ерДа
қадимий пол ҳатламлари 'борлигини кўр-
сатиб турибди. М асж идХУ асрда қурила бош-
лаб, X V I аср бошларида (1514 йилда) тамом
бўлган. Масжиди Калон бадиий безаклари
билан Темурийлар
даврининг анъаналарини
»слатади ва Улуғбек мадрасасидаги нақшлар-
га ўхшайди.
Масжид ўзининг тўғри бурчакли ҳовлиси би-
лан очиҳ типдаги масжидлардан бири ҳисоб-
ланади. Асосий бинонинг ғарбий девори та-
қалган нақшинкор меҳроб, ўймакор баланд
пештоқ ва ички гумбаз бор. Гумбаз тепасида
баланд ташқи гумбаз қурилган. Ташқи гумбаз
шаҳардаги барча бинолардан баланд бўлиб,
мовий осмонда қад кўтариб турибди.
Масжиди Калоннинг етти эшиги бор. Асосий
шарқий эшигининг ташқи ва
ички томон-
лари айвонлр билан безатилган. Олд эшиги
пештоқ безакларда Византия салбининг эле-
ментлари кўриниб турибди.
Масжиднинг умумий майдони бир гектар
келади (127X78 метр).
Ҳовлининг йўлаги
208 устун тепасига қурилган 288 қубба
билан
қопланган. Масжидга 10 000 га яқин киши си-
ғади. Номозхонлар ҳовлидаги йўлакда ва том-
га чиқиб номоз ўқиганлар.
Мир Араб мадрасаси (1530 йил)
Шаҳарнинг марказий ҳисмида иккита кат-
та гумбаз қад кўтариб турибди. Шимолий то-
мондаги гумбаз тикланган (ярми
мовий кошин
билан қопланган), жанубий гумбаз эса беза-
тилмаган. Мадраса Минори Қалон ва Мас-
4$
www.ziyouz.com kutubxonasi
жиди Калон билан бирга бутун бир архи^еК-
тура ёдгорлиги ансамбли бўлиб, шаҳарнинг
эяг ҳашаматли ва бадиий қисмини ташкил
этади, («Бухоронинг марказ жойи»),
Мадрасага
киргач
ҳашаматли
пештоҳ
қўринади (ҳозир пештоқ ҳавоза ичида). Мадра-
санинг плани,
яъни ички иморатларни жой-
лаштириш системаси худди Улуғбек мадраса-
сидагидек. Бу ерда фақат дарсхона ўрнида
мақбара бор. Б у мақбарага Мир Араб лақабли
(ёдгорлик унинг номи билан аталган) яман-
лик шайх Абдулла ва қариндошлари дафн қи-
линган. Мақбара рангбаранг кошин билан,
деворлари ва шипдаги чилчироғ осиладиган
жойи ўймакор ганч билан безатилган. Мақба-
ралар
орасида Мир Арабнинг шогирди, ўз
устозининг жануб томонида дафн
этилган
Убайдуллахоннинг (шайбонилардан) сағана-
си бошқалардан ажралиб турибди.
Мадраса ҳовлиси ҳар томондан икки қават-
ли ҳужралар билан ўраб олинган. Тўртта пеш-
тоқ ҳужраларни
ажратиб
турибди.
Бир
вақтлар пештоқлар жуда баланд бўлган. Конст-
рукцияси жиҳатидан қизиқарли нақшинкор
жанубий пештоқ ўзининг дастлабки қиёфасини
сақлаб қолган. Бу нақшларнинг таркибий қис-
мида юлдузсимон безаклар учрайди. Нақш-
ларнинг бундай мазмуни Мир Араб мадраса-
сини Улуғбек мадрасасига яқин қилиб қўяди.
Ҳолубки Мир Араб мадрасаси Улуғбек мад-
расасига қараганда ошиғи билан бир аср ўт-
гандан кейин қурилган.
Ҳозирги вақтда бу
бинода диний мадра-
са жойлашган.
.
Do'stlaringiz bilan baham: