С¤з боши ¤рнида


Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш



Download 2,81 Mb.
bet86/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

4.2.5. Асосий воситаларга амортизация ҳисоблаш.


Асосий восита объектининг қандайдир қисмининг таннархи ушбу объектнинг умумий таннархига нисбатан катта бўлганида, бундай ҳар бир қисм бўйича эскириш алоҳида ҳисобланиши керак.
Корхона асосий восита объекти бўйича дастлаб тан олинган суммани унинг катта бўлган қисмлари ўртасида тақсимлайди ва бундай ҳар бир қисм бўйича эскиришни алоҳида ҳисоблайди. Масалан, самолётнинг корпуси ва мотори бўйича эскиришни алоҳида ҳисоблаш тўғри бўлиши мумкин, бу самолёт корхонанинг ўзиники бўлиши ёки молиявий ижарага олинганлигидан қатъий назар. Шунга ўхшаш, агар корхона асосий воситаларни оператив ижарага бериш учун сотиб олса ва ушбу оператив ижарада у ижарага берувчи бўлиб ҳисобланса, ижаранинг бозор шароитларига нисбатан ижобий ёки салбий шартларига тегишли бўлган ва ушбу активнинг таннархида акс эттирилган алоҳида суммалар бўйича эскиришни алоҳида ҳисоблаш ўринли бўлиши мумкин.
Асосий восита объектининг катта қисми бўйича фойдали хизмат муддати ва эскиришни ҳисоблаш усули ушбу активнинг бошқа катта қисми бўйича фойдали хизмат муддати ва эскиришни ҳисоблаш усули билан бир хил бўлиши мумкин. Бундай қисмлар эскириш харажатларини аниқлаш мақсадида гуруҳланиши мумкин.
Корхона асосий восита объектининг айрим қисмлари бўйича эскиришни алоҳида ҳисоблаганида, у ушбу активнинг қолган қисми бўйича ҳам эскиришни алоҳида ҳисоблайди. Қолган қисми алоҳида катта бўлмаган қисмлардан иборат бўлади. Агар тадбиркорлик субъектининг ушбу қисмлардан фойдаланиш режалари ўзгарса, объектнинг қолган қисми бўйича эскиришни ҳисоблаш учун унинг қисмларидан фойдаланиш тарзини ва/ёки фойдали хизмат муддатини тўғри акс эттирадиган тахминий ҳисоблаш усулларидан фойдалани зарур бўлиши мумкин
Корхона асосий восита объектининг таннархи ушбу объектнинг умумий таннархига нисбатан катта бўлмаган қисмлар бўйича эскиришни алоҳида ҳисоблашга қарор қилиши мумкин.
Ҳар бир давр учун эскириш харажатлари, улар бошқа активнинг баланс қийматига қўшилмаганида, фойда ёки зарар таркибида тан олиниши керак.
Эскириш харажатлари одатда фойда ёки зарар таркибида тан олинади. Бироқ, баъзида, активда мужжасамлаштирилган келгуси иқтисодий наф бошқа активларга ишлаб чиқариш жараёнида ўтказилади. Бундай ҳолатда, эскириш харажатлари бошқа активлар таннархининг бир қисмини ташкил этади ва унинг баланс қийматига қўшилади. Масалан, ишлаб чиқариш заводининг ва асбоб-ускунанинг эскириши товар-моддий заҳираларини қайта ишлаш қийматига киритилади (БҲХС 2). Шунга ўхшаш, тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий воситаларнинг эскириши БҲХС 38 “Номоддий активлар” га мувофиқ номоддий активнинг таннархида ҳисобга олиниши мумкин.
Активнинг эскириш ҳисобланадиган қиймати систематик тарзда унинг фойдали хизмат муддати давомида тақсимланиши керак.
Активнинг тугатиш қиймати ва фойдали хизмат муддати камида ҳар молиявий йилнинг охирида қайта кўриб чиқилиши керак ва, кутишлар олдинги баҳолашлардан фарқ қилса, ўзгариш (лар) бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгариш сифатида БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, бухгалтерия ҳисоби мақсадида баҳолашдаги ўзгаришлар ва хатолар” га мувофиқ ҳисобга олиниши керак.
10-вазият: Амортизацияни мутаносиб равишда қайта баҳолаш.
Станок дастлаб 6.000$ қийматда эди, унга 1.000$ миқдорида амортизация ҳисобланган эди, соф баланс қиймати 5.000$ ни ташкил этди.
Станок нархларнинг умумий индексини қўллаш орқали қайта баҳоланди. Станок сотиб олинган пайтдан нархлар индекси 25 фоизга ўсди. Шундай қилиб, янги қиймат 7.500$ (6.000*125 фоиз), амортизация 1.250$ (1.000*125 фоиз) ва мос равишда,баланс қиймат-6.250$.


Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish