Баъзида, Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмларда иссиқ ҳаво массасида совуқ фронтга параллел бўлган булутлик полосасини кузатиш мумкин. Улар фронтал булутлик полосасидан кенглиги 50100 км бўлган булутсиз зона билан ажралиб туради. Бу циклоннинг илиқ секторидаги совуқ фронт олдидаги шквал (қасирға) чизиғи ҳисобланади. Шквал чизиғининг энг жадал қисмида тасвири (космик йўлдош расмларида) ёрқин тусга ва сандонсимон кўринишга эга бўлган ёмғирли тўп-тўп булутлар тўдаси мос келади.
Совуқ ҳаво массасида ҳосил бўлувчи иккиламчи фронтлар билан боғлиқ булутлар тизими, кенглиги 50 дан 200 км гача бўлган спиралсимон кўринишдаги булутлик полосасидан иборат бўлади. Кўп ҳолларда бундай спираллар тўп-тўп ва ёмғирли тўп-тўп булутлардан ташкил топади. Ер яқини қатламида фронт чизиғи одатда булутлик спиралининг орқа томони бўйлаб ўтади.
Циклон ва юқори барик ботиқликдаги булутлар тизими
Нотропик кенгликларда кузатиладиган циклонлар, ўзининг генетик белгилари бўйича фронтал ва фронтсиз турларга ажралади. Фронтал циклонлар катта термик ва шамол фарқланишга эга бўлган бароклинлик зоналарда (яъни, атмосферада зичлик фақат босимгагина боғлиқ бўлмай, балки бошқа метеорологик элементларга ҳам боғлиқ бўлган ҳаво массаси) вужудга келади. Фронтсиз циклонлар эса, ер сиртининг нотекис исиши (маҳаллий ёки термик циклонлар) ёки мураккаб рельеф шароитида ҳаво оқимининг бузилиши (орографик циклонлар) натижасида ҳосил бўлади.
Циклонлар билан кўп ҳолларда булут уюрмалари боғлиқ бўлади. Уларнинг барчаси циклоник уюрмалар дейилади. Лекин ҳар хил синоптик ҳолатларда улар турли кўринишда бўлади. Циклоник булут уюрмаларининг турли кўринишдаги чизмалари 1.1 - расмда тасвирланган:
|
1.1 – расм. Циклоник булут уюрмаларининг турли кўринишлари.
|
фронтда тўлқинланиш натижасида ривожланган ёш циклон булут уюрмалари икки спиралга эга бўлиб, улар илиқ ва совуқ фронтларга мос келадиган нуқтада туташади (15.1 а - расм);
ривожланган циклон булут уюрмалари уч спиралга эга бўлиб, улар илиқ, совуқ ва окклюзия фронтларга мос келадиган нуқтада туташади (15.1 б - расм);
окклюзияланган циклон булут уюрмалари окклюзия фронтига мос келадиган бир спиралга ва иккиламчи фронтга мос келадиган бир-икки алоҳида спиралга эга бўлади (15.1 в - расм). Айни пайтда иккиламчи фронт спиралининг бирортаси янги сериядаги биринчи циклоннинг илиқ фронтидаги булут уюрмасига ўтиши мумкин (15.1 г - расм);
иккиламчи фронт чўққисида ривожланган циклон булут уюрмалари бир спиралдан иборат бўлади (1.1 д - расм);
орографик циклон булут уюрмалари бир қисқа спирал ва йирик «бош»дан иборат бўлади (1.1 е - расм);
термик циклон булут уюрмалари тўп-тўп булутлардан ташкил топган бир спиралдан иборат бўлади (1.1 ж - расм).
Иккиламчи ёки хусусий циклон (анчагина кенг ва чуқур циклон чеккасидаги унча катта бўлмаган циклонли тузилма) булут уюрмалари, фронт ҳолатига мос равишдаги шаклга эга бўлиб, ривожланиш босқичига боғлиқ ҳолда икки ёки уч спиралдан ташкил топади.
Иккиламчи булут уюрмалари мусбат уюрма тезликка эга бўлган термик ҳаво ботиқликларида вужудга келади (1.1 з - расм). Иккиламчи булут уюрмалари кўп ҳолларда вергул шаклида бўлади ва асосан тўп-тўпсимон булутлардан ташкил топади.
Маълумки, квазистационар фронтда тўлқин пайдо бўлиши термобарик майдоннинг деформацияланиши билан бирга кечади. Илиқ ҳаво оқими совуқ ҳаво томонга ҳаракатланиш мойиллигига эга бўлади ва ўркач тўлқинидаги босим пасаябошлайди. Бу ерда циклоник циркуляция ривожланиши учун имкон яратилади. Бунинг натижасида тўлқин ортида совуқ ҳаводан илиқ ҳаво томонга йўналган шамол ташкил этувчиси вужудга келади, тўлқиннинг бу қисми совуқ фронтни ташкил этади.
Тўлқиннинг олд қисмида илиқ ҳаводан совуқ ҳаво томонга йўналган шамол ташкил этувчиси вужудга келади, тўлқиннинг бу қисми илиқ фронтни ташкил этади. Тўлқин олдида термик ўркач, ортида эса термик ботиқлик шаклланади. Ер яқини сиртида берк изобаралар пайдо бўлади.
Термобарик майдоннинг қайта тузилиши ҳаво ҳаракатининг вертикал ташкил этувчисини ўзгариши билан бирга кечади ва мос равишда фронтал булутлик тизими ҳам қайта ўзгаради. Агар бошланғич моментда фронтал булутлик, кенглиги 200400 км ва ўзунлиги 10002000 км бўлган деярли текис полосадан иборат бўлса, фронтда ҳосил бўлган тўлқин булутлик полосасини кучли деформацияланишига олиб келади.
Тўлқин олдида илиқ ҳавони сирғаниб кўтарилиши натижасида кучли қатламдор булутлар шаклланади ва бу ерда фронтал булутлик полосаси кенгайиб, совуқ ҳаво томонга эгилади. Тўлқин ортида эса аксинча, энди фронтал булутлик полосаси илиқ ҳаво томонга эгилади ва бу ерда асосан тўп-тўпсимон булутлар шаклланади (1.2 а- расм).
Фронтал тўлқин ривожланабориб, ёш циклонга айланади. Ерсирти яқинида ҳосил бўлган циклоник циркуляция аста-секин юқорига қараб тарқалабошлайди.
|
1.2 - расм. Фронтал тўлқиндан ҳосил бўладиган циклондаги булутлар тизимининг ривожланиш чизмаси.
1 – циклоннинг Ер сиртидаги маркази; 2 – тез ҳаво оқимининг ўқи; 3 –совуқ ҳаво оқим трассаси; 4 – илиқ ҳаво оқим трассаси.
|
Тропосферанинг қуйи қатламларини қамраб олган уюрмали ҳаво ҳаракати таъсири остида фронтал булутлик полосасининг деформацияланиши давом этади. Натижада, тўлқин чўққисида туташувчи, фронтнинг илиқ ва совуқ қисмларига мос келувчи икки булутлик спираллари ҳосил бўлади (15.2 б- расм).
Кейинчалик циклоннинг окклюзияланиш жараёни бошланади. Бу эса илиқ ва совуқ фронтларнинг булутлик спиралларини бир-бирига туташувига сабаб бўлади. Натижада окклюзия фронтининг булутлик тизими шаклланади.
Илиқ ва совуқ фронтлар булутлик спиралларини бир бирига туташуви окклюзия нуқтаси яқинида содир бўлади, яъни у циклон марказида бошланиб аста-секин унинг четларига силжиб боради.
Окклюзия фронтининг булутлик спирали чўзилиб ва у бир текис суръатда совуқ фронт булутлик спиралига ўтабошлайди. Илиқ фронтнинг булутлик спирали қисман окклюзия фронтининг булутлик спиралига сингиб кетади, қисман эса илиқ ҳавонинг юқорига сиқиб чиқарилиш жараёни натижасида емирилади (1.2 в ва г- расм).
Окклюзияланган циклон булутлик тизимининг хусусиятларидан бири шундан иборатки, окклюзия фронти булутлик спирали иккиламчи фронт булутлик полосасидан яққол ажралиб туради (1.3 - расм).
Одатда, иккиламчи фронт булутлик полосаси, булутлик уюрмасининг бошидан кенглиги 200300 км бўлган булутсиз зона билан ажралиб туради. Ушбу булутсиз зона нисбатан бир хил оқим (одатда ғарбий оқим) майдони билан, айни пайтда иккиламчи фронт булутлик полосаси эса ер сиртидаги шамол яқинлашиш чизиғи билан мос тушади.
Окклюзияланган циклон булутлик тизимининг бошқа хусусиятлари шундан иборатки, циклоннинг орқа четидаги иккиламчи фронт булутлик полосалари иккитадан ортиқ бўлмайди.
Булутлик тизимининг, юқорида қайд этиб ўтилганидек ривожланиш кетма-кетлиги, қутбий ва арктик фронтлардаги тўлқинли ғалаёнлардан вужудга келадиган барча циклонлар учун таалуқлидир. Лекин Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлар бўйича ҳар доим ҳам циклон ривожланишининг барча босқичларидаги булутлик тизимининг деформацияланишини аниқ кузатиш имконияти бўлмайди.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, ёш циклон босқичи одатда жуда тез ўтади ва уни ҳатто 12 соатлик вақт оралиғида кўпинча илғаб бўлмайди. Айни пайтда циклоннинг окклюзияланиш босқичини, Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлар бўйича бир неча сутка давомида кузатиш мумкин бўлади. Булутлик тизимининг таркиб топишида, шунингдек, таглик сирт ҳам катта таъсир этади ва биринчи навбатда ҳаво оқимини бузувчи рельеф туради.
Циклон булутлик тизимининг юқорида кўрсатиб ўтилган ривожланиш схемасини бузилиши, айрим пайтлари циркуляция ва термик режим шароитини ўзгариши билан ҳам боғлиқ бўлади.
|
1.3 - расм. Фронтал тўлқиндан ҳосил бўладиган циклондаги булутлар тизимининг ривожланиш чизмаси.
1 – циклон маркази; 2 – антициклон маркази; 3 –Ер сиртидаги оқим чизиғи (йўналиш бўйича ўтказилган); А ва Б – иккиламчи фронт булутлик полосалари.
|
Юқори барик ботиқликлар фронтал булутлик полосаси ёки вергул шаклидаги кўплаб булут уюрмалари кўринишидаги маълум бир хусусиятга эга бўлган булут турлари билан боғлиқ бўлади.
Одатда, юқори барик ботиқликларнинг олдинги қисмида қуйи, ўрта ва юқори ярус булутларидан ташкил топган қалин ва кенг булутлик полосаси шаклланади. Булутлик полосасининг ботиқлик ўқи билан кесишган зонасида булут миқдори кескин камаяди ва у пастда жойлашади. Бу, айниқса спектрнинг инфрақизил диапазонда олинган расмларда яхши ифодаланган бўлади. Бундай турдаги булутлар нисбатан кенгроқ ботиқликлар учун характерли бўлади.
Энсиз юқори барик ботиқликларда булутлар вергул шаклига эга бўлади ва у фронтал булутлик полосаларидан ажралиб чиқади. Ушбу булутлик тури одатда циклоник уюрманинг локал максимуми билан боғлиқ бўлади ва йирик масштабли циклоник оқимнинг иккиламчи ботиқлигига тўғри келади.
Булутлик уюрмалари, одатда берк циркуляция борлигини кўрсатади ва баланд циклон шаклланиши билан биргаликда кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |