Сурункали обструктив ўпка касалликлари (СОЎК). Ўпка емфиземаси,етиология,патогенез,клиникаси,ташхислаш ва даволаш


Ўпкани сурункали обструктив касаллигининг клиникаси



Download 41,21 Kb.
bet2/6
Sana22.06.2022
Hajmi41,21 Kb.
#690221
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 mavzu amaliy 5 list

Ўпкани сурункали обструктив касаллигининг клиникаси. Бемор анамнезида сурункали йўтал ва хансираш икки йил давомида йилига уч ойдан кўп давом этганлигига ва беморда хавф омиллари мавжудлигига эътибор бериш лозим. Агар бемор чекувчи бўлса, ЖССТ томонидан тавсия этилган чекиш индексини ҳисоблаш керак. Бунинг учун, бир кунда чекилган сигаретлар сонини 12 га кўпайтириш, агар чекиш индекси 160 бўлса ЎСОК га хавф борлигини, индекс 200 ва ундан кўп бўлса бемор «ашаддий чекувчи» эканлигини кўрсатиб, хавф юқори ҳисобланади.
Бемордан касби, хавф омиллари таъсирини, респиратор вирусли инфекциялар билан касалланишини синчковлик билан сўраб-суриштириш керак.
Касалликнинг эрта белгиларидан бири кўпроқ эрталаблари унча кўп бўлмаган шиллиқли ёки шиллиқли – йирингли хусусиятдаги балғам ажралиши билан кечувчи йўтал бўлиб, аксарият ҳолларда бемор ҳаётининг 40-50 йилларида кузатилади. Балғамнинг йирингли характерда бўлиши касалликнинг қўзиганлигидан далолат беради. Баъзан балғамда кам миқдорда қон бўлиши ҳам мумкин.
ЎСОК гига хос бўлган асосий белгилардан яна бири хансираш ҳисобланиб, у кўпроқ беморларни шифокорга мурожаат этишига сабаб бўлади. Хансираш одатда илк йўтал пайдо бўлганидан тахминан 10 йиллардан сўнг кузатилиб, олдинига беморларни фақат жисмоний зўриқиш пайтида хансираш безовта қилади. Хансираш экспиратор характерда бўлиб, нафас етишмовчилиги, жисмоний зўриқишга чидамлиликнинг пасайиши, тез чарчаш билан кечади.
Бундан ташқари қатор тизимли ўзгаришлар (тана вазнини пасайиши, гипоксия, гиперкапния, мушаклар ва диафрагма ҳолсизлиги синдроми, руҳиятни ўзгариши, депрессия) натижасида умумий ҳолсизлик, эрталаблари бош оғриши, кундузи уйқучанлик, кечаси уйқусизлик, камҳаракатлик, кайфиятни пастлиги, таъсирчанлик кузатилади.
Физикал текширишлар: касалликнинг бошланишида беморларни объектив кўрик пайтида деярли ўзгариш кузатилмайди. Касаллик авж олиши билан, бронхообструктив синдром ва нафас етишмовчилиги шаклланиб, артериал гипоксемия ва оксигемоглабин пасайиши ҳисобига диффуз кулранг характердаги цианоз пайдо бўлади. Цианоз юзда яққол кўринади, тери иссиқ бўлади. Касаллик оғир, йирингли балғам ажралиши билан кечиб, ўпкали юрак ривожланса қўл бармоқларида “барабан таёқчаси” ва “соат ойнаси” белгилари периферик шишлар, акроцианоз кузатилади.
Объектив кўрикда кўкрак қафаси эмфизематоз, “қисқа бўйин”, курак усти чуқурчасининг текислашиши, қовурғаларнинг горизонтал жойлашиши ва улар оралиғининг кенгайиши аниқланади. Беморни физикал текширишда аниқланган ўзгаришлар ўпка эмфиземаси ва нафас йўлларининг обструкцияси даражаси билан узвий боғлиқ. Товуш дириллаши пасайган, перкуссияда ўпка устида қутича товуш, диафрагма ҳаракатининг чегараланганлиги ва кўкрак қафаси ригидлигининг камайиши аниқланилади. Аускультацияда ЎСОК типик кечганда сусайган везикуляр нафас, эмфизема ҳисобига “пахтасимон нафаси” нафас олишнинг қисқалиги ва жадал нафас чиқаришда тарқалган қуруқ, ҳуштаксимон хириллашлар эшитилади. Юрак ўнг чегаралари кенгайган ва ўпка артерияси устида иккинчи тон акценти, I тон сусайган, юмшоқ систолик шовқин ўпкали юракни декомпенсация бсқичида эшитилади.
ЎСОК гининг кечишида иккита клиник шакл фарқланади – бронхитик (бемор кўздан кечирилганда тери қопламларининг “кўкиш шиш” кўринишида бўлиши) ва эмфизематоз (бемор кўздан кечирилганда тери қопламларининг “қизғиш тусда бўлиши”) .Касалликнинг эрта даврларида бемор умумий кўздан кечирилганда ЎСОКга оид белгилар аниқланмайди. Унинг ўрта оғир ва оғир кечишида юқорида қайд этилган эмфизематоз ва бронхитик типларнинг кўпроқ биргаликда келиши учрайди.

Download 41,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish