Справочник иккинчи туэатилган ва тўлдирилган нашри


Абдулазизхон мадрасаси (1652 йил)



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/30
Sana14.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#800016
TuriСправочник
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
Buxoro (qisqacha spravochnik)

Абдулазизхон мадрасаси (1652 йил)
Абдулазизхон мадрасаси бадиий жиҳатдан 
бой безалганлиги ва аҳамияти жиҳатидан Ур- 
та Осиё архитектурасида алоҳида ўрин олади.
Б у бино Улуғбек мадрасаси рўпарасида 
қурилиб, уларнинг иккаласи бутун бир архи- 
тектура ёдгорлигини ташкил этади. Б у ёдгор- 
лик 1417 йилда ва 1652 йилда ҳурилган, яъни 
Абдулазизхон мадрасаси Улуғбек мадрасасига 
қараганда ошиғи билан икки аср кейин қурил- 
ган. Лекин улар ўз нафис архитектураси ва 
безатилишлари жиҳатидан гўё бир-бирига ра- 
қобат қилаётгандек кўринади. Агар Улуғбек 
мадрасаси ўз нақшларининг бир-бирига мос- 
лиги, жиддийлиги, шунингдек камтарлиги би- 
лан бошқалардан фарқ қилиб'турса, Абдул- 
азизхон мадрасасида бу мосликдан асар ҳам 
йўқ, унинг безаклари йирик, дабдабали, серха- 
шамдир. Темурийлар давридаги дид бир 'йия 
бўлса, Аштархонийлар даврида яна бошқача 
дид бўлган.
Абдулазизхон мадрасасининг пештоқи ўз 
баландлиги ва ташқи нақшларининг бойлиги 
билан кишиларни ҳайратда қолдиради. Улуғ- 
бек мадрасасининг айвонида аста-аста паса- 
йиб борган учта пештоқ бўлса, Абдулазй5хон 
мадрасасининг айвони хилма-хил нақшлар ва 
осма сталактитлар билан безатилган. Абдул- 
азизхон мадрасаси деворларига қуръон сура- 
лари эмас, балки замонавий шоирларнинг 
шеърлари ёзилган.
Абдулазизхон мадрасасида оддий геомет- 
риқ, юлдузсимон ва ўсимликларни тасвирлай-
53
www.ziyouz.com kutubxonasi


диган безаклар ўрнига анча мураккаб ва хил- 
ма-хил нақшлар кўзга ташланади. Б у ерда 
хитой аждари ва семруғ қушининг сурати бор. 
Ранба-ранг сирлар орасида сариқ рангли ко- 
шинлар кўринади. Ҳовли ва бинода бадиий бе- 
затишнинг ҳамма турларини, чунончи ўйма- 
корлик сирли ва бўртма кошинларни, ўйиб 
безатилган мармар, ганч ва зарҳал («кундал») 
устидан сирланган сувоқни кўриш мумкин.
Мадрасада икки масжид бор. 
ё з г и
масжид 
ҳовлида, ҳишки масжид дарвоза йўлагининг 
ғарбий бурчагидадир. Иккала масжиднинг 
ҳам деворлари ва шиплари жуда серҳашам 
безатилган. Дарсхонадаги оҳ девор устига кўк 
ранг билан чизилган жанрли суратлар алоҳи- 
да эътиборга сазовордир. Бу суратларда Ҳин- 
дистон ва Хитой архитектурасини эслатадиган 
дарахт ва шийпон манзараларини кўрасиз. Су- 
рЛлар ўша мамлакатларнинг бевосита таъси- 
ридан дарак бериб турибди. Бухоро бу мамла- 
катлар билан иқтисодий ва маданий алоқа 
боғлаган. Едгорликни безатиш ишлари чала 
қолган, чунки Абдулазизхон сафарга жўнаган- 
дан кейин Бухорода ғалаён бошланиб, хон 
тахтидан туширилган.
Мадраса халқ устаси Ширин Муродов қат- 
нашуви билан тамомила тикланди (1930 йил).

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish