4.5. Инвестицион мулк (40–сон БҲХС) 4.5.1. Стандартнинг мақсади ва қўллаш доираси
Стандартнинг мақсади:
|
инвестицион мулкни ҳисобга олиш ҳамда тегишли маълумотларни очиб бериш бўйича талабларни белгилашдан иборат.
|
Стандарт инвестицион мулкни тан олишда, баҳолашда ва очиб беришда қўлланилиши лозим.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мазкур стандарт ижара олувчининг молиявий ҳисоботларида молиявий ижара сифатида ҳисобга олинган ижара шартномаси асосида эгалик қилинаётган инвестицион мулкдаги улушларини баҳолашда ҳамда ижарага берувчининг молиявий ҳисоботларида оператив ижара шартномаси асосида ижарага олувчига берилган инвестицион мулкни баҳолашда қўлланилади. Мазкур стандарт БҲХС 17 ”Ижара” да қамраб олинган масалаларга нисбатан қўлланилмайди, жумладан:
- ижара келишувларининг молиявий ижара ёки оператив ижара келишувлари сифатида таснифланиши;
- инвестицион мулкдан олинган ижара даромадлари (БҲХС 18 “Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад” );
- ижарага олувчининг молиявий ҳисоботларида оператив ижара шартномаси асосида олинган мулкдаги улушларни баҳолашда;
- ижарага берувчининг молиявий ҳисоботларида унинг молиявий ижара бўйича соф инвестицияларини баҳолашда;
- сотиш ва қайта ижарага олиш операциясининг ҳисоби; ва
- молиявий ижара ва оператив ижара келишувлари бўйича маълумотларни очиб бериш.
Ушбу Стандарт қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
- қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активларга (БҲХС 41 “Қишлоқ хўжалиги”);
- фрйдали қазилмалар бўйича ҳуқуқларга ва фойдали қазилмалар захираларига, масалан, нефть, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурсларга.
Стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан бўйича фойдаланилади:
Баланс қиймати - бу активнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган қийматидир.
Таннарх - бу активни унинг хариди ёки қурилиши пайтида сотиб олиш учун тўланган пул маблағлари ёки пул маблағларининг эквивалентидаги сумма ёки бошқа турдаги товоннинг ҳаққоний қиймати ёки, тегишли ҳолларда, бошқа БҲХСларнинг, масалан БҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов” нинг аниқ талабларига мувофиқ ушбу активнинг дастлабки тан олинишидаги қийматдир.
Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир (МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш”).
Инвестицион мулк – бу ижарадан даромад олиш мақсадида ёки капиталнинг қиймати ошиши учун ёки иккаласи учун (мулк эгаси ёки молиявий ижара шартномаси асосида ижарага олувчи томонидан) эгалик қилинаётган мулк (ер ёки бино – ёки бинонинг қисми – ёки иккаласи) бўлиб, бунга қуйидаги мулклар кирмайди:
- ишлаб чиқаришда ёки товарлар етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган; ёки
- одатдаги хўжалик фаолиятидаги сотишга мўлжалланган мулклар.
Мулк-эгаси-эгаллаган мулк – бу (мулк эгаси ёки молиявий ижара шартномаси асосида ижарага олувчи томонидан) ишлаб чиқаришда ёки товарлар етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган эгаликдаги мулк.
Оператив ижара бўйича ижарага олувчи эгалигидаги мулк улуши инвестицион мулк сифатида таснифланиши ва ҳисобга олиниши мумкин, фақатгина агарда мулк қолган жиҳатлари бўйича инвестицион мулк таърифига тўғри келса ва ижарага олувчи тан олинган активни ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделига мувофиқ ҳисобга олса. Ушбу таснифлаш муқобилидан ҳар бир мулкни алоҳида кўриб чиқиш асосида фойдаланиш мумкин. Бироқ, ушбу таснифлаш муқобили оператив ижара бўйича эгалик қилинадиган бундай битта мулк улуши учун танланса, инвестицион мулк сифатида таснифланган барча мулклар ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделига мувофиқ ҳисобга олиниши лозим. Ушбу таснифлаш муқобили танланганида, бундай таснифланган ҳар қандай улуш очиб берилиши талаб қилинган маълумотларга киритилади.
Инвестицион мулк:
|
ижарадан даромад олиш мақсадида ёки капиталнинг қиймати ошиши учун ёки иккаласи учун эгалик қилинади.
|
Шу туфайли, инвестицион мулк тадбиркорлик субъекти эгалигидаги бошқа мулклардан деярли мустақил равишда пул оқимларини ҳосил қилади . Бу эса инвестицион мулкнинг мулк-эгаси-эгаллаган мулкдан фарқлайди. Товарларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш ёки хизматларни кўрсатиш (ёки мулкдан маъмурий мақсадларда фойдаланиш) нафақат мулкка тегишли бўлган, балки ишлаб чиқаришда ёки етказиб бериш жараёнида фойдаланиладиган бошқа мулкларга ҳам тегишли пул оқимларини ҳосил қилади. БҲХС 16 “Асосий воситалар” мулк-эгаси-эгаллаган мулкка нисбатан қўлланилади.
Қуйидагилар инвестицион мулкка мисолдир:
- одатдаги хўжалик фаолияти доирасида қисқа муддатда сотиш учун эмас, балки узоқ муддат давомида капиталнинг қиймати ошиши учун эгалик қилинадиган ер;
- келгусида фойдаланилиш мақсади аниқланмаган эгаликдаги ер. (Агарда тадбиркорлик субъекти ердан мулк-эгаси-эгаллаган мулк сифатида фойдаланишини ёки одатдаги хўжалик фаолияти доирасида қисқа муддатда сотиш учун фойдаланишини аниқламаган бўлса, ер капиталнинг қиймати ошиши мақсадида сақланаётган деб ҳисобланади.);
- тадбиркорлик субъекти томонидан эгалик қилинадиган (ёки молиявий ижара шартномаси асосида тадбиркорлик субъекти томонидан эгалик қилинадиган) ҳамда бир ёки бир неча оператив ижара шартномалари асосида ижарага берилган бино.
- банд бўлмаган, аммо бир ёки бир неча оператив ижара бўйича ижарага беришга мўлжалланган бино.
- келгусида инвестицион мулк сифатида фойдаланиш учун қурилаётган ёки такомиллаштирилаётган мулк.
Қуйидагилар инвестицион мулк бўлмаган моддаларга мисолдир ва шунинг учун улар мазкур стандартнинг қўлланиш доирасидан ташқарида бўлади:
- одатдаги хўжалик фаолиятидаги сотишга мўлжалланган ёки бундай сотишга мўлжалланган қурилиш ёки такомиллаштириш жараёнидаги мулк (БҲХС 2 “Товар-моддий захиралар”), масалан, фақатгина яқин келажакда қайта сотиш ёки такомиллаштириш ва қайта сотиш мақсадида харид қилинган мулк.
- учинчи томон номидан қурилаётган ёки такомиллаштирилаётган мулк (БҲХС 11 “Қурилиш шартномалари” ).
- мулк-эгаси-эгаллаган мулк (БҲХС 16 га), шу жумладан (шу ўринда) келгусида мулк-эгаси-эгаллаган мулк сифатида фойдаланиладиган эгаликдаги мулк, келгусида такомиллаштириладиган ва ўз навбатида мулк-эгаси-эгаллаган мулк сифатида фойдаланиладиган эгаликдаги мулк, ходимлар томонидан банд қилинган мулк (ходимлар бозор ставкасида ижара ҳақи тўлаши ёки тўламаслигидан қатъий назар) ва балансдан чиқаришга мўлжалланган мулк-эгаси-эгаллаган мулк.
- бошқа тадбиркорлик субъектига молиявий ижара бўйича ижарага берилган мулк.
Баъзи мулклар ҳам ижарадан даромад олиш ёки капитал қийматининг қимматлашиши мақсадиад эгалик қилинадиган қисмни ҳам товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш ёки маъмурий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган қисмни қамраб олиши мумкин. Агар ушбу қисмларни алоҳида сотиш (ёки молиявий ижара бўйича алоҳида ижарага бериш) мумкин бўлса, тадбиркорлик субъекти қисмларни алоҳида ҳисобга олади. Агарда ушбу қисмларни алоҳида сотиш мумкин бўлмаса, мулк инвестицион мулк бўлади, қачонки аҳамиятсиз қисми товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш ёки маъмурий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлса.
Баъзи ҳолатларда, корхона ўз эгалигидаги мулкни банд қилганларга қўшимча хизматлар кўрсатади. Корхоан ушбу мулкни инвестицион мулк сифатида ҳисобга олади, қачонки хизматлар бутун шартноманинг аҳамиятсиз қисми бўлса. Мисол тариқасида, офис биноси эгаси томонидан бинони банд қиладиган ижарачиларга қўриқлаш ва сақлаш хизматларини кўрсатишини келтириш мумкин.
Бошқа ҳолатларда, кўрсатиладиган хизматлар аҳамиятли бўлиши мумкин. Масалан, агарда тадбиркорлик субъекти меҳмонхонага эгалик қилса ва уни бошқарса, меҳмонларга кўрсатиладиган хизматлар бутун шартноманинг аҳамиятли қисмини ташкил этса. Шу туфайли, эгаси-бошқарадиган меҳмонхона инвестицион мулк эмас, балки мулк-эгаси-эгаллаган мулкдир.
Баъзида, қўшимча хизматлар шунчалик аҳамиятли даражада бўлиши мумкин ва бунда мулк инвестицион мулк сифатида таснифланмаслигини аниқлаш қийиндир. Масалан, баъзи ҳолларда меҳмонхона эгаси бошқарув шартномаси асосида айрим жавобгарликларни учинчи томонга ўтказади. Бундай шартномаларнинг шартлари турли хил бўлади. Бир томондан, мулк эгаси моҳиятан пассив инвестор бўлиши мумкин. Бошқа томондан, мулк эгаси меҳмонхона фаолиятидан келадиган пул оқимлари ўзгарувчанлигига катта даражада мойиллигини сақлаган ҳолда, кунлик функцияларни бошқа томонга ўтказиб юборган бўлади.
Мулк инвестицион мулк сифатида таснифланишини аниқлаш учун мулоҳаза қилиши зарур. Корхона мезон ишлаб чиқади ва натижада инвестицион мулк таърифига ҳамда тегишли кўрсатмаларга мувофиқ келадиган мулоҳазани қўллаш имконига эга бўлади. Қачонки таснифлаш қийин бўлганда, корхонадан ушбу мезонларни очиб бериш талаб этади.
Баъзи ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти эгалигидаги мулк унинг бош ташкилоти ёки бошқа шуъба тадбиркорлик субъекти томонидан ижарага олинган ва банд қилинган бўлади. Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда ушбу мулк инвестицион мулк сифатида таснифланмайди, чунки мулк гуруҳ нуқтаи назаридан мулк-эгаси-эгаллаган мулкдир. Бироқ, мулкка эгалик қилаётган тадбиркорлик субъекти нуқтаи назаридан қараганда у инвестицион мулкдир. Шу туфайли, ижарага берувчи ўзининг индивидуал молиявий ҳисоботларида мулкни инвестицион мулк сифатида ҳисобга олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |