Хотирани тадқиқ этиш усуллари. Умумий ва амалий психологияда хотирани ўлчашнинг кўплаб махсус усуллари мавжуд. Шартли равишда улар эсда сақлаб қолинадиган материалнинг модаллигига кўра таснифланиши мумкин (кўриш хотираси, эшитиш хотираси, проприорециптив хотира ва ҳоказолар). Хотира турларига кўра (ихтиёрий, беихтиёр, узоқ муддатли, қисқа муддатли ва ҳоказо), механизмларга кўра (эслаб қолиш, сақлаш, қайта тиклаш, интерференция ва ҳоказолар). Хотирани тадқиқ этиш спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг психик холатларини диагностика этишда нихоятда муҳим аҳамият касб этади.
Таффакурни тадқиқ этиш усуллари.
Тафаккурнинг турли томонларини тадқиқ этиш учун психодиагностиканинг жуда кўплаб тестлари мавжуддир.
Спорт психодиагностика учун оператив тафаккурни тадқиқ этиш алоҳида эътиборга моликдир. Одатда бунинг учун “Бешлик ўйини”дан фойдаланилади. Мазкур ўйин кенг оммалашган “Ўнбешлик ўйин”нинг соддалаштирилган вариантидир. Ушбу ўйин 2х3 ҳажмдаги майдонда ўтказилиб ундаги катакчаларга бирдан бешгача бўлган сонлар ёзилган фишкалар эркин тартибда қўйилган, битта катак эса бўш бўлади. Бунда фишкаларни дастлабки холатдан бошқача ҳолатга, яъни топшириқ бўйича ўзгартириш талаб этилади (масалан, барча фишкалар тартиб билан туриши, ўнг томондаги пастки майдон очиқ туриши керак бўлган ҳолатга келтириш) бунда оператив тафаккурнинг, яъни тезкорлик билан фикрлаш самарадорлигининг даражаси ва фойдаланилган стратегиялар баҳоланади.
Малумотни қайта ишлаш тезлигини тадқиқ этиш усули.
Юқори спорт натижаларига эришиш кўп жихатдан спортчининг ахборотни қайта ишлаш қобилиятига боғлиқдир.
Спортчининг идрок тезлиги ва ахборотни қайта ишлаш тезлигини баҳолаш учун спорт психологиясида қабул қилинган корректурали тест услуби қўлланилади. Картриж жадвали диаметри 4-5 мм. бўлган 660 та ҳалқадан иборат. Ушбу халқалар турли йўналишларга ва узилишларга эга бўлиб улар тасодифий тартибда жойлаштирилгандир. Уларни ҳисоблаш қуйидаги формула асосида амалга оширилади:
2.3.2. Психодиагностика тестлари
Қобилиятни аниқлаш тестлари. Махсус қобилиятларни аниқлаш тестлари кишидаги алоҳида фаолият турларига бўлган мойилликни аниқлашга йўналтирилган бўлади. Улардан касбий танлаш ва касбга йўналтириш масалаларини ҳал этиш пайтида фойдаланилади.
Одатда махсус қобилиятлар қуйидаги иккита асосга кўра таснифланади:
1) психик функциялар турига кўра (мотор функциялар, сенсор фунциялар);
2) фаолият турларига кўра.
Ушбу гуруҳларга мувофиқ тарзда диагностика усуллари ишлаб чиқилади.
Ютуқларни аниқлаш тестлари. Агар қобилиятни аниқлаш тестлари у ёки бу фаолиятни бажариш лозимлигини олдиндан айтишга хизмат қилса ва бирор бир шахс (индивид) томонидан у ёки бу махсус ўқув курсини ўташнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш ёки унинг янги вазиятлардаги, масалан бирор бир касбни эгаллашдаги ютуқлари даражасини олдиндан айтиш учун қўлланилса, ютуқларни аниқлаш тестлари одатда шахснинг ўргатиш тугаллагандан кейинги якуний ютуқларига баҳо беради. Уларда асосий эътибор шахс айни пайтда нималар қилишга қодир эканлигини аниқлашга қаратилади.
Бундай тестлар бир неча вазифаларни бажаради:
• билимларни аниқлаш;
• спорт машғулотлари жараёнидаги камчиликларни аниқлаш;
• кейинги машғулотларнинг йўналишларини айтиб бераш;
• ўқувчи, спортчилар ва ҳоказоларнинг мотивациясини таъминлаш;
• ўқитиш жараёнини шахс(индивид) нинг эҳтиёжларига мослаштиришга ёрдам бериш.
Қуйида ушбу усулларнинг қисқача тавсифини келтирамиз:
1. Саволнома-тестлар ўзига хос бандларни тақдим этиб (ушбу бандлар баъзан саволлар, баъзан ҳукмлар тарзида бўлади) синовдаги шахс уларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради (уларда бир йўла икки-учта муқобил жавоблар берилади). Ягона психологик ўзгарувчан фикр (ёки бошқача қилиб айтганда, ўлчанаётган хусусият) эса бир неча бандлар гуруҳи тарзида берилади (камида 6-7 та гуруҳ). Бандлар субъектнинг шахсий тажрибасига бевосита тегишли бўлиши ҳам (“Сиз қоронғуликдан қўрқасизми?”) бўлмаслиги ҳам (“Дунёдаги ҳамма одамлар ҳалол ва виждонлими?”) мумкин. Саволномалар бир ўлчамли, яъни шахснинг фақат битта хусусиятини ўлчашга мўлжалланган бўлиши, шунингдек, кўп ўлчамли-унинг бир нечта хусусиятларини ўлчайдиган ҳам бўлиши мумкин.
2. Очиқ саволномалар синовда иштирок этаётган шахснинг стандарт жавоб беришини кўзда тутмайди; стандарт ишлов беришга унинг ихтиёрий жавобларини стандарт категориялар билан таққослаш орқали эришилади.
Лойиҳалаш усулларининг таснифи.
1. Қўшимчалар киритиш усуллари. Стимул (рағбат) ли материал :
- стимул сўзлар тўплами. Сўралаётган шахсдан у ўзи эшитган сўздан кейин ҳаёлига келган сўзни айтиши талаб қилинади.(К.Г.Юнгнинг ассоциатив тести);
- тугалланмаган гапларни ёки тугалланмаган ҳикояни ниҳоясига етказиш учун сўз танлаш (“Тугалланмаган гаплар”) “(Мен кимман?”) деган жавобга сабаб бўлувчи савол.
2. Интерпретация (Талқин қилиш) усуллари. Стимул материали:
- расмлар ва фотосуратлар тўплами. Сўралиётган кишидан тавсия этилган расмлар бўйича ҳикоя тузиш (ТАТ, САТ) ёки расмлар воситасида тавсия этилган вазиятлар бўйича саволларга жавоб бериш, (Розенцвейг фрустрациялари тестлари, Жил тести) ўзига ёқадиган ва ёқмайдиган расмларни ва фотосуратларни танлаб олиш (Сонди тести) талаб этилади.
3. Таркиблаштириш (структуралаш) усуллари. Кам таркибланган стимул материали (Г.Роршахнинг тасодифий шаклларини талқин этиш, изоҳлаш).
4. Экспрессияни ўрганиш усуллари (дасхат таҳлили, нутқдаги ўзига хос жиҳатларнинг таҳлили.)
5. Ижод маҳсулотларини ўрганиш усуллари. Бунда талқинлар предмети бўлиб сўралаётган кишининг ўзи чизган расмлар ҳисобланади (“Уй, дарахт, одам”, “Автопортрет”, “ҳаётда мавжуд бўлмаган хайвонлар”).
Шахсни аниқлаш тестлари.
Вазият тестлари синовга жалб этилган шахснинг реал ҳаётдаги жуда яқин ҳолатга келтиришни ёки реал ҳаётни имитация қилишни кўзда тутади. Масалан, синов остидаги кишига ҳис ҳаяжон хавф хатарни келтириб чиқарувчи бир қатор вазифаларни тавсия қилишади ҳамда ушбу вазифаларнинг бажарилишини объектив равишда қайд этишади (стресс тестларида).
Do'stlaringiz bilan baham: |