Справочник иккинчи туэатилган ва тўлдирилган нашри


Шаҳарнинг географик ўрни, пайдо бўлиши



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/30
Sana14.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#800016
TuriСправочник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Buxoro (qisqacha spravochnik)

Шаҳарнинг географик ўрни, пайдо бўлиши 
ва номи, табиий шароитлари
Бухоро Зарафшон дарёсининг қуйи оқими- 
да, қадимдан деҳқончилнк қилиб келинган 
воҳада жойлашган. Шаҳар пайдо бўлган вақт 
аниқ эмас.
Бухоро 39°43' шимолий кенгликда ва 64°38' 
шарқий узунликда жойлашган. Шаҳарнинг иқ- 
лими субтропик, континенталь, яъни ёзи иссиқ, 
қиши анча илиқдир. Йил мобайнидаги ўртача 
температура+15,1° иссиқ бўлиб, июль ойида, 
яъни саратонда+29,50 иссиқ, январда— 0,6°со- 
вуқдир.
Еғингарчилик бир меёрда бўлмайди. Январь 
ойи ёғингарчиликнинг энг кўп вақти (18 милли- 
метр), июль ойи эса айни қурғоқчилик (1 мил- 
лиметр) давридир. Езда ҳаво очиқ бўлади. 
Қуёш ниҳоят кўп нур сочиб, ҳавони иситади.
Бухоро шаҳрини эрамиздан аввал I I асрда- 
ги хитой саёҳатчилари биринчи бўлиб тилга 
олганлар. Эрамизнинг V I асрида хитойлар ша-
7
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳарни П у Хо, Н у Ми деб атаганлар. Шаҳар- 
нинг вужудга келиши тўғрисидаги маълумот- 
лар ҳар хил афсона ва ривоятларга боғлиқ. 
Афсоналарнинг бирида Эрон шоҳининг ўғли 
Сиёвуш Бухорога келган, подшо Афросиёб- 
нинг қизига уйланган ва шу ерда қўрғон (арк) 
қурган, деб ҳикоя қилинади.
X аср тарихчиси бухоролик Норшоҳий Бу- 
хородан бошқа бирорта шаҳар мунчалик кўп 
номларга эга бўлган эмас, деб ёзади. Хитой- 
лар ва уйғурлар шаҳарни «Бухор» деб, яъни 
бутлар макони деб атаганлар. Атоқли рус оли- 
ми Б. В- Бартольд Бухоро деган сўз санкрит 
(қадимий ҳинд) тилида монастирни (тарки 
дунё қилган зоҳидлар яшайдиган жойни) анг- 
латувчи «Бихара» сўзидан келиб чиққан деб 
ҳисоблайди. Бу терминларнинг ҳаммаси ҳо- 
зирги «Бухоро» сўзига яқиндир.
Норшоҳий «Бухоро тарихи» деган китобида 
шаҳарнинг пайдо бўлиши тўғрисида шундай 
ҳикоя қилади.
«.. .қадим замонларда Бухоро шаҳри ўрнида 
кўллар, қамишзорлар, чакалакзорлар бўлган. 
Бу ерда жуда кўп қушлар ва ҳайвонлар яша- 
ган. Айрим жойларда дарахтлар ва бутазор- 
лар шунчалик кўп қалин ўсганки, ҳатто улар- 
ни ҳайвонлар ҳам оралаб ўта олмаганлар. 
Самарқанд томондаги тоғларда қор эриб 
катта дарё ҳосил қилган. Бу дарёни Мосаф 
(ҳозирги Зарафшон) деганлар. Дарё суви жу- 
да мўл бўлиб, форобгача (Амударёнинг ҳозир- 
ги ўзанигача) оқиб бориб, у ердаги қумларга 
сингтан. Илгари кўл бўлган жойларни (ҳозир- 
ги Бухоро шаҳрининг ўрни) аста-секин лойқа
8
www.ziyouz.com kutubxonasi


босган, кўл атрофига, айниқса Туркистон то-' 
монидан кишилар келиб, жойлаша бошлаган. 
Бу жойда сув, ўрмон, қушлар ва ҳар хил ҳай- 
вонлар кўп. Кўчиб келган кишилар учун ҳам- 
ма ҳулайликлар бўлган. Одамлар бу ерда 
доимий туриб ҳолганлар. Улар даставвал 
чодирларда яшаганлар, кейин уй ҳура бошла- 
ганлар»1.
Б у ҳикоянинг рост бўлиши мумкин, чунки 
Бухоро шаҳри сув оҳизиб келган аллювиаль 
тупроқ қатламлари устида қурилган.
Археологик текшириш 
материаллари ша- 
ҳар эрамизнинг биринчи асрида пайдо бўлган 
деб тахмин қилишга асос бўла олади. Шунинг- 
дек, бу жойнинг деҳқончиликка ярайдиган туп- 
роқ қатлами ерларда 20 метргача бўлиши ша- 
ҳарнинг қадимий эканлигидан далолат беради.
Одамлар қадим замонларда Бухоро террито- 
риясида яшаб, деҳқончилик ва ҳар хил ҳунар- 
мандчилик билан кун кечирган.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish