СПОРТ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА СПОРТЧИЛАР ТАЙЁРЛАШ
ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИ РЕЖАСИ ТАҲЛИЛИ
Спорт таълими муассасаларида спортчилар тайёрлаш ўқув дастурлари намунавий режаси (бундан буён матнда намунавий режа деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”
2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли қарорига асосан спорт мактаблари ўқувчилари учун спорт турлари бўйича спорт захираларини тайёрлашнинг замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув дастурлари намунавий режаси ишлаб чиқилган бўлиб бунда, намунавий режага спорт таълими муассасалари фаолиятини бошқарувчи меъёрий – ҳуқуқий асослар ва спорт захираси тайёргарлигини асословчи принциплари, илмий текшириш натижалари, илғор спорт амалиётлари асос қилиб олинган ва спорт таълим муассасаларида спорт захираси тайёргарлигини мақсадга йўналтиришни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда ўқув-машғулотлар жараёнини, мусобақалар фаолиятини сифатли ўтказиш учун шароитлар яратиш мақсадида спорт мактабларининг иш самарадорлиги ва кўпроқ ўқув дастурларига боғлиқлик тартибини белгилайди.
Ўқув дастурда спорт мактаблари қуйидагиларга бўлиниши белгилаб қўйилган:
Болалар-ўсмирлар спорт мактаби (БЎСМ);
Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, спортнинг сув турлари, спорт якка кураши ҳамда гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (ИБЎСМ);
Олимпия захиралари коллежи (ОЗК);
Спорт коллежи (СК);
Олий маҳорат спорт мактаби (ОМСМ) ҳисобланади.
Мазкур спортчилар тайёрлаш ўқув дастурининг намунавий режасига спорт мактаблари фаолиятини бошқарувчи меъёрий – ҳуқуқий асослар ва спорт захираси тайёргарлиги асосини белгиловчи принциплари, илмий текшириш натижалари, илғор спорт амалиётлари асос қилиб олинган.
Спорт мактаблари фаолиятга оид ҳуқуқий – меъёрий ҳужжатлар асосида спорт машғулотларини ташкил этишни асосини белгиловчи принциплар,яьни тамойиллар ва аввал чоп этилган дастурлар таҳлилида ўқув дастурининг қуйидаги бўлимлари аниқланди: тушунтириш хати; ташкилий – услубий кўрсатмалар; ўқув режаси; йиллик цикл режа – чизмаси; назорат – меъёр талаблари; амалий ва назарий машғулотларга доир дастурий материаллар; тарбиявий ишлар; психологик тайёргарлик; тикланиш тадбирлари; тиббий назорат, инструкторлик ва ҳакамлик амалиётидир.
Спорт мактаблари учун тақдим этилган Намунавий режада меъёрий ва услубий қисмларни ўз ичига олиб, ўқув машғулот жараёнининг барча томонларини, спорт таълими муассасалари фаолиятини белгиловчи, тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни қамраб олган.
Ўқув дастурининг меъёрий бўлимида спорт мактабларида шуғулланувчилар алохида босқичларга ажратилган бўлиб, уларнинг хар бирига алоҳида вазифалар белгилаб қуйилган.
Спорт-соғломлаштириш босқичи (СС). Спорт соғломлаштириш босқичида спорт билан шуғулланишни хоҳловчи мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва умумтаьлим мактаблари ўқувчилари қабул қилинади. Бунда маҳаллий тиббий муассасанинг педиатр-шифокорининг соғлиғи бўйича ёзма рухсатномаси бўлиши лозим. Ушбу босқичда шуғулланувчида ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш ва ҳаракат фаоллигидаги камчиликларини тўлдириш вазифалари қўйилган.
Бошланғич тайёргарлик босқичи (БТ). Бошланғич тайёргарлик босқичларга спорт билан шуғулланишни хоҳловчи ва педиатр-шифокорнинг ёзма рухсатига эга бўлган мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ва умумтаьлим мактаблари ўқувчилари қабул қилинади. Бошланғич тайёргарлик босқичида ҳар томонлама жисмоний тайёргарлик ва танланган спорт турининг техник асосларига эга бўлишга қаратилган жисмоний соғломлаштириш ва тарбиявий ишлар, спорт ихтисослигини танлаш ва тайёргарликнинг ўқув – машқ босқичига қабул қилиш учун назорат меъёрлари бажариш амалга оширилиб борилади.
Ўқув-машғулоти босқичи (ЎМ). Бу босқичда спортнинг танланган тури бўйича бир йилдан кам бўлмаган тегишли тайёргарликдан ўтган ва умумжисмоний ҳамда махсус тайёргарлик бўйича қабул қилиш меъёрларини бажарган соғлом ўқувчилардан танлов асосида шакллантирилади. Бу босқичда ўқув йилларига ўтказиш ўқувчилар томонидан умумий жисмоний ва махсус тайёргарлик бўйича ўтказиш – назорат меъёрларини бажариш шарти ҳамда спорт тоифасининг борлиги билан ҳам амалга оширилади.
Спортда камолотга эришиш босқичи (СКЭ). Ушбу босқичда ўқув-машғулоти босқичидан ўтган ҳамда махсус жисмоний ва спорт тайёргарлиги бўйича қабул ва ўтказиш меъёрларини, уларнинг спорт маҳорати даражаси талабларини бажарган спортчилардан шакллантирилади. Бу босқичда ўқув йилларига ўтказиш, спорт кўрсаткичлари динамикасининг ижобий ўсиши шарти билан амалга оширилади.
Олий спорт маҳорати босқичи (ОСМГ) га спортда камолотга эришиш босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда минтақа ёки республика терма жамоаларининг асосий таркибига ёки стажёрлари таркибига қабул қилиш учун қўйиладиган талабларга жавоб берадиган, шунингдек, спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган спортчилар жамланади.
Ушбу ўқув дастурининг меъёрий бўлимида спорт таълим муассасаларида спорт захиралари тайёргарлиги босқичлар бўйича ўқув-машғулот ишлари режими (1-илова), ўқув-машғулот ишлари ва жисмоний, техник ва спорт тайёргарлиги бўйича талаблар режими (2-илова),
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |