ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ
ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 11 майдаги ПФ–
3751-сонли
Фармонига
мувофиқ ҳамда устувор инвестиция лойиҳаларини самарали
молиялаштиришни таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар белгилансин:
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма ижроия органи ва унинг
маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади;
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси таркибида тегишли лойиҳаларни
молиялаштириш бўйича тавсияномалар берилиши учун масъул бўлган эксперт гуруҳи
ташкил қилинади;
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти Жамғармани бошқариш бўйича
Кенгаш томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари
ҳисобидан таъминланади.
2. Қуйидагилар:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
бошқарув ходимларининг чекланган сони 32 нафардан иборат бўлган
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9
мартдаги ПҚ-1725-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 114-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма
маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги
низом
2-
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки, қуйидагилар ҳар ойда Жамғарма ҳисобига ўтказиб турилади:
Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва
Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш вақтида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг қарорлари билан стратегик ресурсларга белгиланадиган чегара нархдан
жаҳон нархининг ошиши натижасида тушадиган маблағлар;
давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига сотишда Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда ҳисобга олинган
ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;
Жамғарманинг
активларини
бошқаришдан,
шу
жумладан
Жамғарма
маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан келадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-
сонли
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
4. Қуйидагилар белгилансин:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари
унинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган ҳисобварақларида хорижий
валютада шакллантирилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8
июлдаги ПФ-4631-сонли
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Жамғарма тижорат банкларни молиялаштиришни таклиф этиладиган инвестиция
лойиҳалари ҳамда очиладиган кредит линияларининг самарадорлиги ва ўзини қоплаш
муддатларини ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш шартлари ва Жамғарма маблағларини
қайтариш механизми тўғрисида имзоланадиган бош битимлар асосида амалга оширади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7
мартдаги ПҚ-4233-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
09.03.2019 й., 07/19/4233/2725-сон)
Жамғарма томонидан бериладиган кредит ресурслари бўйича фоиз ставкаси йилига
6 фоизгача табақалаштирилган миқдорларда белгиланади.
(4-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Жамғарма ҳисобварағига тушган миллий валютадаги маблағлар улар тушган
санадаги Ўзбекистон республика валюта биржасининг савдо сессияларида ўрнатилган
жорий курс бўйича чет эл валютасига конвертация қилинади ва Жамғарманинг валюта
ҳисобварағига ўтказилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7
мартдаги ПҚ-4233-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
09.03.2019 й., 07/19/4233/2725-сон)
Жамғарма ҳисобидан молиялаштириладиган (қўшма молиялаштириладиган)
импорт контрактлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган импорт
контрактлари учун белгиланган тартибда экспертизадан ўтади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-
сонли
қарори
асосида бешинчи ва олтинчи хатбошилари билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-
11-сон, 57-модда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
кредитлар бериш ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт
жамғармасининг кредит линияларини очиш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари таркибини ўзгартириш фақат Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарорлари асосида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5284-
сонли
Фармонига
асосан хатбоши билан тўлдирилган)
5. Жамғарма активларининг барқарорлиги ва уларнинг даромадлилигини
таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жамғарма билан ишончли
бошқарув тўғрисидаги бош битим асосида Жамғарма маблағларининг бўш қолдиқларини
юқори ликвидли, ишончли хорижий молия воситаларига жойлаштиришни амалга оширсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки бир ой муддатда:
Жамғарманинг бўш қолдиқларини хорижий молия воситаларига, инвестиция
операцияларига жойлаштириш тартибини, жумладан Жамғарма маблағларининг бир
қисмини ишончли ташқи бошқарувчи томонидан бошқаришга топширишни белгилаб
берадиган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва Жамғармани бошқариш бўйича
Кенгашга тасдиқлаш учун киритсин;
Жамғарма манбаларидан бири сифатида — алоҳида солиқ ставкалари бўйича
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини
шакллантириш Тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси зарур алоқа воситалари билан
таъминланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
биносига жойлаштирилсин.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси
Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар
ва савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитасининг статистик ахборотномалари юборилиши
шарт бўлган рўйхатга киритилсин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28
августдаги ПФ-4561-сонли
Фармони
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки,
бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий
норматив ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар киритилишини
таъминласин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош
вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: |