Маиший чиқиндилар ва уларнинг амалий таснифланиши нигматов А. Н.*, Омонов Б. О



Download 1,16 Mb.
bet1/6
Sana24.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#193061
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маиший чиқинди Боҳодир Мақола 15 04 2021


МАИШИЙ ЧИҚИНДИЛАР ВА УЛАРНИНГ АМАЛИЙ ТАСНИФЛАНИШИ
Нигматов А.Н.* , Омонов Б.О.**


Аннотация. Мақолада, илк бор майиший чиқиндиларнинг илмий асосланган тарзда тушунчаси, амалий жиҳатдан уларни бошқаришда қўйилган мақсадга кўра таснифлашнинг янгича қоидалари баён этилган.
Калит сўзлар. Маийший чиқинди, илмий асос, тушунча, чиқинди турлари, бошқариш, таснифлаш зрурати, самарали фойдаланиш, Ўзбекистон, контейнерлар.
Аксарият адабиётларда чиқиндиларга доир тўлиқ илмий асосланган маълумот етишмаслигига ишонч ҳосил қилдик. Масалан, чиқиндиларни генезиси бўйича классификациялашда табиий, табиий‒антропоген, антропоген‒табиий ва антропоген ҳосил бўладиган чиқиндиларга ажратиб олиш мақсадга мувофиқ. Чунки, табиат ҳодисалари ва кишилик жамияти фаолияти натижасида ҳосил бўладиган инсон ҳаётида бевосита ишлатиш имкониятига эга бўлмаган ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир қиладиган иккиламчи маҳсулот – чиқинди, ахлат эса унинг қайта ишлаштиш имкониятига эга бўлмаган қисмидир1. Антропоген чиқиндилар, ўз навбатида, генезисига кўра кишиларнинг хўжалик юритиш фаолияти ва иқтисодиёт тармоқларига қараб ажратилади. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра2 республикамиз ҳудудида бир йилда ўртача энг кўп маиший чиқиндилар (7,1 млн. тонна) ва қурилиш чиқиндилари (4,0 – 4,5 млн. тонна) ҳосил бўлар экан. Шундай қилиб оммавий характерга, яъни кишилик жамияти учун тегишли бўлган чиқиндилар ‒ маишийдир.
Маиший чиқиндилар ‒ кишиларнинг кундалик эҳтиёжларини қондириш учун озиқ-овқат ва маиший буюмлар ёки товарлардан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлган, инсон ҳаётида тўғридан тўғри (бевосита) ишлатиш имкониятига эга бўлмаган ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир қиладиган иккиламчи маҳсулот. Уларга ўз хусусиятларини йўқотган кейинги фойдаланиш учун яроқсиз ҳолдаги барча турдаги нарсаларни киритиш мумкин. Маиший чиқиндилар нафақат кишилар истеқомат қиладиган жойларда, балки уйдан ташқарида (ишхона, ўқиш жойи, хизмат сафари, дам олиш ва сайёҳлик масканлари, кўча каби жойларда) ҳосил бўлади. Уларнинг турлари, таркиби, сақланиши, фойдаланиши ва олиб кетилиши ҳам айнан ҳосил бўлган жойига қараб турличадир (1­расм).




Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish