Спорт психологияси 1-маъруза спорт психологиясининг



Download 0,78 Mb.
bet7/99
Sana20.07.2022
Hajmi0,78 Mb.
#829892
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   99
Bog'liq
sport psixalogiyasi (лекция) мажмуаsi

Лаборатория эксперименти биринчидан шуниси билан ажралиб турадики, у алоҳида махсус тайёрланган шароитларда, баъзида эса махсус ўлчов ёки қайд этиш асбоб-ускуналарини қўллаш воситасида амалга оширилади. Иккинчидан, бунда синовга жалб этилганлар лабораторияга психологик тажрибада иштирок этиш учун таклиф этилганликларини биладилар ва бу ҳақда тўлиқ маълумотга эга бўладилар. Уларнинг хатти-ҳаракатлари аниқ ишлаб чиқилган махсус йўриқнома билан бошқарилади.
Лаборатория эксперименти психологик тадқиқотларнинг ўта афзал усулларидан биридир. У психологияда вужудга келадиган қонуниятларнинг одатда уларни бошқа бирор-бир йўл билан аниқлаш мумкин бўлмаган нозик жиҳатларини очиб беришга имконият беради.
Табиий эксперимент лаборатория тажрибасидан фарқли ўлароқ, тажриба синовига жалб этилганлар учун одатий бўлган шарт-шароитларда ўтказилади. Табиий тажриба давомида инсон фаолиятининг табиий мазмуни сақланиб қолади (ўйин, ўқиш, меҳнат). Тажрибанинг бу тури ҳам тажрибавий натижаларнинг барча жиҳатларини ўзида сақлаб қолади. У тадқиқот олдига қўйилган вазифадан келиб чиқиб тажрибага жалб этилган кишида юз берадиган психик жараёнлар давомида унга тажриба ўтказувчининг фаол аралашувига асосланган. Тажрибанинг бу тури ўрганилаётган воқеа-ҳодисани оддий кузатишда аниқлашдан фарқли ўлароқ, зарурий такрорларга ва режали ўзгартиришларга кенгроқ йўл беради.
Табиий экспериментда лаборатория шароитларида ташкил этиш қийин бўлган вазифалар ҳал этилади.
Суҳбат усули. Ушбу усул синовга жалб этилганлар шахсининг ички дунёсини (уларнинг эътиқодини, интилишларини, жамоага нисбатан муносабатини) аниқлаштиришдаги энг асосий усулдир. Ушбу усул тадқиқотчини қизиқтирувчи саволлар бўйича унга жавоб бераётганлар ўртасида бўлиб ўтадиган эркин ва самимий суҳбатдан иборатдир. Бунда суҳбат терговга айланиб кетмаслигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Суҳбат жараёнида тўпланадиган объектив материал албатта оғзаки нутқ шаклида бўлади. Тадқиқотчи ўрганилаётган воқеа-ҳодиса тўғрисида ўз суҳбатдошининг нутқий реакциялари, яъни акс таъсирлари асосида ҳукм чиқаради.
Ушбу услубни тўғри ташкил этиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур бўлади:
- тадқиқотчининг тажрибага жалб этилганлар билан суҳбатдан аввал ҳам шахсий муносабатга эга эканлиги;
- суҳбатнинг пухта ўйланган режаси мавжудлиги. Режа суҳбатда бериладиган саволларнинг шунчаки рўйхатидан иборат бўлмасдан, балки суҳбат материалини ташкил этувчи вазифалар, муаммолар тизимидан иборат бўлмоғи керак. Суҳбат усули нафақат тадқиқотчи томонидан саволлар берилишини, балки тажрибага жалб этилган шахс томонидан ҳам саволлар берилишини қўзда тутади. Синовга жалб этилганларнинг саволлари орқали ҳам одатда жуда ноёб тадқиқот материалларини қўлга киритиш мумкин. Суҳбат турли шаклларда олиб борилиши мумкин. Бу иштирок этаётган шахсларнинг таркиби, суҳбат ўтказилаётган шарт-шароитларга боғлиқ бўлади:
- тадқиқотчининг тўғридан-тўғри савол бермасдан, балки ўзини қизиқтирган маълумотларни олиш учун ҳар хил, мавзудан узоқроқ саволларни бера билиш қобилияти. Зеро, айнан шу йўл билан синовга жалб этилган кишининг муайян ижтимоий воқеа-ҳодисаларга ва ҳоказоларга нисбатан муносабатини билиш мумкин;
- тадқиқотчининг жонли суҳбат чоғида ўзини қизиқтирган фактларни аниқлаштира олиш қобилияти, ҳеч бир баённомаларсиз ёки стенограммаларсиз уларга ойдинлик кирита олишга ёрдам беради.
Суҳбат баённомаси суҳбат тугаши биланоқ ҳали унинг таассуротлари сўнмасдан тузилиши керак.
Фаолият маҳсулотларини ўрганиш усули. Ушбу усул кишиларнинг қобилиятлари ва кўникмалари, ишга муносабати, баъзан эса қобилиятлари даражаси ҳамда билимларининг ҳажми каби психологик хусусиятларни очиб беришга имконият яратади. Ушбу усул ниҳоятда кўп маълумотлар йиғишни, уларни таснифлашни ҳамда тизимлаштиришни тақозо этади. Бунда кишиларнинг индувидуал хусусиятларини, яъни уларнинг ёши, ижтимоий аҳволи ва ҳоказоларни инобатга олиш зарурлигини унутмаслик керак.
Шахснинг психологик хусусиятларини тавсифлаш учун биографик усул ҳам ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу усулнинг номиданоқ унинг мазмунини англаб олиш мумкин. Кишининг биографик маълумотларига унинг кундаликлари, хатларини таҳлил қилиш, бошқа шахсларнинг у ҳақдаги хотираларини тўплаш ва бир-бирига таққослаш ва ҳоказолар киради.
Сўровнома усули. Ушбу усулдан фойдаланишда саволларнинг аниқ мазмунга эга бўлиши ва уларни тўғри талқин этилиши катта аҳамият касб этади. Бундан ташқари сўровномаларни тўлдириш тартиби ҳақида ҳам батафсил йўриқнома берилиши керак. Олинган маълумотлар эса синчковлик билан ва сифатли тарзда қайта ишланмоғи лозим. Албатта олинган натижалар статистик жиҳатдан ҳам ишлаб чиқилиши шарт. Ушбу усул ҳажмига кўра жуда катта маълумотлар олиш имкониятини беради ва уларнинг ишончлилиги “катта рақамлар қонуни” билан тасдиқланади.
2

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish