Совуқ фронт булутлари Илиқ фронт булутлари. Окклюзия фронт булутлари


Булут тасвиридан фойдаланиб синоптик ҳолатни прогноз этиш



Download 0,93 Mb.
bet7/9
Sana21.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#29225
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Axror

Булут тасвиридан фойдаланиб синоптик ҳолатни прогноз этиш


Ҳаво босими ва ҳарорат майдонларининг замонавий сонли прогнозлар схемаси бўйича катта ютуқларга эришилган бўлишига қарамасдан, об-ҳаво элементларининг прогноз масаласи ечилаётганда синоптик усул асосий бўлиб қолаверади. Шу нуқтаи назардан Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлар ҳам, об-ҳаво карталари сингари синоптик жараёнлар ва об-ҳаво шароитларни диагноз ва прогноз этиш учун жорий материал бўлиб хизмат қилади.


Синоптик ҳолатларни диагноз ва прогноз этиш учун булут қоплами тасвирланган расмдан фойдаланиш қуйидаги икки тезисга асосланган.
Биринчи тезис – булутлик бирор-бир сабабсиз ҳосил бўлмайди. У, қулай синоптик ҳолатларда сув буғларини конденсацияга олиб келадиган маълум бир гигро- ва термодинамик шароитларда вужудга келади. Шу сабабли Ер сиртининг қайси бир ҳудудлари устида кузатиладиган булутларни кам аҳамиятли тасодифий ҳодиса деб қараш керак эмас.
Иккинчи тезис – синоптик жараёнларнинг ривожланиш тенденцияси, босим ва ҳарорат майдонларида кўринадиган белгиларга қараганда, булутлик майдонида аввалроқ намоён бўлади. Шу сабабли булут қопламининг ўзгаришини босим ва ҳарорат майдонлари эволюциясининг ривожланиш тенденцияси сингари қараш керак.
Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлардаги булутлик тасвирларидан синоптик метеорологияда уч мақсадда фойдаланиш мумкин:

  • булутларни прогноз қилиш;

  • синоптик ҳолатни прогноз қилиш;

  • об-ҳаво ҳодисаларини прогноз қилиш

Циклон силжишини прогноз қилиш учун Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлардаги булутлик тасвирларидан фойдаланиш, булут қопламининг горизонтал ва вертикал ҳаво оқимлари билан узвий боғлиқлигига асосланган. Циклон ҳаракатини прогноз қилиш қоидаси энг аввало циклон табиати ва унинг етакчи оқим билан ўзаро таъсирига таянади.
Маълумки, циклонларнинг кўпчилиги тез ҳаво оқимларининг остида, ўқига нисбатан ўнг томонда вужудга келади ва ривожланади. Ҳосил бўлган циклон биринчи вақтларда тез ҳаво оқимларининг йўналиши бўйлаб силжийди. Циклон ривожланишиниг бошланғич босқичида ҳавонинг кўтарилувчи ҳаракати, унинг бутун майдонини қамраб олади ва патсимон ва қатламдор патсимон булутларнинг шаклланишига шароит яратади. Бу булутлар полосаси оқим бўйлаб чўзилиб, циклон устида юқори тропосферада илиқ ҳавони тарқалиш йўналишини билдиради. Ҳавонинг кўтарилиши тўхтаган жойларда бу булутлар полосаси кескин узилади ёки оқим йўналиши бўйлаб аста-секин сочилиб йўқолиб кетади.
Сочилган патсимон булутларнинг йўналиши циклон ҳаракатининг йўналишини кўрсатади. Бундан биринчи қоида келиб чиқади: циклон, унинг устида ҳосил бўлган сочилган патсимон булутларнинг йўналиши томон ҳаракатланади (1.6 а - расм).





1.6 – расм. Циклоннинг ҳаракат чизмаси.
а) циклондаги булут тизими ҳали уюрма шаклга эга эмас, б) циклонда булут уюрмаси шаклланган. 1 – қалин булутлик билан булутсиз зона марказларини туташтирувчи чизиқ, 2 – циклон маркази ҳаракат йўналиши.

Бу қоида юқори тропосферадаги оқим йўналиши билан патсимон булутлар полосасининг йўналиши орасидаги ўзаро боғланишга асосланади. Циклон ҳаракатининг йўналишини 12 ва 24 соатлик даврлар учун прогноз тузишда бу қоидадан муваффақиятли фойдаланиш мумкин. Ёш циклон босқичида ва унинг устида тез ҳаво оқимлари барқарор сақланиб турган ҳолларда бу қоидадан фойдаланиш юқори самара беради.


Бу қоидадан фойдаланиш қуйидаги ҳолларда ҳам яхши натижа беради:

  • агар циклон фронтдаги тўлқиндан ҳосил бўлса;

  • агар циклон шўнғий бошласа ва айни пайтда унинг олдида сочилган патсимон булутлар полосаси аниқ ифодаланган бўлса;

  • агар циклон термик локал депрессиядан ривожланиб ва тўп-тўп булутлар устида патсимон булутлар полосаси кузатилса.

Циклон ривожланишининг кейинги босқичларида ва унинг булутлик тизимида, яъни окклюзия босқичида ва булут спиралининг шаклланишида ҳаракат йўналиши бошқача бўлади.
Маълумки, булутлик спирали циклоннинг шундай босқичида ҳосил бўладики, бу даврда ҳавонинг кўтарилиши асосан циклоннинг олди қисмида вужудга келади. Циклоннинг орқа қисмида эса ҳаво пастга йўналган бўлиб, окклюзияланиш бошланади. Тез ҳаво оқимлари ҳаво ҳарорат фарқи катта бўлган зонага мос равишда илиқ ҳаво томон силжийди ва окклюзия нуқтаси устидаги майдондан ўтади. Патсимон булутлар полосаси ёки кўринмайди ёки ҳали ҳам асосий катта ҳарорат фарқи сақланган циклоннинг жануби-шарқий қисмида жойлашади.
Бундай ҳолларда циклоннинг ҳаракат йўналишини прогноз қилиш учун бошқа қоидадан фойдаланилади. Бу қоида булутларнинг Ер сиртидаги изаллобарик ўчоқлари билан боғлиқлигига асосланган.
Ер сиртидаги ҳаво босими юқори бўлган ўчоқлар, одатда совуқ ёки окклюзия фронтлардаги булутлар полосаси ортида нисбатан булутсиз зонада, ҳаво босими паст бўлган ўчоқлар эса қалин булутларнинг спирал қисмида жойлашади. Бунинг сабаби шундан иборатки, циклон ортидаги ҳаво босими юқори бўлган ўчоқлар қуйи тропосферада булутларнинг емирилишига олиб келувчи оқимларнинг дивергенция жараёни ва ҳавонинг пастга тушиши билан боғлиқ бўлса, циклон олдидаги ҳаво босими паст бўлган ўчоқлар қуйи тропосферада булутларни ҳосил қилувчи оқимларнинг конвергенция жараёни ва ҳавонинг юқорига кўтарилиши билан боғлиқ бўлади. Маълумки, айланма изобараларга эга бўлган циклон қуйи тропосферада дивергенция зонасининг марказидан конвергенция зонасининг марказига йўналган вектор бўйлаб силжийди.
Ушбу қонуниятларни инобатга олган ҳолда, иккинчи қоидани қуйидагича ифодалаш мумкин: булутлик спирали ривожланган циклон нисбатан булутсиз зона маркази билан қалин булутлик марказини (булутлик спирали чегарасида) туташтирувчи вектор бўйлаб силжийди (15.6 б - расм).
Бу қоидалардан, ҳатто кузутув станциялари кўп бўлган ҳудудларда ҳам циклонлар ҳаракат йўналишини яқин 12 ва 24 соат даврлар учун прогноз қилишда қўшимча восита сифатида фойдаланиш мумкин.
Шуни таъкидлаш жоизки, бу қоидалардан фойдаланиш текисликлар устида ёки океанлар сиртида ҳаракат қилаётган циклонларни ҳаракат йўналишини прогноз қилиш учун яхши самара беради. Тоғли ҳудудлар учун эса унинг аниқлиги бирмунча пастроқ бўлади.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish