Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг


Психик ҳолатларни диагностика қилиш усуллари



Download 0,78 Mb.
bet12/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

2.3.4. Психик ҳолатларни диагностика қилиш усуллари
1.Психик ҳолат даражасини ўлчаш усуллари
Спорт амалиётида психик ҳолатларни диагностика этишнинг иккита нисбатан мустақил ёндошуви қўлланилади: булар фаолиятга оид ёндошув ва субъектив ёндашувлардир.
Фаолиятга оид ёндошувда диагностика бирор–бир ишни бажарилишининг тавсифига кўра амалга оширилади. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун диққатни, хотирани, тафаккурни, психик функция ва ҳоказоларни баҳолаш каби исталган бир тестдан фойдаланиш мумкин. Улар етарли даражада самарали бўлиб объектив психологик усуллар орасида психик ҳолатни диагностика қилишнинг энг асосий қуроли, яъни воситаси ҳисобланади.
Субъектив ёндошувда психик ҳолатни баҳолаш учун субъектив ҳиссиётларни таҳлил этишга йўналтирилган бир гуруҳ усуллардан фойдаланилади. Аксарият аниқ, яъни муайян усуллар ушбу мақсадда ўз-ўзига ҳисоб беришни қўллайди. Ўз-ўзига ҳисоб бериш усулининг кенг оммалашиши сабаби шундаки, бу усул маълумот олишнинг энг арзон ва қулай усулидир. Зеро, бу жараёнда махсус аппаратлар талаб этилмайди, шунингдек маълумот тўплашнинг жамоавий шаклларидан ҳам фойдаланиш имконияти мавжуддир. Бу эса ўз навбатида қисқа вақт ичида кўплаб синовга жалб этилганларни тадқиқ этишга имкон беради.


2.3.5. Спорт жамоаларнинг психодиагностикаси
Спортчиларнинг жамоавий фаолиятини ўрганиш учун турли усуллар кенг қўлланилади. Улар орасида социометрик ва гомеостатик усулларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим.
Социометрик усул – кичик гуруҳлар ва жамоаларни социал (ижтимоий) психологик жиҳатдан ўрганишга мўлжаллангандир. Ушбу усул жуда тез фурсатларда ва техник жиҳатдан жуда оддий тарзда гуруҳларнинг ички таркибига кириб бориш ва улардаги шахслараро мулоқотларнинг асосий хусусиятларига баҳо бериш имкониятини яратади. Бундан ташқари, социометрия шаҳсни муайян гуруҳнинг бир қисми, яъни элементи сифатида ўрганишга ҳам хизмат қилади.
Социометрия усули жамоа сўров шакллардан биридир. Унинг ўзига ҳос жиҳати шунда-ки, спорт жамоаси бошқа азоларининг хатти-ҳаратларига субъектив баҳо бериш, ёки уларни қандайдир бир фаолияти учун танлаб олиш ёрдамида жамоа аъзолари ҳар бирининг алоҳида шахсий қиёфаси, шунингдек жамоанинг умумий қиёфаси келтириб чиқарилади. Спорт амалиётида социометрия усулининг асосан иккита варианти кенг тарқалгандир:
1) Баҳолаш усули. Бунда ҳар бир спортчи ўз жамоасининг бошқа барча аъзоларини рўйхатдаги айрим стандарт сифатларига кўра баҳолайди ёки тавсифлайди. Масалан, хоккейчилар жамоасида қуйидаги сифатларга баҳо берилиши мумкин: кучли яккама-якка курашда ғолиб чиқиш қобилияти; тўпни узатишдаги аниқлик; кам миқдордаги ўйинчилар билан самарали ўйин кўрсатиш қобилияти ва ҳоказолар.
2) Танлаш усули. Бунда ҳар бир спортчи ўз жамоаси аъзолари ичидан у ёки бу фаолиятни бирга бажариш учун, ўзининг субъектив хоҳишига асосан бир неча кишиларни ажратиб олади. Масалан, альпинистлар гуруҳини ташкил этиш жараёнида қуйидаги саволлар берилиши мумкин: “Сиз йўналишда биринчи бўлиб юришга кимни қўяр эдингиз ?”, “Ўзингизнинг эҳтиёт чораларингиз учун кимни танлайсиз?”, “Қутқарувчи гуруҳ таркибида кимларни кўришни хоҳлар эдингиз?”. Юқорида қайд этилган ҳар икки вариант ҳам гуруҳда ҳукмрон бўлган норасмий таркибни ҳамда ундаги психологик муҳитни тадқиқ этиш, яъни: жамоанинг уюшганлик даражасини аниқлаш, ундаги кичик гуруҳларни ажратиш, ҳар бир жамоа аъзосининг обрў даражасини баҳолаш, жамоа муҳитига ғайирлик, жанжал ва душманлик руҳини олиб кирувчи спортчиларни аниқлаш имконини беради. Кичик гуруҳ таркибини социометрия натижалари бўйича тавсифлаш учун жадваллар назариясининг математик усуллари қўлланилади. Бунда жамоадаги муносабатларнинг мазмуни жадвал тарзида ифодаланади, унда спортчилар ушбу жадвалнинг чўққилари, улар ўртасидаги муносабатлар эса ён қовурғалар кўринишида ифодаланади. Барча қовурғалари кўрсаткич чизиқлардан иборат бўлган, яъни унга хос муносабатларни кўрсатиб турувчи жадвал (масалан А спортчининг Б спортчига нисбатан муносабатини) “йўналтирилган жадвал” деб аталади. Кўпгина ҳолларда муносабатларнинг нафақат йўналиши, балки мазмуни ҳам кўрсатилади (масалан, ижобий ёки салбий). Бундай ҳолларда жадвалдаги қовурғаларга“+” ёки “-” белгилари қўйилади. Бундай жадваллар “белгили жадваллар” деб аталади. Шундай қилиб, жамоанинг таркибини йўналтирилган белгили жадвал ёрдамида очиқ-ойдин ифодалаш мумкин бўлади. Социометриянинг натижаларини бундай усулда тақдим этилиши социограмма дейилади.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish