Мутлақ ва нисбий миқдорларни таққослашдан олдин, улар таққослама ҳолга келтирилиши керак. Бу муаммони ечиш, бозор иқтисодиёти шароитида жуда муҳим. Чунки, ҳар қандай компания жаҳон бозорига чиқишдан олдин, ўз маҳсулотини жаҳон стандартларига мос келишини таққослаш методи орқали ҳал қилади. Биз ўзбек компаниясининг кўрсаткичларини Япония кўрсаткичлари билан таққослашдан олдин, таққосланадиган кўрсаткичлар иккала мамлакатда ҳам бир хил методология билан аниқланганлигига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Бундай ишончни ҳар бир компания кўрсаткичларини вақт бўйича ҳам таққослашда ҳосил қилинса яхши бўлади. Ҳаётий тажриба ва сон-саноқсиз ўтказилган статистик-илмий текширишлардан шундай хулоса чиқариш мумкин – мутлақ ва нисбий миқдорларни биргаликда қўллаш керак. Алоҳида олинган нисбий миқдор ўзича ўрганилаётган ҳодиса ҳақида аниқ тасаввур бера олмайди (худди шу гапларни мутлақ миқдорлар тўғрисида ҳам айтиш мумкин). Масалан, иш ҳақи 5000 дан 20000 сўмга ошди. Биз, бу ерда баралла айтамизки, иш ҳақи 3 марта ёки 300 % ошди. Агарда 20000 сўмдан 5000 сўмга камайса, биз айтамизки иш ҳақи 75% пасайди. Кўриниб турибдики, иш ҳақининг ошган суммаси ҳам, пасайган суммаси ҳам 15000 сўмга тенг. Алоҳида олинган нисбий миқдор ўзича ўрганилаётган ҳодиса ҳақида аниқ тасаввур бера олмайди (худди шу гапларни мутлақ миқдорлар тўғрисида ҳам айтиш мумкин). Масалан, иш ҳақи 5000 дан 20000 сўмга ошди. Биз, бу ерда баралла айтамизки, иш ҳақи 3 марта ёки 300 % ошди. Агарда 20000 сўмдан 5000 сўмга камайса, биз айтамизки иш ҳақи 75% пасайди. Кўриниб турибдики, иш ҳақининг ошган суммаси ҳам, пасайган суммаси ҳам 15000 сўмга тенг. Фоизларни мутлақ миқдорларсиз қўллаш ҳам нотўғри тасаввурларга олиб келади. Масалан, иккита компаниянинг ишлаб чиқарган маҳсулоти бўйича динамика нисбий миқдорини ҳисоблайлик ва иккаласида ҳам ўсиш суръати 57 фоизни ташкил қилган. Иккаласи ҳам бир хил ишлаган экан, деган хулоса чиқариш мумкин, агарда мутлақ рақамларга эътибор бермасак. Биринчи компания ўтган йили 100 та, жорий йилда 157 мебель ишлаб чиқарди, иккинчиси эса тегишли равишда 167819 ва 263475 та. Демак, жорий даврда ўтган даврга нисбатан иккала компанияда ҳам қўшимча ўсиш суръати 57% тенг. Эътибор қилсак, биринчи компанияда ишлаб чиқариш даражаси бир фоизга ўсса мебеллар сони 1 тага(100х0,01), иккинчисида эса 1678 тага ошади. Шунинг учун ҳам фоизлар билан бир қаторда, уларнинг ҳисобланиш асоси бўлган мутлақ миқдорларни келтириш ва ишлатиш ҳар қандай статистик текширишни янада бойитади.
Do'stlaringiz bilan baham: |