Устун кенглиги. Юқорида кўрсатиб ўтилгандек SPSS дастурида
«Тип» устунидан кейинги устун кенглиги («Ширина») киритиладиган маълумотлардаги символлар сонини белгилайди. Маълумот киритилаѐтган устунга бу хоссада белгилангандан ортиқча символ киритиш мумкин бўлмайди. Амалда қийматларнинг неча символдан иборат бўлишини олдиндан билиш қийин. Масалан, текширилувчилардан бирининг фамилияси ўта қисқа, бошқасиники жуда узун бўлиши мумкин. Шу сабабли устун кенглиги етарли даражада, эҳтимол ортиғи билан режалаштириб, маълумотлар киритилгандан кейин чегараланади.
Ўнликларни белгилаш. Ўнликлар («Десятичные»), агар маълумотларда каср сонлар иштирок этадиган бўлса, вергулдан кейин акс
эттириладиган сонлар миқдорини белгилаш учун мўлжалланган. Матн кўринишидаги маълумотлар учун ўнлик миқдори автоматик тарзда нолга тенг қилиб ўрнатилади, сон кўринишидаги маълумотлар учун 2 га тенг. Ўнликларни белгилаш катакни фаоллаштиргандан кейин (унга ўтгандан) унинг ўнг томонидаги тугмачанинг пастга ѐки юқорига кўрсаткичларни босиш орқали амалга оширилади. Қийматли клавиатурадан киритиш орқали ҳам ўзгартириш мумкин.
Бизнинг мисолимизда фақат 2 та ўзгарувчида вергулдан кейин акс этувчи сонлар миқдори 2 га тенг, бошқаларида эса 0 га тенг (Расм 18).
Расм 18. Вергулдан кейинги сонлар миқдорини белгилаш.
Шуни таъкидлаш лозимки, SPSS дастурида вергулдан кейинги сонларнинг миқдори фақат маълумотларнинг кўринишига таъсир қилади, уларнинг қийматларига эса таъсир қилмайди. Маълумотларни ҳисоблашда сонларнинг аниқ қийматлари ҳисобга олинади.
Ўзгарувчиларнинг тавсифини киритиш. Ўзгарувчиларнинг тавсифини, аниқроғи улар ҳақида батафсилроқ маълумот киритиш «Метки» (нишон, тавсиф) устунида амалга оширилади. Бу устунга киритилган маълумот статистик таҳлилга умуман таъсир қилмайди, лекин маълумотлар билан ишлашда, айниқса маълумот билан уни ташкил қилишда иштирок этмаган, унга қандай маълумотлар киритилганидан бехабар одам ишлаганда, маълумотлар базасида жуда кўп маълумот бўлиб, ўзгарувчиларнинг исмлари
бир-бирига ўхшашроқ бўлган ҳолларда қўшимча маълумот бўлади. Биз
юқорида ўзгарувчиларнинг номларини қисқа киритишни таклиф қилган эдик. Шу сабабли ўзгарувчининг номи баъзида унга асл моҳиятини аниқ билдирмаслиги мумкин. «Метки» устунида эса уни тўлиқроқ киритиш, унинг қисқа тавсифини бериш) имкони туғилади. Кейинчалик, статистик таҳлил ўтказиш жараѐнида SPSS дастури ўзгарувчининг номи ва унинг тавсифини ҳам акс эттиради.
Масалан, қуйида курсор кўрсатиб турган ўзгарувчининг номи «test1», унинг олдида турган ―dilda hisoblash‖ жумласи эса унинг қайси тест натижаси эканлигини кўрсатиб турибди (Расм 19).
Расм 19. Ўзгарувчининг нишони ва унинг номи акс эттирилган кўриниш.
Ўзгарувчининг тавсифини («Метка») киритишда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим.
«Метка» (тавсиф, нишон) одатда ўзгарувчининг номи унинг моҳиятини тўлиқ акс эттирмаганда қўлланилади. Тавсиф оддий матн сифатида киритилади, унинг узунлиги 256 символдан ошмаслиги керак. Тавсифни киритишда исталган кўринишдаги символлардан фойдаланиш мумкин, унинг шакли, тузилиши чекланмаган. Лекин тавсифнинг ҳам иложи борича қисқа бўлиши уни акс эттириш ва ўқишни осонлаштиради. Амалда тавсиф учун 20-30 символ етарли бўлиши аниқланган. Агар тавсиф узун бўлса устун кенглиги автоматик тарзда унга мослашади ва узаяди. Тавсифни тўлиқ кўриш шарт бўлмаса унинг кенглигини катакнинг ўнг томонидаги
кўрсаткичлардан фойдаланиб ѐки сичқонча ѐрдамида устуннинг ѐн чизиқларини тортиш орқали кичрайтириш мумкин.
Расм 20. Ўзгарувчининг нишони (тавсифини) киритиш.
Юқоридаги расмда (Расм 20) келтирилган маълумотларни киритиш қуйидагича амалга оширилади.
Клавиатура ѐки сичқонча ѐрдамида «test1» ва «Метка» устуни кесишган катакка ўтилади, унга ―dilda hisoblash» (тестнинг номи) киритилади.
Пастки катакка ўтиб ―sonli qator‖ киритилади ва шу тариқа тўртта тестнинг номи киритилади. Шундай қилиб ушбу қатордаги маълумотлар қайси тестнинг натижалари эканлигини кўрсатиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |