7-вазият: Сиз муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритиш учун умумий қиймати 10 млн$ бўлган акция чиқаришингиз мумкин.Келишув тугайдиган кунга акцияларнинг бозор нарҳи 12 млн $ни ташкил этади. Демак муаллифлик ҳуқуқининг адолатли қиймати 12 млн$га тенг ҳисобланади.
Савдо маркасини самолет ва пул маблағларига алмаштириш орқали сотиб олиш
9-вазият: Сиз баланс қиймати $8 млндан иборат бўлган франшизага эгасиз. Сиз бозор қиймати $9 млн ташкил этадиган шунга ўхшаш франшизага алмаштирмоқчиcиз. Баланс қийматининг ошган қисми қайта баҳолаш заҳирасига ўтказилди. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда фойда сифатида акс эттирилмайди.
10-вазият: Франшизани $30 млн қийматда сотилди ва $2 млн фарқ Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда фойда сифатида акс эттирилади. $6 млн қайта баҳолаш заҳираси ҳисобварағидан тақсимланмаган фойда ҳисобварағига ўтказилди.Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди.
Қайта баҳолаш заҳираси ҳисобварағидан тақсимланмаган фойда ҳисобварағига маблағларни ўтказиш
Бизнес бирлашувида қайта сотиб олинган ҳуқуқ ҳолатида, агарда ҳуқуқ учинчи томонга кейинчалик қайта чиқарилган (сотилган) бўлса, тегишли баланс қиймати, агарда бўлса, қайта чиқарилиш бўйича фойда ёки зарарни аниқлашда фойдаланилади.
Номоддий активнинг чиқиб кетишида унинг ўрнига олинадиган товон дастлаб унинг ҳаққоний қийматида тан олинади. Агарда номоддий актив учун тўлов кечиктирилса, олинган товон дастлаб пул маблағидаги нарх эквивалентида тан олинади. Товоннинг номинал қиймати билан пул маблағидаги нарх эквиваленти ўртасидаги фарқ БҲХС 18 га мувофиқ фоизли даромад сифатида тан олинади ва бу эса дебиторлик қарз бўйича эффектив даромадлиликни акс эттиради.
Аниқ фойдали хизмат муддатига эга номоддий активнинг амортизацияси тўхтатилмайди, агар номоддий актив бошқача тарзда фойдаланилмаган, бунда актив бўйича тўлиқ эскириш ҳисобланган бўлмаса ёки у МҲХС 5 га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланмаган бўлса (ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилмаган бўлса).