Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга
киритилган тижорат банкларнинг (кейинги ўринларда — тижорат банклари)
буюртманомаларига биноан — муддатли, тўловли ва қайтариш асосида кредитлар бериш
ва кредит линияларини очиш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7
мартдаги ПҚ-4233-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
09.03.2019 й., 07/19/4233/2725-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари бўйича айрим инвестиция
лойиҳаларининг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртманомаларига
биноан — грантлар ёки фоизсиз кредитлар бериш (йилига Жамғарманинг ўтган йилдаги
фойдасининг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда);
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27
сентябрдаги ПФ-6075-сонли
Фармони
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тижорат банклари
ва қарз олувчининг буюртманомалари бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти
қарорлари асосида — Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган имтиёзли
кредитлар бериш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14
декабрдаги ПФ-5284-сонли
Фармони
таҳририда)
ташкил этилаётган корхона ва ташкилотларнинг таъсис ҳужжатларига ва уларни
ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарорларига мувофиқ — янги ташкил этилаётган
молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий
инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг устав
капиталига инвестиция киритиш (корхона ёки ташкилот устав капитали (фонди)нинг 25
фоизидан кўп бўлмаган миқдорда).
Шунингдек, Жамғарма маблағлари қуйидагиларга ишлатилиши мумкин:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Молия вазирлигининг буюртманомалари бўйича ва тегишли Ўзбекистон
Республикаси Президенти қарорларига асосан — давлатнинг ташқи қарзлари бўйича
халқаро молия институтлари ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни
муддатидан олдин тўлаш;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14
декабрдаги ПФ-5284-сонли
Фармони
таҳририда)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти
қарорлари бўйича — янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда
стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар
бериш.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
14 декабрдаги ПФ-5284-сонли
Фармони
таҳририда)
7. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини тасарруф
этувчи ҳисобланади.
8. Жамғарма манзили: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур
кўчаси, 101-уй.
Do'stlaringiz bilan baham: