Сўз боши маъруза материаллари



Download 268,88 Kb.
bet20/27
Sana17.07.2022
Hajmi268,88 Kb.
#817468
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27
Bog'liq
Ma\'ruza matni

Маданият тушунчаси.

  • Фойдали билимларнинг усиши.

  • Ибтидоий санъат.

  • Ибтидоий дин шакллари: тотемизм, фетишизм, анимизм, шаманизм ва магия.



    Калит сузлар: Маданият, санъат, тотемизм, фетишизм, анимизм, шаманизм, магия.


    Маданият - бу инсонларнинг ижодий фаолияти туфайли яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуигина булиб колмай, айни пайтда у жамият тараккиётининг даражасини хам ифодалайди, яъни, жамиятдаги билим, мезон ва кадриятларнинг й^индиси маданиятда гавдаланади.
    «Маданият» атамаси хозирги замон илмий адабиётларда ранг-баранг маъноларда ифодаланган. «Маданият» ва «Культур» атамалари мутахассислар фикрига кура лотинча «ишлов бериш», «парвариш килиш» маъносини англатган. Кейинчалик «маърифатли булиш», «тарбияли», «билимли булиш» мазмунида ишлатилган. Узбек тилида кенг ишлатиладиган «Маданият» атамаси арабча «маданий»-»шахарлик» деган маънони билдиради. Агар америкалик маданиятшунос олимлар А. Кребер ва К. Клакхонларнинг 1952 йилдаги маълумотларига кура маданият ходисасига берилган таъриф 164 та булса, сунгги адабиётларда бу ракам 400 дан ортикни ташкил этади.

    1. Ибтидоий санъат.

    Дунё тарихида ибтидоий тасвирий санъат, хусусан, Fорларнинг деворларига турли тасвирлар чизиш сунгги палеолит даврига оиддир (Испания, Алтамир Fори). Урта Осиёда унгурлар ва коятошларга ишланган расмлар мезолит даврида пайдо булади. Неолит даврига келиб эса ривожланган боскичга кутарилади. Калтаминор, Х,исор, айникса Жойтун маданиятига мансуб ёдгорликлардан ибтидоий санъатнинг турли намуналари топилган. Урта Осиёнинг тоFлик худудларида кенг таркалган коятош расмлари ишланиш усулига кура икки хил. Бир хиллари буёк (охра) билан, иккинчи хиллари эса уриб-уйиб ишкалаш, чизиш усули билан ишланган (петроглифлар) расмлардир.
    Узбекистондаги коятош расмларнинг энг нодир намуналари Зараутсой, Сармишсой, Биронсой, Куксарой, Такатош, Тераклисой кабилар булиб, улар юздан зиёддир. Бу ердаги коятошларда Узбекистоннинг кадимги ва хозирги хайвонот олами вакилларининг расмларини кузатиш мумкин. Улар ибтидоий букалар, шерлар ва йулбарслар, коплон, тулки ва бурилар, буғу ва жайрон кабилардир. Расмлар орасида ўқ-ёй, узун килич, ханжар, дубулға, копкон каби нарсалар хам купчиликни ташкилэтади.
    Энг кадимги расмлар Зараутсой (Сурхондарё) булиб, бу расмлар мезолит- неолит, яъни мил авв. VIII-IV минг йилликларга оиддир. Коятош расмлари оркали уша давр одамларининг ов, мехнат ва жанговар куролларини билиб олишимиз мумкин. Шунингдек, коятош расмлар кадимги авлодларимизнинг ғоявий карашлари ва диний эътикодларини урганишда мухим ахамиятга эга. Шуни таъкидлаш жоизки, ибтидоий санъатнинг энг ривожланган боскичи неолит даврига оиддир. Бу давр Жойтун, Калтаминор ва Х,исор маданиятларига мансуб ёд-горликлардан ибтидоий санъатнинг жуда куплаб намуналари топилган. Неолит даври одамлари идишларга хар хил рангдаги буёк билан турли накшлар, одам ва хайвон тасвирларини ифода этганлар. Шу билан бирга лойдан ясалиб, пиширилган аёл хайкалчалари неолит даври санъатининг нодир намуналари хисобланади.
    Қабилачилик (ибтидоий) динлари, миллий динлар ва жахон динлари. Шу билан бирга динлар мазмун ва мохиятига кура политеистик (ку'пхудолик) ва монотеистик (яккахудолик) динларига булинади.
    Хозирда жахон динлари булиши Зардуштийликка сайёрамиз ахолисининг 130 мингга якини, Буддавийликка 800 миллион, Христианликка 2 миллиард, Ислом динига 1,3 миллиарди эътикод килиши расмий маълумотларда кайд этилган.
    Илмий адабиётларда келтирилишича, ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб-эндокрин, биологик, психологик ва бошка сохалари у'зига хос хусусиятларга эга эди. Бу нафакат унинг хаёти ва фаолиятига феъл- атрофига, балки унинг фикрлаш даражасига, кучли хаяжонланишига, тасаввур этишига, мустахкам хакикий ёки сохта мантикий конуниятларини кашф этишига таъсир ку'рсатди. У ибтидоий бу лса хам акллий, фикр юритувчи, маълум тахлилга кобилиятли, конкрет холатда фикр юрита оладиган, доимий фаолиятида вужудга келган амалий тажрибаларига эга бу лган одам эди. Билим микдорини нихоятда озлиги ва уни доимий такомиллашиб бориши, олдинги турган хаётдан куркув ва уни енгишги бу лган интилиш, амалий тажрибанинг узлуксиз ку'пайиши, табиати кучларга мутлоко тобелик ва ундан кутилишга тиришиши, ароф мухит инжикликлари ва уларни енгиш ва хакозо. Буларнинг барчаси шунга олиб бордики унинг илк кадамидан нафакат мантикий талабчанлик, балки хиссий - ижтимоий, хаёлий-фантастик муносабатлар келиб чи1ди. 20-50 кишидан иборат б лган кичик кабила мехнат фаолияти жараёни (ов, озука излаш, курол яшаш, турар жойни жихозлаш, оловни саклаш ва хакозо.) Доимий ижтмоий муносабатлар, оилавий уругдошлик алокалари ва ходисалар жараёнида никох алокалари, ик'лим ушбу жамоанинг рухонийлари гайритабиий кучлар ва вокелик у'ртасидаги гайри оддий алокалар тўғрисида ибтидоий тасаввурлар мустахкамланиб борган. Реал хаёт билан биргаликда узга дунё мавжудлиги, мархумлар тириклар хаётига таъсир эта олиш тугрисидаги гоялар юзага келди.
    Ибтидоий одам уз кариндошларини ку'мишда махсус маросимлар маълум тайёргарлик удумларига амал килар эди. Жасадни кизил минерал буёк билан коплар, унинг ёнига кундалик эхтиёж буюмлари зеб-зийнатлар, асбоб-анжомлар ва хакозо ку'йилар эди. Буларнинг бари у'з жамоа аъзоларини дафн этаётган жамао охират мавжуд эканлиги хакида иютидоий тасаввурларга эга бу'лганидан далолат беради.
    Архелогик изланишлар жараёнида ер юзининг турли жойларидаги горларда ибтидоий одам томонидан чизилган расмлар топилган суратларнинг купчилиги ов сахнаси, одам ва хайвонларнинг таъвирлари, хайвон терисини кийган одамлар, ярим одам ва ярим хайвон киёфасидаги мавжуд суратларидан иборат бу'лган. Бу суратлар далолат килдики у'злари ва хайвонлар у ртасидаги табиий ва гайритабиий алокалар мавжудлиги хакидаги тасаввурларга эга эдилар. Бу билан бирга мархум аждодларнинг рухлар сехрли усуллар билан хайвонлар хулкига таъсир этиш имкониятига эга деб билардилар. Бу тасаввурлар тириклар билан мархумлар у'ртасидаги воситачилар яъни турли хилдаги сехргарлар ва шамонлар фаолиятининг келиб чикишига сабаб булди.
    Ибтидоий одамлар хозирги даврдаги сингари тула шаклланган диний системага эга бу'лмаган. Уларда бошлангич диний тасаввурларгина бу'лган халос. Диннинг ана шундай ибтидоий шаклларига тотемизм, анимизм, фетишизм, шоманизм хамда магия ( сехргарлик ) кабилар киради. Диннинг бу шакллари уругчилик тузуми шаклланаётган даврда пайдо бу'лган.
    Инсоният тарихига назар ташлайдиган булсак, унинг кундалик хаёти билан боFлик булган мухим ишлар: жумладан туFилиш, озука топиш, ов килиш, уз хавфсизлигини таъминлаш, дафн маросими кабилар турли диний тасаввур ва эътикодлар билан боFлик булганлигини курамиз.
    Дафн этиш жараёни. Кадимги дунё тарихидан маълумки, одамзод яратилганидан буён уз кариндошларини кумишда махсус маросимлар, маълум тайёргарлик удумларига амал килиб келади. Масалан, Кадимги Мисрда фиръавнлар жасади кизил минерал буёк билан копланар, ёнига кундалик эхтиёж буюмлари, зеб-зийнатлар каби турли-туман асбоб анжомлар куйилар эди. Бу хам уз навбатида уз жамоа аъзоларини дафн этаётган жамоанинг охират мавжуд эканлиги хакида муайян тасаввурга эга булганлигидан далолат беради.
    Ов килиш. Шу пайтга кадар олиб борилган археологик изланишлар давомида ер юзининг турли жойларидаги горларда ибтидоий одам томонидан чизилган расмлар топилган. Горлардаги суратларнинг купчилигида ов килиш жараёни, одам ва хайвонларнинг тасвирлари, хайвон терисини кийган одамлар, ярим одам ва ярим хайвон киёфасидаги мавжудотлар тасвирланган. Демак, ибтидоий одам узи ва хайвонлар уртасидаги табиий ва гайритабиий алокалар мавжудлиги хакида тасаввурга эга булган ва айни пайтда мархум аждодларининг рухлари сехрли усуллар билан хайвонлар хулкига таъсир этиш имкониятига эга деб билган. Бу тасаввурлар тириклар билан мархумлар уртасидаги воситачилар: сехргарлар ва шаманлар фаолиятининг шаклланишига туртки булган булди. Ибтидоий одам хаёти хакидаги тасаввурларга кура, унинг хаётида келиб чиккан диний тасаввурлар куйидаги ибтидоий дин шаклларида намоён булган.
    Тотемизм. Тотем-бирор уруг ёки кабила ибтидоси, уруг асосчиси, аждод, уруг жамоалари топиниб, уни мукаддас тутган хайвон.
    Тотемизм эътикод шакли маълум бир жамоанинг аввалда асосий озука манбаини ташкил килган хайвон ёки усимликка нисбатан эътибор кейинчалик вужудга келган кабиланинг диний тасаввурларининг асосий шаклларидан бирига айланган булиши мумкин.
    «Тотем» сузи Шимолий Америкада яшайдиган Ожибва кабиласи тилида «унинг уруги» маъносини англатади ва мохиятан «одамнинг хайвонот ёки усимликнинг муайян турларига кариндошлик алокаси бор», деб эътикод килишлик эхтимол, маълум бир жамоанинг аввалда асосий озука манбаини ташкил килган хайвон ёки усимликка нисбатан эътибор кейинчалик вужудга келган кабиланинг диний тасаввурларининг асосий шаклларидан бирига айланган булиши мумкин. Уругдош гурухлар узларини умумий белгилари ва тотемлари булган хайвон ёки усимликдан келиб чиккан деб билар эдилар. Тотемларга бундай эътикод узок утмишга тегишлидир, уларнинг мавжуд булганлигини факат кадимги ривоятларгина тасдиклайди. Масалан, хозиргача Австралия аборигенлари орасидан бу хусусда афсоналар сакланиб колган.
    УруFдош жамиятнинг шаклланишида жараёнида тотемизм мухим роль уйнади, айникса, кариндош гурухларнинг бошкалардан ажралишига, «узимизники», яъни «бир тотемга тегишли» деган аник таассурот пайдо булишига сабаб булди. Тотемизм таъсирида пайдо булган урф-одатлар ва меъёрлар асрлар давомида катъий равишда кулланилди. Айни тотемга хос булмаган бегоналар бу жамоа урф-одати ва меъёрларидан четда хисобланган. Тотемизмнинг бундай ижтимоий роли табиийки, тотемистик куринишларнинг эволюцион характерига хам таъсир кучини утказмай колмади. Вакт утиши билан кариндошлик тизимининг мустахкамланиб бориши жараёнида биринчи даражали тотем тартиби хакида тасаввур илгари сурилди. Зооантропоморф куриниши билан аралашган холда одам билан унинг тотеми кариндошлиги орасида оилавий муносабатлар, яъни одам вафот этгач унинг уз тотемига айланиши ёки, аксинча, кайта инсон шаклига келиши хакидаги тасаввурлар пайдо булди. Булар хаммаси утган ота боболар рухларига сиFинишнинг, умуман, кучайишига ва илохий кучларга бир томондан ишончнинг ошишига олиб келган булса, иккинчи томондан тотемга булган муносабатларнинг узгариши, мисол учун тотемниозука сифатида истеъмол килишни такикланишига олиб келди. Табу (таъкиклаш) тизими пайдо булди. Бунда энг мухими тотемни овкат сифатида исътемол килишни такиклаш эди. Факат баъзи диний маросимларда рухонийлар ёхуд кабила бошликларигагина тотемни ейишга рухсат этиларди. Шундай килиб, тотемизм уруFчилик жамоасида диний куринишларнинг тарихий асоси булиб колди.
    Инсоният тараккиётининг дастлабки боскичларида тотемизмнинг асосий вазифалари, юкорида айтиб утилганидек бирлаштирувчилик, тартибга солувчилик эди. Тотемизм диний шаклларнинг дастлабкиси саналса-да, хозирда хам куплаб халкларнинг урф-одатларида, эътикодларида унинг унсурлари сакланиб колган (масалан, Хиндистонда сигир, Австралияда кенгуру, киргизларда ок бугу афсонавий бахт келтирувчи хайвон сифатида улугланади).
    Анимизм (лотин тилида «ашта» - «рух», «жон» маъноларини англатади). Анимизм - рухлар мавжудлигига ишонч, табиат кучларини илохийлаштириш, хайвонот, усимлик ва жонсиз жисмларда рух, онг ва табиий кудрат борлиги хакидаги таълимотни илгари сурувчи илк диний шакллардан бири. Илк анимистик тасаввурлар кадим утмишда, эхтимол, тотемистик карашлар пайдо булгунича, оилавий жамоаларнинг шакллангунича вужудга келгандир.
    . Бу ном инглиз этнографи Э.Тейлор томонидан киритилган. Анимизмнинг мохияти киши рухининг, жонининг борлигича ишонишдир. Анимизмда рухлар табиий ходисаларни бошкаради, унга таъсир у 'тказади деб хисобланади. Бу рухлар ё сахий кишилар бахтига, хаётига тахдид солувчи булиши мумкин деб тасаввур килинган. Ибтидоий одамлар вафот этган кишиларнинг рухлари абадий, у'лмас деб хисоблаб, уларга сигинганлар. Улар у'з таналари тузилишини киши у'лиши, туш ку'риши ва жасадлари билан боглик ходисаларни тушуна олмай, жонни мавжуд бир нарса деб билиб, киши у'лиши билан жон танани тарк этиб кетади, бошка нарсаларга, яъни хайвонларга, ёш чакалок болаларга у'тади деб тасаввур килганлар. Уйкуни жоннинг киши танасини вактинча ташлаб кетиши, тушни эса киши ухлаб ётганда жоннинг бошка у'либ кетган кишиларнинг жони билан учрашуви деб билганлар.
    Анимизмга эъткод килганлар одам у'лгандан су нг жон танадан чикиб кетади ва у'лмайди, абадий яшайди деб хисоблаганлар. Шу асосда рухнинг у'лмаслиги ту'грисидаги тасаввурлар юзага келган. Шу билан бирга ибтидоий одамлар хар бир нарсанинг у'з рухи-жони бор деб тасаввур килган.
    Марказий Осиёда мархумнинг жонини-рухини “арвох” деб аташган.
    Арвох эса узокка кетмай шу жойда айланиб юради, уйдаги барча ишлардан хабардор бу'либ, туради деб у'йлаганлар. Арвохларни рози килиш, газабини келтирмаслик максадида хар хил курбонлик маросимларини у'тказганлар.
    утган аждодлар рухларига сажда килиш, уларни хотирлаш, табиат ва табиат кучларга сигиниш натижасида мукаддас жойлар, авлиёларнинг кабрлари вужудга келган.
    Анимизм тотемизмдан фаркли жихатлари бор. Албатта, тотемизм маълум бир оилавий гурухнинг ички истеъмолига, уни бошкалардан фарклаш максадига йуналтирилган булса, анимистик тасаввурлар кенг ва умумий характерга эга. Улар хаммага тушунарли ва маъкул булган. Шу билан бирга у табиатнинг кудратли кучларини - осмон ва ер, куёш ва ой, ёмFир ва шамол, момокалдирок ва чакмок кабиларни илохийлаштириб, уларда рух мавжуд деб билар эди. Табиийки, ибтидоий одамлар нафакат табиатнинг буюк мавжудликларини, балки рельефнинг айрим алохида кисмлари - тоFлар ва дарёлар, адир ва урмонлар каби одам эътиборини тортувчи нарса ва жисмларга хам илохий муносабатда булар эдилар. Х,аттоки, куп йиллик дарахт, каттарок харсанг тош, жарликларга ухшаш нарсалар хам ибтидоий одамлар тасаввурида жонли, тафаккурли, сезувчан ва харакат килувчи, шунингдек, яхшилик ёки ёмонлик келтириши мумкин деб тушунилган. Шундай булгач, хар кандай вокеа-ходисаларга эътибор билан муносабатда булиш таказо этилган, курбонликлар килинган, рухлар хакига дуо килиб, маросимлар уюштирилган.
    Анимизм замонавий динларнинг барчасида асосий акидавий кисмни ташкил этади. Жумладан, жахон динлари саналмиш буддизм, христианлик ва исломда хам рухлар хакидаги таълимот мавжуд.
    Шаманизм («шаман» сузининг тунгус тилидаги маъноси - «сехргар»). Сехргарлик (афсун, магия) реал натижалар олиш учун илохий кучларга таъсир этиш максадида амалга ошириладиган ритуаллар - урф-одатлар мажмуасидир. Утотемизм ва анимизм билан бир вактда пайдо булиб, унга кура унинг воситасида кишилар уз тотемлари, ота-боболарининг рухлари билан хаёлан боFланишни амалга ошириб келганлар. Шаманизм кадим утмишда пайдо булиб, минглаб йиллар давомида сакланиб келган ва табиийки, мунтазам ривожланиб борган. Одатда, афсунгарлик урф-одатлари билан махсус одамлар - шаманлар, афсунгарлар шуFулланганлар. Улар орасида, айникса, аёллар куп уринни эгаллаганлар. Бу шаманлар, афсунгарлар жазавали ва асабий кишилар булиб, одамлар уларнинг рухлар билан мулокотда була олишларига, уларга жамоанинг орзу ниятларини рухларга етказиш, уларнинг иродасини талкин килиш кобилиятига эга эканлигига чукур ишонганлар. Шаманлар, одатда, маълум харакатлар: овоз чикариш, ашула айтиш, раксга тушиш, сакраш йули билан ноFоралар ва куетироклар овозлари остида жазавага тушиб, узини йукотиш, жазаванинг юкори нуктасига етиш билан афсунгарлик килишган. Томошабинлар хам баъзан узларини йукотар даражага етиб, маросим иштирокчисига айланиб колишар эди. Маросим охирида шаман хеч нарсани эшитмай, курмай колар, унинг рухлар дунёси билан мулокоти худди шу холатда амалга ошади деб хисобланарди. Умуман олганда, турли диний маросимларни уз ичига олган афсунгарлик жамиятнинг хакикий талабларидан келиб чиккан холда хаётда амалга оширилган. Илохий кучлар дунёси билан бундай боFланиш йули хаётда номаълум, олдиндан билиб булмайдиган шароитлардан келиб чиккан. Шунинг баробарида афсунгарлик одамларнинг фикрлаш кобилиятининг усиб бориши, онгининг мустахкамланишида катта роль уйнади, диний онгнинг шаклланиш жараёнида мухим урин тутди. Афсунгарлик фикр юритиш ривожланган сари одамга уз узидан буладиган, факатгина максадли йуналишдаги харакатлар натижасида олинадиган эмас, балки илохий кучлар афсуни билан боFлик булган шароитлардан келиб чикадиган куриниш деб хисобланган. Натижада купгина аник ходисалар, хаттоки алохида буюмлар сехрли куч эгаси сифатида кабул килина бошланди.
    Сехргарлик маросимлари икки усул: якка холда ёки жамоа булиб амалга оширилар эди. Афсунгарлик максадга кура куйидагиларга булинади: 1) зарар келтирувчи - ёвуз афсунгарлик. Бундан кимгадир зарар етказиш ният килинади; 2) харбий афсунгарлик. Бундай афсунгарлик душманга карши кулланилади (масалан, курол аслахаларни сехрлаш); 3) севги афсунгарлиги, бошкача айтганда, «иссик» ёки «совук» килиш; 4) тиббий афсунгарлик. Даволашда ишлатилади; 5) об-хаво афсунгарлиги. Бу сехргарлик туридан ёмгир чакириш ёки шунга ухшаш об-хавони узгартириш максадларда фойдаланилган.
    Сехргарлик хозирда хам мавжуд динларда, турли халклар урф- одатларида сакланиб колган.
    Фетишизм («фетиш» сузи фр. fetiche - «бут», «санам», «тумор» маъносидаги сузни англатади). Мохияти табиатдаги жонсиз предметларга сигинишдир. Унга кура алохида буюмлар кишини уз максадига эриштириш, маълум вокеа-ходисаларни узгартириш кучига эга. Фетиш хам ижобий, хам салбий таъсир этиш кучига эга.
    Фетишизм ёгоч, лой ва бошка материаллардан ясалган буюмларнинг пайдо булиши билан бир пайтда шаклланган. Бу бутларда ва туморларда жамоалар гайритабиий дунёдан келадиган илохий кудратнинг тимсолини курдилар.
    Бундай фетишга одатда афсунгарлар, шаманлар эга эдилар. Улар афсунгарлик йули билан буюмларга таъсир курсатганлар. Ибтидоий одамларнинг дастлабки диний таассуротлари умумий мажмуасининг шаклланиш жараёнида фетишизм якунловчи боскич булиб колди. Хакикатда, аждодларни ва табиатни жонлантириш билан боглик булган анимизм, турли тотемлар хамда улиб кетган авлодлар шахсига боглик тотемизм оркали ибтидоий одамлар онгида реал буюмлар билан бирга илохий ва хаёлот дунёси борлиги хакидаги тушунча пайдо булди. Натижада уларнинг онгида афсонавий фикр юритиш кобилияти мустахкамланди. Ва, нихоят, фетишларнинг пайдо булиши шуни курсатадики, афсонавий кудрат факатгина вакт ва бушликда кучиб юриш хусусиятига эга булиб колмасдан, балки вокеий дунёдаги буюмларда хам мавжуд булиши мумкин.
    Шундай килиб, уруFчилик жамиятининг ташкил топиш жараёнида ибтидоий одамларнинг онгида дастлабки диний куринишларнинг кенг, аник, тартибли мажмуаси ишлаб чикилди. Демакки, диний тасаввурлар одам хаётининг булинмас, хаттоки асосий кисми булиб колди. Жамият ва табиат конунларини, албатта, уша дунё кучлари бошкаради. Шунинг учун жамоа яхши яшайман деса, озукалар билан таъминланган, кимнингдир томонидан химояланган булишни истаса, биринчи вазифаси у уша Fайритабиий кучларни жуда хам хурмат килиши керак эди. Дунё хакидаги бу тасаввурлар вакт утиши билан такомиллашиб борди ва инсоният хаётида узок вакт уз таъсирини утказиб келди.
    Фетишизмнинг унсурлари хозирги даврда хам халкларнинг урф-одат ва эътикодларида сакланиб колган. Масалан, турли хайкаллар, суратлар, тумор, кузмунчок ва турли рамзлар бунга ёркин мисолдир.
    Ибтидоий мифология. Ибтидоий одамнинг тасаввури ва эътикодлари мажмуаси, уларнинг реал хаётдаги кийинчиликлари, муаммолари ва ютуклари OFзаки ижодда акс этган. Бу нарса одамларнинг онгида колиб, турли афсоналарнинг яратилишига сабаб булган. Ибтидоий мифологияни ташкил этган ижод доим одамларнинг маънавий хаёти, ибодати, хиссиётлари ва диний тасаввурлари билан чамбарчас боFлик эди. Буни тушуниш осон: агар ибтидоий одамнинг асосий маънавий хаётида тотемларга, мархум аждодларга ибодат килиш, улар билан сирли кариндошлиги булса, мифологиянинг марказида зооантропоморфик аждодлар ёки хар хил муъжизавий кучга эга булган илохийлаштирилган кахрамонлар турарди. «Маданий кахрамон»ларнинг исмлари афсоналарда бирон бир ихтиро ёки янгиликда мужассам булган. Масалан, оловни топиш, оила ва никохлар шаклини урнатиш, мехнат ва ов куролларини ясаш хамда бошка жасоратларга оид акидаларни ташкил килиш. Космогоник сюжетлар ибтидоий мифологияда катта урин эгаллаган, яъни ер ва осмон, куёш ва ой, усимлик ва хайвонот, нихоят, одамнинг яратилиши туFрисидаги ривоятлар, афсоналарда диний тасаввурларнинг таъсири яккол ифодаланган. Рухларнинг янги шаклга кириш сехрли хусусиятига, яъни уз киёфасини узгартириш кобилиятига эга булган, бир вактнинг узида одам ва хайвон шаклига кира олишини монстрлик деб хисоблашарди.
    Ибтидоий мифологияда хаёт ва улим, табиат ва маданият, аёл ва эркаклар орасидаги мухим алокалар тасвирланган эди. Мифологиянинг бундай карама-каршиликларини тахлил килиш инсон тарихининг кадимги боскичини кайта тиклаш учун мухим манба хисобланади. Хусусан, бу тахлил ибтидоий жамоалар тараккиётида боришида диний тасаввурларнинг ролини аниклашга имкон яратади.
    Неолит давридаги диний тасаввурлар. Неолит революцияси одамларнинг турмуш тарзини, тубдан узгартирди. Одам аста-секин усимликларни устириш, озука захираларини хосил этишни урганди, бу эса одамни утрок хаёт кечиришга мажбур этди. Ёввойи хайвонларни кулга ургатди хамда улар бераётган махсулот: гушт, сут ва теридан фойдаланишни урганди. Овкат пиширишни урганиш, идишлар ясаш каби янги мухим материалларни узгартирди. У овкат ва ичимликлар саклаш учун мулжалланган идишлар, уй куриш учун фойдаланиладиган лойни тайёрлашга урганди. Неолит даври юкори палеолитдан шуниси билан фаркланадики, унда одамзод тош буюмларни силликлаш ва сайкал беришни урганди ва шу фарк мазкур даврга ном берди (неолит - янги тош даври, янги тош ишлаш, янги усуллар даври).
    Неолит даврида дехконларга янгича ишлаб чикариш усулларини топдилар, зич ва гурух-гурух булиб яшай бошладилар. Душмандан хамда ёввойи хайвонлардан химояланган кишлоклар кенгайиб, атрофларида кичик кишлокчалар урнашар эди. Ахолининг кескин купайиши янги ерларни узлаштиришга эхтиёж тугдирса, хаёт тарзини узгариши диний тасаввурларнинг ривожланишига янги имкониятлар яратди.
    Дехкончиликнинг мунтазам тирикчилик ташвишлари: хосилни, йигим- теримни кутиш, аник вактни белгилаш, йил фаслларининг циклларини билиш кабиларнинг хаммаси дехконнинг осмону ерга, куёшу ойга, ёмгиру шамолга янги кизикиши пайдо булишига сабаб булди, янги рухлар кудратига ишонч сезиларли ва кузга ташланадиган булиб колди. Уз навбатида, илтижо ва курбонлик рухларга атала бошланди. Аммо, табиий имкониятлар туFрисидаги тасаввурлар кескин узгарди. Натижада кадимги рухлар - анимистик с^иниш объекти аста-секин ута кудратли худоларга айландилар. Улар учун мехроб хамда черковлар ташкил этилиб, бундай жойда, одатда, дехконлар жамоасидан махсус ажратилган алохида хизматкорлар - келажакдаги кохинлар - кечаю-кундуз хизмат килар эдилар. Кадимги тотемистик тасаввурлар хам узгарди, дехконлар хаёти ов натижасига боFлик булмагани боис, хайвонлар кадрлана бошлади, аммо тотемистик тасаввурлар авлодлар хотирасида сакланиб колаверди. Бу эса зооморфик ташки киёфани бирон-бир с^иниладиган илохиятда акс этишига олиб келди. Аксар илохиятларнинг куриниши хайвон, куш, баликларнинг ё боши, ё танаси шаклида булар эди. Бу мифологик кахрамонларнинг юкорида айтиб утилган илохиятига кариндошлиги сакланиб колган.
    Фетишизмнинг сокин характери узгарди, илохиятларнинг кудратли бутлари, мехроблар ёки черковлар ёнига урнатилган йирик хайкаллар шаклига айланди.
    Баъзан бутлар урнига рамзий хайкалчалар, турли шаклдаги тошлардан фойдаланилди. Фетишизмнинг ривожланишида бу хайкал ва курилмалар ибодатхоналарнинг рамзи булиб хизмат килди.
    Афсун хам узгарди. Афсунгарларнинг душманларга зиён етказиш ва омадли ов билан таъминлаш, рухлар ёрдамида уз максадига етишишнинг ибтидоий усуллари урнига янги, пухта уйланган илохлар билан алока маросимлари, бошка диний маросимлар, ибодат ва курбонлик килиш тартиблари юзага келди. Табиийки, булар асосида кадимги афсунлар ётар эди. Аммо бир канча янгиликлар: фол ва башорат юзага келди, булар афсунга якин булган хамда унга асосланган афсун усуллари булса-да, максад бошка эди: бунда истакни амалга ошириш эмас, балки уни билиш кузда тутилади. Фолбинликнинг илк шакллари неолит давридан илгари хам амалда булган.
    Аммо тизим сифатида неолит даврида якунланди. Неолит давридаги дехконлар кудратли тангридан курккан холда унинг яхши ният муносабатларига жуда кизикар эдилар. Бунинг учун табиат кучлари илохиятларига ёки илохийлаштирилган аждодларга ибодат килишар эди. Улар хаёлан курбонликлар ва ибодатлар илохиятлар кунглига йул топади, бизга ёрдам келади деб ишонар эдилар, аммо буни билса буладими? Мана шу ерда фол очиш келар эди. Хар бир жамоа учун хос булган ибтидоий шаклдаги афсун маросимларидан фаркли уларок, фолбинлик юкори савиядаги маданиятни талаб этарди. Маросимларни олиб борувчи фолбин кийими шартли белгилар тизимига риоя килиши шарт эди. Бу шартли белгилар сигинилаётган илохиятининг коникганлигини хамда уларнинг илтижоларига аник жавоб беришга тайёрлигини англатарди. Белгилар тизими хар хил: элементар куръа ташлашдан то мураккаб чизик, ёруг нукта ва чизикларни кушилишигача булар эди.
    Мавзу юзасидан саволлар

    1. Маданият тушунчаси.

    2. Фойдали билимларнинг усиши.

    3. Ибтидоий санъат.

    4. Ибтидоий дин шакллари: тотемизм, фетишизм, анимизм, шаманизм ва магия.

    Фойдаланилган адабиётлар руйхати:

    1. Encyclopedia of Human evolution and Prehistory. Garland publishing, Inc. A member of the Taylor& Francis Group New York & London, 2000

    2. Тайлор Э. Первобытная культура. - М., Из-во политической литературы, 1989.

    3. Кабиров А. Ибтидоий жамият тарихи. - Т., 2001.

    4. Токарев С.А. Ранние формы религии и их развитие. М., 1964.

    5. История первобытного общества. Эпоха классообразования. - М., 1988

    6. В.П.Алексеев, А.И. Перщиц. История первобытного общества. - М., Высшая школа, 1990.

  • 11-МАВЗУ. ИБТИДОИЙ ЖАМОА ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯ
    РЕЖА
    1. Ибтидоий жамоа тузумининг бузилиши шарт-шароитлари.

    1. Талончилик урушлари ва харбий демократия.

    2. Дастлабки табакалар ва давлатнинг вужудга келиши




    Download 268,88 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   27




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish