Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш



Download 3,83 Mb.
bet2/19
Sana20.04.2022
Hajmi3,83 Mb.
#565779
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Тасмали Занжирли уз Метод қўлланма

I боб. Редуктор
1.1. Редукторлар ҳақида умумий маълумот.

Машинанинг харакатлантирувчи қисми (энергия манбаи аксарият электр двигател)дан унинг иш бажарувчи кисмига айланма харакат тезлигини камайтириб, буровчи моментнинг қийматини ошириб узатишга мўлжалланган ва алоҳида корпусга жойлашган тишли ва червякли узатмалардан ташкил топган механизмлар редукторлар деб юритилади. Демак, одатдаги тишли ёки червякли узатмалар алоҳида корпусга жойлаштирилган бўлса, уларни редукторлар дейиш мумкин. Редуктор деб айланишлар сонини камайтириб буровчи моментни ошириб берадиган ёпиқ тишли узатмага айтилади.


Редукторларда доим узатиш сони U>1. Бошқача қилиб айтганда, редуктор электр двигателига яқин жойлашган ҳар бир валининг айланиш сони /n/ ундан кейин жойлашган ҳар бир валининг айланиш сонидан доим катта бўлади. Айрим холларда /U=I бўлганида/ валларнинг айланишлар сони бир хил бўлиши мумкин. Маълумки, қувват /N/ ўзгармаган ҳолда валлар айланиш сонининг камайиши, улардаги буровчи моментни катталашишига олиб келади, Нм.
Машинасозликда ишлатилаётган редукторларнинг тури кўп. Ҳар бир редукторда ишлатилаётган тишли ёки червякли узатмаларнинг тури, ўлчами, сони хар хил бўлиши мумкин. Бундан ташқари, редукторнинг электр двигателга уланган биринчи вали билан, иш бажарувчи қисмга ёки очиқ узатмага уланадиган охирги валининг айланишлар сонлари бир-биридан катта фарқ қилиши мумкин. Бундай ҳолларда кўп поғонали редукторлардан фойдаланилади. Хозирги замон редукторларининг узатиш сони 1 дан бир неча юзгача етади. Редукторлар машинасозликда ва саноат корхоналарининг ҳар хил соҳаларида кенг кўламда ишлатилади. Шунинг учун уларнинг кинематик схемаси ва тузилиши ҳар хил бўлади.
Мавжуд редукторларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
1. Фойдаланилган узатманинг турига қараб-цилиндр ғилдиракли /1.1 а,б-шакллар/, конуссимон ғилдиракли /1.1 е-шакл/, червякли /1.1 з-шакл/, конуссимон-цилиндр ғилдиракли /1.1 ж-шакл/, цилиндр-червяк узатмали /1.1 и-шакл/ ва х.к.
2. Поғонанинг сонига қараб – бир поғонали /1.1 а, е, з-шакллар/, икки поғонали /1.1 б, в, г, д, и –шакллар/, у поғонали /1.1 ж-шакл/ ва х.к.
3. Ғилдиракларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувига қараб горизонтал /1.1 д-шаклдан бошқа ҳаммаси /, вертикал /1.1 д-шакл/ редуктор дейилади.
Тишли узатмали редукторлар. Бу редукторлардан энг кўп ишлатиладигани-цилиндр ғилдиракли редукторлардир. Бундай редуктор-ларнинг узата олиши мумкин бўлган қуввати кичик микдорлардан тортиб жуда катта микдоргача бўлиб, тузилиш ва тайёрланиши оддий, чидамлилиги эса етарли даражада юқоридир. Одатда, узатиш сони U<6,3 бўлиши талаб этилган холда бундай редукторларнинг бир поғонали /1.2 а-шакл/ хилидан фойдаланиш тавсия этилади. Кўпинча, машинасозликда узатиш сони U<40 бўлган икки поғонали редукторлар ишлатилади. Уч поғонали редукторлардан эса U<400 бўлган ҳолларда фойдаланилади. Икки поғонали редукторлардан энг кўп ишлатиладигани ғилдираклари кетма-кет жойлашган /1.1 б-шакл/ редукторлардир. Бундай редукторлар афзаллаги уларнинг оддийлигидадир. Бироқ уларда ғилдиракларнинг таянчга нисбатан носимметрик жойлашиши юкланишнинг тиш узунлиги бўйлаб нотекис тақсимланишига сабаб бўлади. Натижада ғилдиракларнинг ва таянчларнинг ишлаш шароити ёмонлашади. Бу холатни бартараф қилиш мақсадида ғилдираклари таянчларга нисбатан симметрик жойлашган редукторлар /1.1 г-шакл/дан фойдаланилади.
Редуктор корпусларининг узунлигини камайтириш мақсадида ўқдош редукторлардан /1.1 а-шакл / фойдаланса бўлади. Бундай редукторларнинг асосий камчилиги вал таянчлари редуктор ичида жойлаштирилишидир. Таянчларнинг бундай жойлаштирилиши биринчидан лойихавий ноқулайликлар туғдирса, иккинчидан таянчларнинг ҳолатларини назорат қилиб туришни қийинлаштиради. Узатиш сони катта бўлиши талаб қилинган ҳолларда иложи борича планетар редукторланинг ишлатилиши тавсия этилади.
Агар узатиш сони катта бўлмай /U<6,3/, электр двигателга уланадиган вал билан иш бажарувчи қисмга ҳаракат узатадиган валлар ўзаро перпендикуляр ҳолатда жойлашган бўлса, узатишлар сони ката бўлиши талаб этилган ҳолларда червякли редуктордан конуссимон ғилдиракли редукторлардан фойдаланилади. /1.1 е-шакл/. Валлари ўзаро тик бўлган редукторлардаги узатиш сонининг бирмунча катта бўлиши талаб этилса, бундай ҳолларда конуссимон ва цилиндрик ғилдиракли узатмалардан ташкил топган кўп поғонали редукторлар ишлатилади /1.1 к-шакл/. Бунда редукторларнинг конуссимон ғилдиракли узатмаси электр двигатель томонидан биринчи поғонага жойлаштирилиш лозим.
Одатдаги тишли узатмали редукторларнинг хизмат муддатини 30…50 минг соат қилиб белгилаш тавсия этилади.
Червякли редукторлар. Ҳозирги вақтда асосан узатиш сони – 8…80 оралиғида бўлган бир поғонали червякли редукторлар кўп ишлатилади /1.1 з-шакл/.
Узатиш сонинг миқдори кўрсатилганидан катта бўлиши талаб қилинган ҳолларда цилиндрик ғилдиракли ва червякли узатмалардан ташкил топган икки поғонали /1.1 и-шакл/ редукторлардан фойдаланилади.
Червякли редукторларда червяк ғилдиракнинг устида, остида ва ёнида жойлаштирилиш мумкин. Червякнинг айланма тезлиги 4 – 5м/с гача бўлган холларда, у ғилдирак остида жойлаштирилиши тавсия этилади. Червякнинг ғилдирак ёнида жойлаштирилиши иложи борича ишлатилмагани маъқул, чунки бундай холларда вертикал вал ўрнатилган подшипниклар мойлаш қийинлашади. Редукторларни хисоблаш уларни ташкил қилувчи деталларни ҳисоблашдан иборат бўлади. Масалан, тишли узатмали редукторни ҳисоблаш учун аввало тишли узатма, сўнгра тишли ғилдираклар ўрнатилган валлар, уларнинг таянчлари, корпус деталлари ҳисобланади ва зарур бўлган ҳолларда (аксарият червякли узатмали редукторларда ёки тезлиги катта бўлган тишли узатмали редукторларда) редукторнинг меъёридан ортиқ қизиб кетмаслиги хам текшириб кўрилади.
Тасмали узатмалар. Тасманинг доимий таранглигини таъминлаш, шкив билан илашувини яхшилаш ҳамда қамров бурчагининг қийматини ошириш мақсадида ярим автоматлаштирилган механикавий ёки автоматлаштирилган тарағловчи рамкалардан фойдаланилади.
Тасмали узатманинг афзалликлари:
Тан нархи арзон, тузилиши оддий, ҳаракатни нисбатан узоқ масофага узатиш имконини беради, шовқинсиз ва равон ишлайди. Юкланишнинг қиймати тўсатдан ортиб, зарб билан таъсир қила бошласа, тасма шкивда сирпаниб машина ёки меҳанизмнинг асосий қисмларини синиб кетишдан сақлайди.
Тасмали узатмаларнинг камчиликлари:
Ташқи ўлчамлари катта, тасманиниг шкив сиртида сирпаниб туриши туфайли узатиш сони қатъий қийматга эга эмас, вал ва таянчга тушадиган куч нисбатан катта, тасманинг чидамлилиги нисбатан кичик (1000….5000 соат оралиғида).


1.1-шакл. Редукторларнинг кинематик схемаси.



Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish