Совуқ фронт булутлари Илиқ фронт булутлари. Окклюзия фронт булутлари


Циклон ҳаракат тезлигини прогнози



Download 0,93 Mb.
bet8/9
Sana21.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#29225
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Axror

Циклон ҳаракат тезлигини прогнози


Циклон ҳаракат тезлигини аниқлашнинг мураккаблиги шундан иборатки, у ривожланаётган циклонда атмосфера ҳолатининг кўплаб компонентларининг ўзгариши билан биргаликда ўзгариб боради.


Синоптикларга циклон ҳаракат тезлигини аниқлаш учун фойдаланишга ёрдам берадиган бир қатор эмперик боғланишлар (атмосферанинг айрим параметрлари билан боғланишга эга бўлган) маълум. Масалан, атмосферанинг турли сатҳларидаги оқимлар тезлиги ёки Ер сирти устида циклон зонасидаги паст ва юқори ҳаво босимли изаллобарик ўчоқлар орасидаги масофа каби боғланишлар шулар жумласидандир.
Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлардаги булутлик қоплами тасвирлари айрим ҳолатларда циклон ҳаракат тезлигига аниқлик киритиш учун қўшимча ахборотлар бериши мумкин.
Циклоннинг бошланғич ривожланиш босқичида (булутлик қопламида ҳали уюрма кузатилмайди) булутлик тасвиридан циклоннинг фақат ҳаракат йўналишини аниқлашда фойдаланиш мумкин. Бунда циклоннинг ҳаракат йўналиши, унинг устидаги патсимон булутлар полосаси йўналишига мос тушади. Бу ҳолатларда циклоннинг ҳаракат тезлиги етакчи оқим ва изаллобарик ўчоқлар қоидаси билан аниқланади.
Ривожланган циклон босқичида бирмунча бошқача тус олади, яъни булутлик тизими уюрмали структурага эга бўлиб, булутлик спирали аниқ ифодаланади.
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, уюрмали таркибга эга бўлган циклоннинг тезлиги 40 км/соатдан ошмайди. Лекин бу қоида, у ёки бу булутлик спиралига эга бўлган циклоннинг қандай тезликда ҳаракатланишини кўрсатмайди. Фақат шу маълумки, булутлик спирали қанча кучли ўралган (буралган) бўлса, циклон шунча секинроқ ҳаракатланади.
Циклондаги булутлик спиралининг ривожланишини бирмунча соддароқ вариантларини қуйидаги кетма-кетликда ифодалаш мумкин:
Булутлик спирали логарифмик шаклга эга бўлган циклон тезроқ ҳаракатланади. Булутлик спирали архимедли шаклга эга бўлган циклонлар эса секинроқ ҳаракатланади.
Бундан қуйидаги қоида келиб чиқади: агар, Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган вақт бўйича кетма-кет иккита расмлардаги булутлик тасвирлари қаралганда, спиралининг буралганлиги ортса, у ҳолда циклон ҳаракат тезлигини яқин 12 ва 24 соат даврлар учун прогноз қилишда, унинг тезлигини пасайтириб бериш керак. Яъни булутлик спиралининг буралганлик эгрилиги қанча тез ортса, қиклон шунча секин ҳаракатланади. Булутлик спирали архимедли шаклга эга бўлган циклонлар амалда секин ҳаракатчанлигида қолади.
Кўрсатилган қоидалар циклоннинг мутлақ ҳаракат тезлигини ҳисоблаш имконини бермайди, ундан ҳаракат тенденциясини аниқлашда синоптикда мавжуд бўлган қоидаларга қўшимча сифатида фойдаланиш мумкин.
Мураккаб структурали булутлик уюрмасига эга бўлган циклон (15.7 г – расмда ушбу вариантлардан бири келтирилган) ҳаракат тезлигини прогноз қилишда, кўрсатилган қоидалардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

ХУЛОСА
Ҳаво босими ва ҳарорат майдонларининг замонавий сонли прогнозлар схемаси бўйича катта ютуқларга эришилган бўлишига қарамасдан, об-ҳаво элементларининг прогноз масаласи ечилаётганда синоптик усул асосий бўлиб қолаверади. Шу нуқтаи назардан Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлар ҳам, об-ҳаво карталари сингари синоптик жараёнлар ва об-ҳаво шароитларни диагноз ва прогноз этиш учун жорий материал бўлиб хизмат қилади.
Синоптик ҳолатларни диагноз ва прогноз этиш учун булут қоплами тасвирланган расмдан фойдаланиш қуйидаги икки тезисга асосланган.
Биринчи тезис – булутлик бирор-бир сабабсиз ҳосил бўлмайди. У, қулай синоптик ҳолатларда сув буғларини конденсацияга олиб келадиган маълум бир гигро- ва термодинамик шароитларда вужудга келади. Шу сабабли Ер сиртининг қайси бир ҳудудлари устида кузатиладиган булутларни кам аҳамиятли тасодифий ҳодиса деб қараш керак эмас.
Иккинчи тезис – синоптик жараёнларнинг ривожланиш тенденцияси, босим ва ҳарорат майдонларида кўринадиган белгиларга қараганда, булутлик майдонида аввалроқ намоён бўлади. Шу сабабли булут қопламининг ўзгаришини босим ва ҳарорат майдонлари эволюциясининг ривожланиш тенденцияси сингари қараш керак.
Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлардаги булутлик тасвирларидан синоптик метеорологияда уч мақсадда фойдаланиш мумкин булар:

  • булутларни прогноз қилиш;

  • синоптик ҳолатни прогноз қилиш;

  • об-ҳаво ҳодисаларини прогноз қилиш



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish