Spss дастури асосида маълумотларни қайта ишлашнинг ўзига хос психологик хусусиятлари



Download 2,68 Mb.
bet15/38
Sana06.07.2022
Hajmi2,68 Mb.
#744049
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
SPSS дастуридан фойдаланиш

Ўзгарувчиларнинг қийматларини белгилаш. Ўзгарувчиларнинг қийматларини белгилаш «Значения» (қиймат) устунида амалга оширилади.
Психологик ва социологик тадқиқотларда текширилувчиларни турли категория (гуруҳ) ларга ажратишга тўғри келади. Масалан, жинсига, касбига, қизиқишига, гуруҳига ва бошқаларга кўра. Жинсга доир ўзгарувчи 2 та даражага эга: 1 –аѐл ва 2 – эр (эркак). Ёки, психологияда кишилар темпераментига кўра 4 га бўлинади, тест саволларига жавоблар ҳам сўз бирикмалари шаклида (ҳа, йўқ ѐки тўғри келади, қисман тўғри келади, тўғри келмайди ва шу кабилар) бўлиши мумкин.
Бу маълумотлар матн шаклида бўлгани учун улар устида статистик амаллар бажариш мумкин эмас. SPSS дастури бу тоифадаги маълумотларни
сонли кўринишга келтириш ва улар устида статистик амаллар бажариш имконини беради. Албатта, бошқа дастурларда ҳам жумла ўрнига унинг кодини киритиш мумкин. Лекин тадқиқотчи ҳар бир сон қайси ўзгарувчининг коди эканлигини эслаб қолиши қийин, айниқса маълумотлар базасига минглаб кузатишлар киритилган бўлса.
SPSS дастури қийматларнинг белгиси ѐки унинг маъносини маълумотлар файлига киритиш, статистик таҳлилдан кейин уларнинг маъносини осон аниқлаш имконини беради. Қийматлар белгисининг узунлиги 60 символ билан чегараланган. Амалда 3 тадан 10 тагача символ етарли бўлиши аниқланган.
Демак, қийматларнинг белгисини киритиш амалидан фойдаланиш SPSS дастурига матн кўринишидаги ўзгарувчиларни сон сифатида киритиш ва улар устида статистик амаллар бажариш имконини берди. Шу билан бирга дастурда шу қийматнинг матн кўринишидаги номини ҳам акс эттириш имкони сақланиб қолинади.
Қийматларнинг белгисини киритишни маълумотлар базасини шакллантиришдан олдин амалга тавсия қилинади.
Қийматларнинг белгисини киритиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Расм 21. Қийматларнинг белгисини киритиш. Бошланғич кўриниш.
Расмда кўриниб турган текширилувчиларнинг исмини кўрсатувчи ўзгарувчиларнинг қийматини киритиш керак эмас. Шу сабабли унинг
пастидаги қаторга ўтамиз. Текширилувчилар жинсига кўра икки категорияга бўлинади: аѐл ва эркак. Ҳар бир текширилувчи қайси жинсга мансублигини кўриш ва уларни статистик таҳлил жараѐнида ҳисобга олиш учун қийматлар ва уларнинг белгиларини киритамиз.
Олдинги хоссаларни белгилашдаги каби ««Значения» устунидаги катакни фаоллаштириш (унга ўтиш) кўп нуқтали тугмачанинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу тугма босилганда «Метки значений» ойнаси (Расм 22) очилади. Ундаги «Значение» катагига 1 сонини киритамиз, унинг пастидаги «Метки» катагига ayol сўзини киритамиз (Расм 22) ва
«Добавить» тугмачасини босамиз.

Расм 22. Қийматларнинг белгисини киритиш.


Натижада киритиш ойна қуйидаги кўринишга ўтади (Расм 23).

Расм 23. Қийматларнинг белгиси киритилган кўриниш.


Энди, олдинги тартибда 2 сонини киритиб унга мос ―er‖ сўзини киритамиз ва ―Добавить‖ тугмасини босамиз. Кейин эса ―ОК‖ тугмасини босамиз. Оқибатда маълумотларнинг хоссаларини созлаш жадвали юқорида келтирилган кўринишга келади (Расм 21).
Қийматлар белгилаб олингандан кейин SPSS дастурининг «Вид» ойнасидан маълумотларнинг кўринишини ўзгартириш имкони пайдо бўлади. Агар «Вид» ойнасидаги «Метки значений» буйруғи белгиланган бўлса жадвалда сонлар эмас, уларга мос келувчи сўзлар (ayol, er) акс эттирилади (Расм 24,Расм 25).

Расм 24. Ўзгарувчиларнинг қийматларининг белгисини (нишонини) кўринадиган қилиш.


Расм 25. Ўзгарувчиларнинг қийматларининг белгисини (нишонини) кўринадиган



Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish