Стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик


Функционал ўзаро алмашинувчанлик



Download 470 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi470 Kb.
#27894
1   2   3   4
Bog'liq
1404389958 53099

Функционал ўзаро алмашинувчанлик

Фойдаланиш мобайнида буюмларнинг ўз функционал вазифаларини ёки фойдаланиш кўрсаткичларини оптимал равишда, сифатли бажаришини таъминлайдиган ўзаро алмашинувчанлик функционал ўзаро алмашинувчанлик дейилади.


Машиналар ва буюмларнинг фойдаланиш кўрсаткичларига таъсир этадиган геометрик, электр, механиқавий кўрсаткичлар функционал кўрсаткичларга киради. Масалан, цилиндр ва поршен орасидаги тирқиш (функционал параметр) двигател қувват (фойдаланиш кўрсаткич) ига жуда катта таъсир этади. Электродвигател роторининг айланиш частотаси (фойдаланиш кўрсаткичи) га ротор ва статор орасидаги тирқиш (функционал параметр) таъсир этишини математик формула билан исботлангани маълум.
Функционал ўзаро алмашинувчанликни машинани лойиҳасини ишлаб чиқилаётган пайтдан бошлаб амалга ошириш керак:

  1. фойдаланиш кўрсаткичларининг номинал қийматлари аниқланиб, рухсат этилган оғишлар топилади;

  2. фойдаланиш кўрсаткичларига биринчи навбатда таъсир этадиган асосий узеллар ва деталлар аниқланади;

  3. ушбу деталлар ва узеллар учун шундай материаллар ва ишлаб чиқариш технологияси танланадики, натижада уларнинг ишончлилиги ва ишлаши вақти оптимал бўлишига эришилади;

  4. сўнгра функционал параметрлар аниқланиб уларга оптимал оғишлар белгиланади.

Функционал ўзаро алмашинувчанликда кинематик параметрлар (деталлар, узелларнинг ҳаракат қонунлари) ҳам ўзаро алмашинувчан бўлиши шарт.
Маҳсулотларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлашда жоизликлар ва ўтқазишларнинг ягона тизими муҳим рол уйнайди.


4. Жоизликлар ва ўтқазишлар тўғрисида асосий тушунчалар

Ҳар қандай машина айрим детал ва узеллардан иборат. Бири иккинчисига кирадиган икки детал бирикмасида қамровчи ва қамралувчи сиртлар мавжуд.



2-расм. Силлиқ цилиндрсимон ва ясси сиртли деталлардан ташкил топган бирикмаларнинг схемалари.

Цилиндрсимон бирикмаларда (2 – расм, а) қамровчи сирт тешик деб, қамралувчи сирт вал деб аталади. Атамаларни шартли равишда қамровчи ва қамралувчи ясси сиртли детал бирикмаларга нисбатан ҳам ишлатилади (2 – расм, б).


Оғишларнинг ҳисоблаш боши бўлиб хизмат қиладиган ва чакка ўлчамлар унга нисбатан аниқланадиган, жоизлик қийматлари кўрсатилмаган ўлчамга номинал ўлчам дейилади. Тешик номинал ўлчами D ҳарфи билан, вал номинал ўлчами d билан белгиланади.
Детал ва туташманинг номинал ўлчами қуйидагича аниқланади: деталлар мустаҳкамликка ҳисобланади ва аниқланган қийматларни ГОСТ 6636-69 бўйича яхлитланади. Ўлчамларни йирик градацияли қаторлардан танлаш мақбул (R10 қаторига кўра R5 қатори, R20 қаторига кўра R10 қатори, R40 қаторига кўра R20 қатори афзалроқдир).
Жоиз хатолик билан ўлчаш натижасида аниқланган ўлчамга ҳақиқий ўлчам дейилади. Ҳақиқий ўлчам рухсат этилган энг катта (Dmax, dmax) ва энг кичик чакка ўлчамлар (Dmin, dmin) оралиғида ёки уларга тенг бўлиши мумкин.
Деталнинг хақиқий ва номинал ўлчамлари ўртасидаги алгебраик айирма ҳақиқий оғиш дейилади. Энг катта чакка ва номинал ўлчамлар ўртасидаги айирма юқори оғиш дейилади. Валнинг юқори оғиши es, тешикники ES ҳарфлари билан белгиланади. Энг кичик чакка ва номинал ўлчамлар ўртасидаги айирмага қуйи оғиш дейилади. Вал қуйи оғиши ei, тешикники - EI ҳарфлари билан белгиланади (3 – расм, а).

3- расм. Силлиқ цилиндрсимон бирикма деталларининг жоизлик майдонлари
жойлашиш схемалари.

Рухсат этилган энг катта ва энг кичик чакка ўлчамлар ўртасидаги айирмага жоизлик деб аталади. Валнинг жоизлиги Td билан, тешикники – ТD билан белгиланади.


Чизмада деталнинг жоизлик майдони тўғри бурчак шаклда тасвирланади (3- расм, б). Мусбат қийматли чакка оғишлар ихтиёрий масштабда нол чизиғининг юқорисида, манфий қийматлиси нол чизиғидан қуйида қўйилади.
Номинал ва чакка ўлчамлар, тешик ҳамда валларнинг жоизликлари ўрталаридаги боғланишлар қуйидаги формулалар билан ифодаланади:




Download 470 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish