастлабки тан олинишидаги қийматдир.
Эскириш ҳисобланадиган қиймат – бу активнинг тугатиш қиймати чегирилгандаги танннархи ёки таннарх ўрнига акс эттириладиган бошқа қийматдир.
Эскириш – бу активнинг эскириш ҳисобланадиган қийматини унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб боришдир.
Тадбиркорлик субъектига хос қиймат - бу тадбиркорлик субъекти томонидан активдан давомий фойдаланишидан ва фойдали хизмат муддати охирида балансдан чиқаришдан ёки мажбурият сўндирилганида кутиладиган пул оқимларининг келтирилган қийматидир.
Хаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир. (МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш”).
Қадрсизланиш бўйича зарар - бу активнинг баланс қийматининг унинг қопланадиган қийматидан ошадиган қисмидир.
Асосий воситалар – қуйидагилар учун мўлжалланган моддий активлардир:
- маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, ёки хизматларни кўрсатиш, ёки бошқа томонларга ижарага бериш, ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжаланган; ва
- бир даврдан узоқроқ муддат давомида фойдаланилиши кутилган.
Қопланадиган қиймат – бу активнинг қуйидаги қийматларидан юқорироғи: сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати ва унинг фойдаланишдаги қиймати.
Активнинг тугатиш қиймати - бу активнинг чиқиб кетиши бўйича баҳоланган ҳаражатлар чегирилган ҳолда, тадбиркорлик субъекти айни пайтда худди актив фойдали хизмат муддати охирида кутилган муддати ва ҳолатида бўлганидек активнинг чиқиб кетишидан оладиган баҳоланган қийматидир.
Асосий воситанинг фойдали хизмат муддати қуйидаги ҳолатлар билан белгиланади:
- активнинг корхона томонидан фойдаланиши учун яроқли бўлиши кутилган давр. Ушбу давр асосий воситаларнинг турига боғлиқ бўлади. Масалан бинонинг фойдаланиш муддати 50 йилга тенг деб қаралса, енгил автомобилларда бу 5 йилга тенглаштирилади.
- корхона томонидан активдан олиниши кутилган ишлаб чиқариш ҳажми (миқдори) ёки шунга ўхшаш бирликлар сони. Бунда асосан ишлаб чиқариш технологиялари кўпроқ ҳисобга олинади. Улар маҳсулот ишлаб чиқариш хажмига боғлиқ бўлади. Масалан харид қилинган технология жами 2 млн. дона маҳсулот ишлаб чиқарилгандан сўнг ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситаларнинг туркуми дейилганда бир хил хусусиятга ва корхонанинг фаолиятида фойдаланиш мақсадларига эга бўлган активларнинг гуруҳи тушинилади. Қуйидагилар алоҳида туркумларга мисоллардир:
- ер;
- ер ва бинолар;
- асбоб-ускуна;
- кемалар;
- самолет;
- транспорт воситалари;
- мебель ва жиҳозлар;
- офис асбоб-ускунаси.
Асосий воситаларнинг туркумидаги объектлар активларнинг ихтиёрий равишда турлича қайта баҳоланишига ҳамда молиявий ҳисоботларда ҳар хил саналарга бўлган таннарх ва қийматларнинг аралашмаси акс эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида бир пайтда қайта баҳоланади. Бироқ, активларнинг туркуми ўзгарувчи график асосида активлар туркумининг қайта баҳоланиши қисқа давр ичида тугалланиши ва қайта баҳолашлар янгиланиши шарти билан амалга оширилиши мумкин.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish