Стандартлаштириш ва ўзаро алмашинувчанлик


Ўзаро алмашинувчанлик тўғрисида умумий тушунчалар



Download 470 Kb.
bet2/4
Sana21.02.2022
Hajmi470 Kb.
#27894
1   2   3   4
Bog'liq
1404389958 53099

2. Ўзаро алмашинувчанлик тўғрисида умумий тушунчалар
Лойиҳаловчилар машиналардаги, асбоб ва механизмлардаги деталларни ўзаро алмашинадиган қилиб, яъни машинани йиғиш ёки таъмирлашда бирор детални ўша номли ва ўша номерли бошқа деталга алмаштириш мумкин бўладиган қилиб яратишга интиладилар.
Машинасозликда ўзаро алмашинувчанлик деб, буюмларни шундай лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш принципи тушуниладики, бунда эркин, яъни муайян машинани кўзда тутмасдан тайёрланган деталларни танламасдан махсус тўғрилаб турмасдан ёки қўшимча ишлов бермасдан тегишли машинани узеллари йигилганда машинанинг унга қўйган талабларига мувофиқ ишлаши таъминланади. Эркин тайёрланган деган иборадан деталларни турли вақтларда, турли жойларда ишлаб чиқариш тушунилади. Масалан, бирор узелнинг деталини бир шаҳарда, бошқаси эса бутунлай бошқа жойда ишлаб чиқарилган бўлиши, узелни йиғиш эса учинчи шаҳарда бажарилиши мумкин.
Ўзаро алмашинадиган деталлар ўлчамлари, шакли, қаттиқлиги, мустаҳкамлиги, кимёвий, электр ва бошқа хоссалари жиҳатдан бир хил бўлиши шарт.
Ўзаро алмашинувчанлик тўлиқ ва чала бўлиши мумкин.
Тўлиқ ўзаро алмашинувчанликнинг авфзалликлари қуйидагилардан иборат:

  1. Машинани лойиҳалаш жараёни енгиллаштирилади. Лойиҳаловчининг ҳар сафар янги детал ёки қисмни ихтиро этиши талаб этилмайди, у стандарт саналган конструктив ечимлардан фойдаланиши мумкин. Лойиҳаловчи деталларга техник талабни ўйлаб чиқмасдан, балки меъёрий ҳужжатлардан бу талабларни танлаб олади.

  2. Кенг куламда ихтисослаштириш ва коопирациялаш таъминланади. Деталлар ва қисмларни ҳар хил шахарларда ва давлатларда жойлашган алоҳида цехларда, ҳар хил заводларда ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади. Ўзаро алмашинувчанлик айрим заводларда алоҳида қисмларни ишлаб чиқариш ва бошқа заводларга етказиб бериш бўйича ихтисослаштириш имкониятини беради. Масалан, думаланиш подшипниклари ихтисослаштирилган корхоналарда тайёрланиб, ҳамма машинасозлик заводларига етказиб берилади.

  3. Маҳсулотларнинг таннархи арзонлашади. Бунга ихтисослаштириш ҳисобига эришилади. Агар ишлаб чиқариш айрим деталлар ёки қисмлар бўйича бўлса, қатор йиллар давомида бир хил маҳсулот ишлаб чиқиш учун юқори унумдорликка эга махсус автоматлаштирилган станоклар ишлатилади.

  4. Йиғишда поток (оқим) усулини қўллашга имконият туғилади. Ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга бўлган детал ва узелларни конвейерларда йиғиш анча осон бўлади. Йиғиш ишларида роботларни қўллаш имконияти туғилади.

  5. Таъмирлаш соддалаштирилади. Ўзаро алмашинувчанлик принципи асосида ишлаб чиқилган маҳсулотнинг заҳира қисмларини ишлаб чиқариш имконияти яратилиб, таъмирлаш ишлари детал ёки қисмни оддий алмаштиришдан иборат бўлади. Демак, машинанинг туриб қолиш вақти камаяди, ундан самарали фойдаланиш таъминланади.

Тўлиқ ўзаро алмашинувчанлик жоизликлари 6-квалитетдан юқори бўлмаган деталлар ва унчалик кўп деталлардан ташкил топмаган алоҳида узелларда қўлланилади.
Чала ўзаро алмашинувчанликни майда серияли буюмлар ишлаб чиқаришда қўлланилади. Шунингдек, бундай хилдаги ўзаро алмашинувчанлик техник жиҳатдан бажарилиши қийин, юқори аниқликка эга бўлган бирикмаларни ишлаб чиқаришда ҳам ишлатилади (ички ёнув двигателларининг поршен-гилза бирикмаси, ёқилғи насосининг плунжер-гилза бирикмаси ва бошқалар).
Чала ўзаро алмашинувчанликдан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:

  1. Кенгайтирилган жоизлик бўйича тайёрланган деталларни (селектив) гуруҳлаб (селектив) йиғишда улар тор (гуруҳланган) жоизликлар бўйича бир хил номли гуруҳларга ажратилади, ўлчанади ва йиғилади.

  2. Бирикмаларни компенсаторлар билан созлаш. Бу иш маҳсулотнинг нормал ишлаши (функциясини бажариши) учун ўлчамлар занжирларининг туташтирувчи звеносининг йиғма хатолиги билан шу звено учун рухсат этилган хатолик орасидаги фарқни олиб ташлаш учун қўлланилади.

Чала ўзаро алмашинувчанлик деталларни тайёрлашда жоизлик қийматларини оширишга имкон беради. У тўлиқ ўзаро алмашинувчанликни таъминлаш техник жиҳатдан имконсиз, ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда ишлатилади.
Ташқи ўзаро алмашинувчанлик – бу йиғма қисмнинг ташқи бириктирувчи ва эркин ўлчамлари ёки фойдаланиш (эксплуатацион) параметрлари бўйича ўзаро алмашинувчанлигидир. Масалан думаланиш подшипниги яроқсиз бўлиб қолса унинг ўрнига худди шу хил ва ўлчамдаги бошқа подшипник қўйиш мумкин. Агар электр двигател ишдан чиқса, у бошқаси билан алмаштирилади. Иккала ҳолатда ҳам йиғма қисмлар ташқи ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эгадир. Бу мисолларда подшипник ташқи ва ички халқаларининг диаметри, электр двигател эса қуввати, айланишлар сони бўйича ташқи ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга.
Ички ўзаро алмашинувчанлик – бу маҳсулотни ёки йиғма қисмни ташкил этувчи айрим деталлар ёки механизмларнинг ўзаро алмашинувчанлигидир. Масалан, двигателнинг ички ўзаро алмашинувчанлиги унинг ташкил этувчи деталларининг ўзаро алмашинувчанлиги билан аниқланади. Агар бир нечта хил подшипниклар деталларга ажратилса – да уларни аралаштириб яна йиғилса, хамма подшипниклар ҳам техник талабга тўла жавоб беради деб бўлмайди, чунки, унинг деталлари ички ўзаро алмашинувчанлик хусусиятига эга эмас.
Ишлаб чиқаришнинг ўзаро алмашинувчанлик даражаси ўзаро алмашинувчанлик коэффициенти орқали тавсифланади:

бунда Ку - ўзаро алмашинувчанлик коэффициенти;
Му - ўзаро алмашинувчан таркибий қисмларининг деталларини тайёрлашга сарфланадиган меҳнат;
Мум - буюмни тайёрлашга сарфланган меҳнат;
Ку – нинг бирга яқинлашиш даражаси корхонанинг тахникавий маданиятини объектив кўрсатади.




  1. Download 470 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish