Ўзбекистон республикасининг тикланиш ва тарақҚиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари


II. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana29.03.2023
Hajmi0,55 Mb.
#922872
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ

II. Жамғарманинг асосий вазифалари ва функциялари 
9. Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
давлатнинг Жамғармага йўналтириладиган молиявий маблағларини жамлаш; 


(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 9 
мартдаги ПҚ-1725-сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 11-сон, 114-модда) 
иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни таркибий жиҳатдан 
ўзгартириш ва модернизация қилишдаги устувор вазифаларни амалга оширишда ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга бўлган ғоят муҳим лойиҳаларни молиялаштириш; 
стратегик жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналарни, биринчи навбатда 
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини янгилаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш 
дастурларини кредитлаш; 
ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик ва рангли металлургия 
тармоқларини техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳамда ишлаб чиқариш суръат ва 
ҳажмларини оширишга йўналтирилган лойиҳалар молиялаштирилишини таъминлаш; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
етакчи тармоқларни модернизация қилиш учун муҳим устувор аҳамиятга эга 
инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш, экспортга мўлжалланган ва импорт 
ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун хорижий технологиялар ва ускуналарни сотиб 
олишга маблағларни мақсадли йўналтирган ҳолда республиканинг тижорат банкларига 
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан белгиланган тартибда кредит 
линияларини очиш. 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 мартдаги 61-
сонли «Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан инвестиция 
лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари кредит линиялари очиш тартиби ҳақидаги 
низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги
 қарори

(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 январдаги ПҚ-1031-
сонли 
қарор
 асосида олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 11-модда) 
биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган ҳудудларда ишлаб 
чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузулмасини шакллантириш бўйича ижтимоий 
жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат дастурлари ва лойиҳаларнинг амалга оширилишини 
молиялаштириш; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб 
чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва 
тиклаш лойиҳаларини имтиёзли асосда, шу жумладан кейинчалик Давлат бюджети 
маблағлари ҳисобидан қоплаш йўли билан молиялаштириш; 
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-
сонли 
қарори
асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-
модда) 
республиканинг халқаро коммуникациялар тармоғига интеграциялашуви учун 
шарт-шароитлар яратадиган, халқаро транспорт йўлаклари ва жаҳон бозорларига энг қисқа 
йўл билан чиқишни таъминлайдиган транспорт ҳамда телекоммуникациялар 
инфратузилмасини модернизациялаш ва ривожлантиришни молиялаштириш; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий 
кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлашни молиялаштириш; 
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 мартдаги ПҚ-811-
сонли 
қарори
 асосида тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-
модда) 
халқаро молия институтлари, республика ва хорижий мамлакатларнинг кредит 
муассасалари билан лойиҳаларнинг қўшма молиялаштирилишини ташкил этишни 
таъминлаш. 
10. Юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Жамғарма қуйидаги 
функцияларни бажаради: 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


навбатдаги йил учун мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичлари, 
Давлат бюджети ҳамда ривожланиш давлат дастурларининг асосий параметрлари билан 
боғлиқ ҳолда Жамғарма маблағларининг келиб тушиш ва улардан фойдаланиш 
прогнозларини ишлаб чиқади ва белгиланган муддатларда Жамғармани бошқариш бўйича 
Кенгашга тақдим этади; 
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 
мартдаги ПФ-5370-сонли 
Фармони 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат ишлаб 
чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва 
тиклаш лойиҳаларини тузиладиган шартномалар асосида кредитлайди; 
давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий 
кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин тўлаш учун Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлигига қайтариб бермаслик асосида маблағларни беради; 
янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда иқтисодиётнинг базавий 
тармоқларида хорижий инвестициялар иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган 
корхоналарнинг устав капиталига инвестиция киритади (корхона ёки ташкилот устав 
капитали (фонди)нинг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда); 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари бўйича ва Иқтисодий 
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртманомаларига биноан айрим 
инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий асосларини ишлаб 
чиқиш учун грантлар ҳамда фоизсиз кредитлар беради, ажратилган кредитлар миқдори 
кейинчалик лойиҳанинг умумий қийматига ва лойиҳа Жамғарма кредитини жалб қилиш 
йўли билан амалга оширилган тақдирда, ажратилаётган кредитнинг умумий қийматига 
қўшилади; 
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 
сентябрдаги ПФ-6075-сонли 
Фармони 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар ҳамда стратегик 
аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ харид 
қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари бўйича имтиёзли кредитлар 
беради; 
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 
декабрдаги ПФ-5284-сонли 
Фармони
 таҳририда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
молиялаштириш шартлари ва Жамғарма маблағларини қайтариш механизми 
тўғрисида имзоланадиган бош битимлар асосида, ҳар бир тижорат банки учун ҳар йили 
белгиланадиган лимитлар доирасида тижорат банкларини молиялаштиришни амалга 
оширади; 
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 
мартдаги ПҚ-811-сонли 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 57-модда) 
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва тижорат 
банкларига берилган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан доимий равишда 
мониторинг олиб боради ҳамда келиб тушиш манбалари ва улардан фойдаланишнинг 
асосий йўналишлари бўйича Жамғарма маблағларининг ҳисобини юритади; 
тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар ва улар бўйича амалга оширилаётган 
операциялар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, тижорат 
банклари ва қарз олувчи корхоналар зиммасига юклатилган мажбуриятларнинг 
бажарилиши юзасидан уларнинг фаолиятини ўрганади. 


Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини 
такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга оширади; 
Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўз ваколатлари доирасида 
чоралар кўради ёки белгиланган тартибда таклифлар киритади; 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан Жамғарма маблағларининг бўш 
қолдиқларини ишончли бошқариш тўғрисида шартномалар тузади; 
Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган 
бошқа функцияларни амалга оширади. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish