Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


- маъруза СПОРТ ФАОЛИЯТИНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАВСИФИ



Download 0,78 Mb.
bet13/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

5- маъруза
СПОРТ ФАОЛИЯТИНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАВСИФИ
режа
1. Спорт фаолияти тўғрисида умумий тушунча.
2. Иродавий зўр беришнинг спорт фаолиятидаги аҳамияти.
3. Спортдаги хиссий-эмоционал кечинмаларнинг хусусиятлари.


1. Спорт фаолияти тўғрисида умумий тушунча
Спорт инсон фаолияти турларидан биридир. Психологияга оид адабиётларда фаолият - инсоннинг эҳтиёжи туфайли пайдо бўладиган ва ақли-шуури, онги томонидан бошқариладиган ички ва ташқи фаоллиги сифатида таърифланади.
Спорт - бу нафақат алоҳида шахсларнинг, балки, бутун бошли жамоаларнинг, шу жумладан давлатнинг ҳам обрўси ошишишига кўмаклашадиган ижтимоий ҳодисадир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов бу борада “Мамлакат бутун дунёда нафақат ўзининг сиёсати, иқтисодиётидаги ютуқлари билан машҳур бўлади, балки спорт анжуманларидаги ютуқлари туфайли ҳам машҳур бўлади”, - дея таъкидлайди. (И.А.Каримов, Асарлар тўплами, 5-жилд, 48-бет.)
Замонавий спорт уч тоифага бўлинади, булар: оммавий спорт, юқори натижалар спорти ва профессонал спортдир. Спортнинг ҳар бир тоифаси ўз олдига қўйган мақсадли йўналишларига эгадир. Масалан, оммавий спорт билан шуғулланишдан кўзланган мақсад - шуғулланувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмоний ва психологик жиҳатдан ривожлантириш, шунингдек, бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборатдир. Юқори кўрсаткичлар спортида эса турли-туман жисмоний машқларни бажариш жараёнида инсонларнинг энг юқори жисмоний ва психик имкониятларини аниқлаш ва таққослаш муҳим вазифа ҳисобланади. Профессионал спорт эса шоу - томошага, бизнеснинг алоҳида соҳасига айланиб, катта пул топишнинг манбаи бўлиб бормоқда, бунда баъзан кишилар, соғлиғига зарар етказиб бўлса-да, катта пул топишни мақсад қилиб қўймоқдалар...


2. Иродавий зўр беришнинг спорт фаолиятидаги аҳамияти

Иродавий зўр бериш субъектив жиҳатдан у ёки, бу қийинчиликни бартараф этиш билан боғлиқ бўлган ўзига хос ички ҳолат сифатида ҳис қилинади. Бирор-бир қийинчиликнинг мавжудлиги, иродавий зўр бериш намоён бўлишининг асосий ва зарурий шартидир. Агар одам бирор бир ҳаракатни бажараётган пайтида, ҳеч қандай тўсиққа учрамаса, унинг ички ҳолатида ҳам ҳеч бир иродавий зўр беришга ҳожат бўлмаслиги, табиий. Иродавий зўр беришнинг катталиги, ёки даражаси, айни шу иродавий зўр бериш орқали бартараф этиладиган қийинчиликнинг қандай эканлиги билан изоҳланади. Бунда спортчи бартараф этадиган ташқи тўсиқларни (масалан, баландликка сакраш спортида, сак-


раш планкасининг баландлиги, ёки югуриш спортида, об-ҳаво шароитларининг ноқулайлиги ва ҳоказолар), ҳамда спортчининг ушбу шароитларда ўз фаолиятини бажаришида бошдан кечирадиган ички қийинчиликларини бир-биридан фарқлаш лозим. Спорт фаолиятида иродавий зўр беришлар ўз мазмуни ва даражасига кўра жуда хилма-хил бўлиши мумкин.
Мускуллар зўриқишидаги иродавий зўр бериш. Жисмоний машқларни бажариш деярли ҳар доим иродавий зўр беришлар билан боғлиқ бўлади. Спортчини бундай иродавий ҳаракатларга унинг муайян жисмоний машқларни бажариш жараёнида озми, кўпми, ҳар доимгидан кўпроқ мушакларининг кучли ишлатиши лозимлиги, бу ҳаракатларини турли шароитларда ва керак пайтда амалга ошириш зарурияти мажбур этади. Ушбу мушаклардаги зўриқишлар ниҳоятда кўплигидан ва доимий тарзда такрорланиб турганлигидан, уларнинг жадаллиги деярли сезилмаса-да, улар спортчининг ўз иродавий кучини оқилона сарфлаш қобилиятини шакллантиришига катта таъсир кўрсатади.
Диққатни зўриқишидаги иродавий зўр бериш. Ихтиёрий диққат ўз табиатига кўра кишидан муайян иродавий қатъиятни тақозо этади. Бинобарин диққат жараёнида киши ўз диққатини жамлаши ва танланган объектга узоқми, қисқами, маълум вақт давомида қаратиб туриши керак бўлади. Шу сабабли, диққатни жамлашга доир ҳар қандай ўқув ёки машқ машғулотлари, айни пайтда спортчиларда иродавий қатъиятни шакллантириш қобилиятини тарбиялашга ҳам хизмат қилади. Бунда диққатнинг чалғиши билан кураш олиб бориш, яъни у ёки бу асосий ҳаракатларга халақит берувчи ташқи таъсирлар, бизнинг онгимизни тўлиқ қамраб олишга интилувчи туйғулар ёки тасаввурлар оғушида кураш олиб бориш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Спортчиларнинг диққатини зўриқтирувчи машқларнинг қийинчилик даражасини (давомийлигини ва жадаллигини) бошқариб бориш орқали, спорт мураббийси спортчилардаги иродавий зўр бериш қобилиятини тарбиялайди.
Ҳолдан тойиш ва чарчоқ ҳиссини енгиш билан боғлиқ иродавий зўр беришлар. Бундай ҳолларда иродавий зўр беришлар, баъзан мушакларда ўзига хос оғриқни ҳис қилиб бўлса-да, мушаклар инертлигини, тормозланишини енгиб ўтишга қаратилади.
Кун тартибига риоя этиш билан боғлиқ иродавий зўр бериш, ниҳоятда хилма-хил бўлиши мумкин. Кун тартибига риоя этиш, айниқса машғулотларнинг дастлабки даврларида, бундай одат ҳали шаклланмаган бир пайтда, кишидан ниҳоятда катта зўр беришни талаб этади. Зеро, энди у мазкур машғулот билан аниқ белгиланган бир вақтда шуғуланиши, ҳамда бу машғулот учун ажратилган вақт мобайнида талаб этиладиган интенсивликни сақлаб туриши керак бўлади. Кун тартибга риоя этиш билан боғлиқ иродавий зўр беришларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, улар эмоционал, ҳиссий томондан нисбатан анча осойишта кечади. Улар турли шаклдаги машғулотларни галма-галдан алмаштириб бажариши, материални миқдорига кўра ҳар тарафлама дозалаш, яъни иш тезлиги, унинг давомийлиги ва ҳоказоларни бошқариш имкониятини беради. Буларнинг барчаси, маҳоратли спорт мураббийси қўлида, спортчиларнинг иродавий қатъиятларини тарбиялашнинг ўзига хос ва бетакрор қуроли, восита ва омилига айланади.
Хавф-хатар ва таваккални енгиб ўтиш билан боғлиқ иродавий зўр бериш.
Уларнинг ўзига ҳос жихати шундаки, бундай зўр беришлар одатда кучли эмоционал туйғулар билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Чунки улар қўрқув, ҳадиксираш, ўзини йўқотиб қўйиш, тортинчоқлик ва хоказолар каби салбий ҳиссий холатларга қарши курашга йўналтирилган бўлади. Қўрқув ҳиссини бартараф этиш билан боғлиқ иродавий қатъиятни тарбиялашда сувга сакраш, тоғ чанғиси спорти, трамплиндан чанғида сакраш, парашютда сакраш, альпинизм, бокс ва бошқа спорт турлари катта аҳамиятга эга.

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish