МУСТАҚИЛ ТАЬЛИМ
Мустақил таьлим машғулотлари талабаларинг илмий салоҳиятини оширишга, фанни билиш учун мустақил фикр юритиши ёлида хизмат қилади. Ҳар бир мустақил таьлим мавзуси учун 2 соатдан ажратилган бўлиб, улар қуйидаги мавзуларни ташкил этади:
1.Олд тарих нимани урганади?
2.Олд тарих тадкикот услублари хакида гапириб беринг.
3.Олд тарих билан алокадар тушунча ва атамалар хакида.
4.Олд тарихнинг бошка фанлар билан алокадорлиги.
5.Тадкикот усуллари.
6.Германия ва Францияда: Олд тарих фани
7.Скандинавия мамлакатларида Олд тарих фани
8.Ибтидоий тарих нимани урганади?
9.Археология манбалари ва уларни ибтидоий жамият тарихини урганишдаги урни.
10.Этнография ва Олд тарих маълумотлари илмий манба сифатида.
11.Тарихий антропология.
12.Палеолингвистика (кадимги тилшунослик) ибтидоий жамият тарихини кайта тиклашнинг мухим манбаи сифатида.
13.Палеоботаника, палеозоология, палеоклиматология илмий манбалари.
14.Ибтидоий давр хакида антик ва урта аср давр муаллифларининг карашлари.
15.Ибтидоий жамоа тарихига оид аник маълумотларнинг тупланиши (XIX-XX асрлар).
16.Ибтидоий жамият тарихи хакидаги фаннинг вужудга келиши ва кадимги даврда ибтидоий давр хакидаги тушунчалар.
17.Антик давр муаллифларининг ибтидоий давр хакидаги карашлари.
18.Дастлабки одамлар жамоаси (туда)
19.Ибтидоий туданинг тараккий этишида овчиликнинг роли.
20.Ибтидоий жамоачиликнинг ривожланиши ва жинсий муносабатлар.
21.Ибтидоий дунёкараш ва нуткнинг шаклланиши ва ривожланиши.
22.Ғоявий тасаввурларнинг манбалари.
23.Сунгги уруг жамоаси хакида умумий маълумотлар.
24.Сунгги уруг жамоасида ишлаб чикарувчи хужалик ва янги кучларнинг шакланиши.
25.Сунгги уруг жамоасидаги ижтимоий - иктисодий муносабатлар.
26.Ибтидоий никох ва оила.
27.Жамиятнинг ёш ва жинсга караб булиниши.
28.Ибтидоий тарих нимани урганади?
29.Археология манбалари ва уларни ибтидоий жамият тарихини урганишдаги урни.
30.Этнография ва Олд тарих маълумотлари илмий манба сифатида.
31.Тарихий антропология.
32.Моногам оила.
33.Ғоявий тасаввурларнинг манбалари.
Талаба « Инсон еволюцияси ва олд тарих » фанидан мустакил таълимни ташкил этишда муайян фаннинг хусусиятларини хисобга олган холда куйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади ва бахоланади:
мавзулар бўйича конспект (реферат, такдимот) тайёрлаш. Назарий материални пухта ўзлаштиришга ёрдам берувчи бундай усул ўкув материалига диккатни кўпрок жалб этишга ёрдам беради. Талаба конспекти турли назорат ишларига тайёргарлик ишларини осонлаштиради, вактни тежайди;
ўқитиш ва назорат килишни автоматлаштирилган тизнмлари билан ишлаш. Талабалар маъруза ва амалий машгулотлар давомида олган билимларини ўзлаштиришлари, турли назорат ишларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия этилган электрон манбалар, инновацион дарс лойихасинамуналари, ўз-ўзини назорат учун тест топшириклари в.б;
фан бўйича қўшимча адабиётлар билан ишлаш. Мустакил ўрганиш учун берилган мавзулар бўйича талабалар тавсия этилган асосий адабиётларлан ташкари қўшимча ўкув, илмий адабиётлардан фойдаланадилар. Бунда рус ва хорижий тиллардаги адабиётлардан фойдаланиш рағбатлантирилади;
Интернеттармоғидан фойдаланиш. Фан мавзуларини ўзлаштириш. Курс иши, битирув малакавий ишларини ёзишда мавзу бўйича интернет манбаларини топиш. Улар билан ишлаш назорат турларининг барчасида кўшимча рейтинг баллари билан рағбатлантирилади;
мавзуга оид масалалар. кейс-стадилар ва ўкув лойиҳаларини ишлаб чикиш ва иштирок этиш;
амалиёт турларига асосан материал йиғиш, амалиётдаги мавжуд муаммодарнингечимини топиш. Ҳисоботлар тайёрлаш;
илмий семинар ва анжуманларга тезис ва мақолалар тайёрлаш ва иштирок етиш;
Уйга берилган вазифаларни бажариш, янги билимларни мустакил ўрганиш, керакли маълумотларни излаш ва уларни топиш йўлларини аниқлаш, Интернет тармокларидан фойдаланиб маълумотлар тўплаш ва илмий изланишлар олиб бориш, илмий тўгарак доирасида ёки мустакил равишда илмий манбалардан фойдаланиб илмий макола (тезис) ва маърузалар тайёрлаш кабилар талабаларнинг дарсда олган билимларини чуқурлаштиради, уларнинг мустақил фикрлаш ва ижодий қобилиятини ривожлантиради. Уй вазифаларини текшириш ва баҳолаш амалий машғулот олиб борувчи ўқитувчи томонидан, конспектларни ва мавзуни ўзлаштириш даражасини текшириш ва баҳолаш эса маъруза дарсларини олиб борувчи ўқитувчи томонидан ҳар дарсда амалга оширилади.
Мустақил ишни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма ва тавсиялар. кейс- стади. вазиятли масалалар тўплами ишлаб чикилади. Унда талабаларга асосий маъруза мавзулари бўйича амалий топширик, кейс-стадилар ечиш услуби ва мустақил ишлаш учун вазифалар белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |