Сўз боши маъруза материаллари


Ибтидоий перифериялар ва синфий жамиятлар



Download 268,88 Kb.
bet17/27
Sana17.07.2022
Hajmi268,88 Kb.
#817468
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
Ma\'ruza matni

Ибтидоий перифериялар ва синфий жамиятлар
Илк цивилизациялар 5 минг йил олдин вужудга кела бошлаган эди. Мил.авв IV минг йиллик охирида Миср ва Месопотамияда, мил.авв III минг йилликда Ҳиндистон, Хитойда мил.авв II минг йилликда Ўрта ер денгизи ҳавзасида, Арабистон ярим оролида, мил.авв I ва милодий I минг йилликлар чегарасида Евроосиё қитъасининг кенг ҳудудларида, Америкада илк давлатчилик анъаналари бошланди. Аммо, милодимиз бошларида ҳам ибтидоий тартиблар дунёнинг катта минтақаларида сақланиб қолинган эди.
Ибтидоий перифериялар (чегара, марказдан узоқ жой) милодимиз бошларида арктика, субарктика, Афроосиёнинг деярли бутун тропик ўрионлари зонасини, яшаш қийин бўлган тоғли ва чўлли минтақалар, Австралия, Американинг айрим қисмларидан ташқари минтақаларни қамраб олган эди. Синфий жамиятлар ҳудудларининг кенгайиб бориши бу ибтидоий периферияларнинг қисқариб боришига сабаб бўлди.
Периферияларнинг цивилизациялар билан муносабатлари, уларнинг цивилизацияга қарамлигига қараб узоқ ва яқин периферияларга ажратилишига сабаб бўлади. Цивилизацияга яқин периферияларнинг ўзлари бевосита ривожланган халқлар билан турли муносабатлага киришадилар, узоқ перифериялар эса, бошқа халқлар ёрдамида муносабатларга киришадилар.
Цивилизациялар доимий равишда ўзларига яқин периферияларни истило қилиб борганлар. Айрим ҳолларда эса, ибтидоий периферияларнинг ўзари цивиизациялашган халқларни истило қилганлар. Перифериялараро муносабатларнинг типик шакли хўжалик муносабатлари шакли бўлиб ҳисобланади. Мисол тариқасида мил.авв 1 минг йиллик бошларида саҳро бўйлаб карвон савдосининг ривожланиши Жанубий Ғарбий Осиёдаги синфий жамиятлар бўсағасида турган бадавийларда кўчманчи туячилик хўжалик типиннг вужудга келишига сабаб бўлди.
Хўжалик алоқалари орқали барча муҳим техник, технологик имкониятлар бир жамиятдан иккинчи жамиятга ўтиб борган. Археологик маълумотларга кўра, Эгей денгизи ҳавзасидаги қабилалар Яқин Шарқ халқлари цивилизацияларига дастлаб бронза маҳсулотларини етказиб берувчилар сифатида, кейинчалик эса, ўзлари бронзадан турли маҳсулотларни ишлаб чиқариб Ғарбий Европага етказиб берувчиларга айланганликларини кўриш мумкин.
Ибтидоий перифериялар ва цивилизациялар ўртасидаги муносабатларда цивилизациялар периферияларни қамраб олиш жарёнида агар турли этник жмоалар ўртасида содир бўлса, бу минтақаларда каста тартиблари вужудга келди. Иккинчи бир томондан цивилизациялар периферияларни итоатда тутиб туриш, иттифоқчилик тузиш каби масалаларда перифериларга символик мансаб берганлар ёки қудачилик тартибларидан фойдаланганлар. Масалан, Хитой императорлари перифериялардаги қабилаларга нисбатан шундай йўл тутганлар.
Цивилизацияларда кўп олларда ўлжа, қуллар, ер бойликларни қўлга киритиш мақсадида периферияларга ҳужум қилиш ҳолларини кўриш мумкин. Қадимги давлатлар томонидан олиб борилган босқинчилик урушларининг деярли барчаси периферияларни талаш орқали бойлик орттириш характерига эга эди.
Айрим ҳолларда периферияларнинг ўзлари цивилизацияларга ҳужумга ўтиш ҳолларини кўриш мумкин. Масалан мил.авв иккинчи минг йилликда Ҳиндистоннинг Хараппа цивилизациясининг Гужорат тармоғини энеолит даврига хос қабилалар вайрон қилади. Мил.авв 1 минг йиллик ўрталарда Мезоамерикадаги Толтек цивилизациясини овчи чичимек қабилалари йўқ қилиб юборган.
Қадимги Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги цивилизацияларда (Юнонистон ва Римда) ибтидоий перифериялар зарур бўлиб, улар бойлик тўплашнинг муҳим воситаси эди. Бу минтақада периферияларни талаш антик цивилизациянинг яшаш қолиш шартларидан бирига айланиб қолган эди. Масалан цезарнинг Галияни истило қилиши, германларга, бритларга ва бошқа периферияларга қарши олиб борилган урушлар талончилик ва бойлик тўплаш мақсадида эди.
Ўрта асрлар даврига келиб цивилизацион ҳудудлар кенгайди. Шундай бўлсада, фақат Европанинг ўзида норманлар XI асрга қадар периферияда яшаган эдилар. Ўрта асрлар даврида Осиёдаги цивилизацион ҳудудлар Европадагига нисбатан кенгроқ майдонни эгаллаган эди. Ибтидоий перифериялар ҳатто, бугунги кунда ҳам мавжуд. Буюк географик кашфиётлар даврида ва ундан кейинги мустамлакалар истило қилиш босқичида кўплаб ибтидоий перифериялар йўқ қилинди.
Колониал даврда ҳам перифериялар ва цивилизациялар ўртасида айрбошлаш, маданий ассимилиациялашув содир бўлди. Масалан, XVIII асрда Европада картошка, кукуруз, помидор “озиқ овқат инқилоби” га сабаб бўлди. Ер юзида ўсимликлар дунё бўйлаб тарқалиб, янги хўжалик тартиблари вужудга келди. Масалан кофенинг ватани эфиопия бўлгани ҳолда уни Жанубий Америкада кўплаб етиштириш бунга ёрқин мисол бўла олади.
Периферияларда эса Европа колониячилиги ҳалокатли таъсир кўрсатди. Жумладан, тасманияликлар бутунлай қирилиб кетди, Австралиянинг қирғоқбўйи аҳолиси йўқ қилинди, бушменлар, оловлиерликлар, Вест Индиядаги, Аргентинадаги Бразилиядаги Шимолий Америкадаги қўплаб қабилалар бутунлай йўқ қилинди. Африкада қулларни овлаш XV асрдаёқ 100 млн аҳолининг йўқотилишига сабаб бўлган омил ҳисобланади. Колониал даврда эса, ибтидоий периферияларда яшовчи бир қанча қабиллар бутунлай қириб тошланди.
Айрим давлатларда ибтидоий перифериялар табий шароити ғир, ҳосилсиз ерларга яшашга маҳкум этилдилар. Улар цивилизациядан мажбуран ажратиб қўйилдилар. Бундай ҳудудлар АҚШда резервация, Австралияда резервант, ЖАРда хоумленд деб аталди. Бу давлатларда трибализм (лотинча tribus – қабила маъносини беради.
Колониячи давлатлар томонидан периферияларга нисбатан олиб борилган сиёсат бўлиб, уруғчилик анъаналарини йўқ қилишга ва қабила етакчиларини сотиб олиб, уларнинг “нуфузини ошириш” орқали уруғ анъаналарига зарба бериш сиёсати) сиёсати авж олди.

Download 268,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish