Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Спортдаги хиссий-эмоционал кечинмаларнинг хусусиятлари



Download 0,78 Mb.
bet14/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

3. Спортдаги хиссий-эмоционал кечинмаларнинг
хусусиятлари

Спорт фаолияти жараёнларида намоён бўладиган кўплаб хилма хил ҳис туйғулар орасида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:


1. Спорт машғулотлари жараёнида организмнинг хаёт фаолиятида юз берувчи катта ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган эмоционал кечинмалар. Спорт машғулотлари учун хос бўлган ва унинг асосий жиҳатларидан бири бўлган мушакларнинг кучли фаоллиги меъёрида кечса, унга доимо ўзига хос кўтаринки кайфият ҳамрох бўлади (ҳаракатларнинг ўта чаққонлиги, нутқдаги ортиқча баланд парвозлик ва ҳоказолар) шунингдек, бундай ҳолатларда кишида серғайратлик, хаётдан хушнудлик кайфияти устувор бўлади. Баъзан машқлардан ўта зўриққан холатда айни шундай мушакларнинг фаоллиги спортчида астеник ҳис -туйғуларни, яъни: силланинг қуриши, норозилик ва ҳоказоларни уйғотиши мумкин.
2. Техник жиҳатдан ўта мураккаб, қийин ва хавфли жисмоний машқларни юқори даражадаги мукамаллиги билан боғлиқ эмоционал кечинмалар. Ушбу ҳис-туйғулар организмнинг умумий иш қобилияти юқори даражада эканлигини ифодалаб, мазкур харакатни бажаришда эришилган ютуқдан лаззатланиш ва бу орқали спорчи онгида ўз шахсининг бошқалардан устун эканлигини ҳис этиш туйғуларини акс эттиради. Албатта ўзингни кучли, чаққон, жасур, қўрқмас, чидамли, ўз кучига ишонган, ҳамда ҳар ким ҳам бажара олмайдиган қийин машқларни бажаришга қодир деб ҳис этиш киши учун ёқимли. Бу туйғулар спортчининг катта қийинчиликларни бартараф этишга йўналтирилган катта иродавий куч кўрсата олиш қобилияти билан таққосланади. Бу эса спортчи характеридаги асосий фазилат ҳисобланиб унга кўра спортчининг фақат ўзи эмас, балки унинг теварак атрофидагилар ҳам унинг шахсий фазилатларига баҳо берадилар. Шу ўринда жуда катта иродавий матонатни талаб этувчи спорт вазифаларини муваффақиятли ҳал этган спортчи нафақат ўзгаларнинг кўз ўнгида, балки ўзининг кўз ўнгида ҳам ниҳоятда улғайишини таъкидлаш зарур.


3. Спорт курашларининг бориши билан боғлиқ бўлган эмоционал кечинмалар. Ушбу ҳис-туйғулар ниҳоятда кучли ҳаяжонли тарзда кечиб, унда спортчиларнинг ғалаба қозонишга ёки энг юқори спорт натижаларини кўрсатишга йўналтирилган улкан интилишлари, хатти-ҳаракатлари ифодаланади. Ушбу эмоционал ҳис-туйғулар ўз суръати билан одамнинг оддий кундалик ҳаётида кечириладиган ҳис-туйғуларидан анча баландроқ ва кучлироқ таъсирга эгадир. Кўпгина ҳолларда улар эмоционал ҳис-туйғуларнинг ўзига хос ифодаси тарзида спортчи мимикасида ҳам ўз ифодасини топади. Спортга оид курашлар жараёнида энг масъулиятли вазифани муваффақиятли ҳал этилган пайтда (масалан, рақиблар дарвозасига тўп урилганда) ғалабага хос эмоционал кечинмалар ўзининг энг юқори даражасига, яъни шодлик, хурсандчилик аффекти даражасига етиши мумкин. Мағлубият юз берганида эса спортчиларда ўзини йўқотиб қўйиш, ҳолсизлик ва ўзига ишончсизлик пайдо бўлади. Спорт мусобақалари давридаги эмоционал ҳолатлар аксарият ҳолларда кучли ҳаяжонланиш билан характерланиб, уларни баъзан “Спорт жаҳлдорлиги” деб ҳам номлашади. Бундай ҳолат ниҳоятда катта ҳаракатлантирувчи куч аҳамиятига эгадир; бундай ҳолатда спортчи ўзида улкан кучни ҳис қилади, айни пайтда чарчоқни мутлақо унутади, унинг барча психик жараёнлари ўта кескинлашади. Спортчида тезкорлик ва кучни талаб этувчи реакциялар қобилияти номоён бўлади.
4. Эстетик ҳиссиётлар. Аксарият ҳолларда эстетик ҳис-туйғулар жисмоний машқларни мукаммал бажаришни ифодаловчи ҳаракатлар ритмини, уларнинг шакл гўзалликларини ва бошқа томонларини идрок этиш билан боғлиқ бўлади. Бу туйғулар гимнастика, конкида фигурали учиш ва шу каби бошқа спорт турларида юзага келади. Спорт машғулотлари ёки мусобақалари бўлиб ўтаётган ташқи шарт-шароитларни идрок этиш туфайли туғиладиган ҳис-туйғулар ҳам катта эстетик аҳамиятга моликдир. Мусобақаларнинг тантанаворлиги, мусобақа жойларининг ташқи томондан жуда гўзал қилиб безатилиши, иштирокчиларнинг барчаси кийиб олган бир хил спорт кийимлари, юзлаб, минглаб томошабинларнинг иштирок этиши, уларнинг спортчиларга кўрсатаётган диққат эътибори, ҳурмат, эҳтиром ва қизиқишлари – буларнинг барчаси мусобақа иштирокчиларида ниҳоятда юқори эмоционал ҳолатни юзага келтириб, уларда муваффақият қозониш, ўзларининг спорт тайёргарлигини энг яхши томондан кўрсатиш хоҳишининг туғилишига асос яратади. Агар спорт мусобақаларининг ташқи жиҳатлари у қадар эътиборга молик бўлмаса, ташкилий жиҳатдан кўтаринки руҳ, тантанаворлик сезилмаса, бу спортчида астеник (салбий) эмоционал кечинмаларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
5. Маънавий ҳис-туйғулар. Бу ҳис-туйғулар спортчи томонидан ўз фаолиятининг ижтимоий аҳамиятини чуқур англаши билан боғлиқдир (спорт мусобақасидаги ўз ғалабаси ёки муваффақиятсизлиги учун жамоа олдидаги жавобгарлик, фахр ҳис-туйғуси ва ҳоказолар). Ушбу маънавий ҳис-туйғулар қийинчиликларни енгиб ўтишда спортчи учун барча куч-ғайратини сафарбар этишда энг кучли рағбатлантирувчи омил ҳисобланади. Спортга оид курашларнинг натижаси аксарият ҳолларда спортчининг маънавий ҳис-туйғулари ва интилишларига боғлиқ бўлади. Жамоа олдидаги масъулият ҳисси ҳам бунда катта ёрдам беради. Бундай ҳис–туйғуга эга бўлган спортчи ҳеч қачон ўз жамоасининг манфаатлари учун курашдан, гарчи бу кураш қанчалар қийин ва хавфли бўлмасин, бўйин товламайди.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish