С¤з боши ¤рнида


Номоддий активлар харакатини ҳисобга олиш



Download 2,81 Mb.
bet107/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

4.4.4. Номоддий активлар харакатини ҳисобга олиш


Аниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг тугатиш қиймати нолга тенг деб фараз қилиниши лозим, бунда қуйидагилар содир бўлмагунча:
- активнинг фойдали хизмат муддати охирида учинчи томоннинг уни сотиб олиш бўйича мажбурияти мавжуд бўлиши;
- актив учун фаол бозор мавжуд:
тугатиш қиймат ушбу бозор маълумотлари асосида аниқланиши мумкин;
активнинг фойдали хизмат муддати охирида бундай бозор мавжуд бўлиш эхтимоли бор.
Аниқ фойдали хизмат муддатига эга активнинг эскириш ҳисобланадиган қиймат тугатиш қийматни чегиргандан сўнг аниқланади. Нолга тенг бўлмаган тугатиш қиймат шуни англатадики, тадбиркорлик субъекти номоддий активни унинг иқтисодий муддати якунланишидан олдин ҳисобдан чиқаришни кўзда тутади.
Активнинг тугатиш қийматини баҳолаш ҳисобдан чиқаришда қопланадиган қийматга асосланади, бунда баҳолаш санасида фойдали хизмат муддати тугаган ва активдан фойдаланадиган ўхшаш шароитларда ишлаган ўхшаш активнинг сотилиши бўйича нархлардан фойдаланилади. Тугатиш қиймат камида ҳар молиявий йил якунида кўриб чиқилади. Активнинг тугатиш қийматидаги ўзгариш БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” га мувофиқ ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгариш сифатида ҳисобга олинади.
Номоддий активнинг тугатиш қиймати активнинг баланс қийматига тенг ёки кўпроқ миқдорда ошиши мумкин. Агарда шундай бўлса, активнинг амортизация миқдори нолга тенг бўлади, бунда унинг тугатиш қиймати кейинчалик активнинг баланс қийматидан паст суммагача камаймагунча.
Фойдали хизмат муддати тугаши ва ҳисобдан чиқаришлар
Қуйидаги ҳолатларда номоддий актив ҳисобдан чиқарилиши лозим:
- актив чиқиб кетганида;
- ундан фойдаланишдан ёки унинг чиқиб кетишидан ҳеч қандай келгуси иқтисодий наф кутилмаганида.
Номоддий активнинг ҳисобдан чиқарилиши натижасида юзага келадиган фойда ёки зарар активнинг чиқиб кетишидан олинадиган соф тушумлар, агарда бўлса, билан активнинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланиши лозим. У фойда ёки зарарда тан олиниши лозим, қачонки актив ҳисобдан чиқарилса (бунда БҲХС 17 да сотиш ва қайта ижарага олиш бўйича бошқа талаблар белгиланмаган бўлса). Фойда асосий фаолиятдан даромад сифатида таснифланмаслиги лозим.
Номоддий актив бир неча йўллар билан чиқиб кетиши мумкин (масалан, сотиш орқали, молиявий ижара келишувини тузиш орқали ёки ҳадя этиш орқали). Бундай активнинг чиқиб кетиши санасини аниқлашда, тадбиркорлик субъекти товарларни сотишдан тушган даромадларни тан олиш бўйича БҲХС 18 “Одатдаги фаолиятдан олинадиган даромад” даги мезонларни қўллайди. БҲХС 17 сотиш ва қайта ижарага олиш орқали активларнинг чиқиб кетишига нисбатан қўлланилади.
Агарда тан олиш тамойилига асосан тадбиркорлик субъекти активнинг баланс қийматида номоддий активнинг қисмини алмаштириш таннархини тан олса, у эски алмаштирилган қисмнинг баланс қийматини ҳисобдан чиқаради. Агарда тадбиркорлик субъекти учун алмаштирилган қисмнинг баланс қийматини аниқлаш имкони бўлмаса, у алмаштириш таннархидан алмаштирилган қисмнинг қиймати у сотиб олинганда ёки ички ишлаб чиқилганда қанча бўлганлигини кўрсатадиган кўрсаткич сифатида фойдаланиши мумкин.
6-вазият: Фильмни омма олдида намойиш этиш ҳуқуқи бир марталик тўлов шароитида 1млн$, тўлов режасига асосан 3 йил давомида тўланса 1.6млн$ни ташкил этади. Тўлов усули қанақа бўлишидан қатъий назар номоддий активнинг баланс қиймати 1 млн $га тенг бўлади. Агар компания тўловнинг 2-чи турини танласа 0.6$ миқдордаги маблағ компания харажатлари таркибида фоиз сифатида ҳисобга олинади.


Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish