Совуқ фронт булутлари Илиқ фронт булутлари. Окклюзия фронт булутлари



Download 0,93 Mb.
bet2/9
Sana21.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#29225
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Axror

Совуқ фронт булутлари


Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмларнинг асосий таркибидан бири, турли кенгликка ва ёрқинликка эга бўлган полосалар ҳисобланади. Бу полосалар, одатда, атмосфера фронтларидаги булутлар тизимига тўғри келади. Фронтал булутлар полосаси, кўп қатламли турли хил булутлар бирикмасидан ташкил топади.


Космик йўлдош расмларида фаоллашган совуқ фронтга кенглиги 200300 км ва узунлиги 1000 км га эга бўлган булутлар полосаси тўғри келади. Спектрнинг ҳам телевизион ва шунингдек ҳам инфрақизил диапазонларида олинган расмларда, уларнинг тасвири очиқ (ёрқин) тусда бўлади. Булутлар уюрмаси жойлашган марказидан бошлаб масофаси катталашган сари, одатда булут полосасининг кенглиги камайиб боради.
Фаоллашган совуқ фронт ёмғирли тўп-тўп ва ёмғирли қатлам булутлардан ташкил топади. Қатламсимон булутлар устивор қиладиган полосалар эни, одатда ёмғирли тўп-тўп булутлардан ташкил топган полосалардан бироз кенгроқ бўлади.
Суст ривожланган совуқ фронтдаги булутларнинг расмдаги тасвирига сув ҳавзалари устида энсиз узуқ полосалар мос келади. Қуруқлик устида эса бу фронтлар зонасидаги булутлар камроқ ва уларни Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлардаги тасвиридан аниқлаш қийин.
Суст ривожланган совуқ фронтлар кучсиз термик адвекция ва шамолнинг вертикал силжиши кам бўлган кучсиз бароклиник зоналар билан боғланган. Суст ривожланган совуқ фронтлар билан боғлиқ бўлган булутлар тасвири спектрнинг телевизион диапазонида олинган расмларда ёрқин, инфрақизил диапазонда эса кулранг тусда ифодалангандай бўлади.
Совуқ фронтга мос булут полосалари яхши ифодаланган циклоник эгриликка эга. Совуқ фронтдаги булут полосасининг ўзи, одатда фронт олди ва фронт ортидаги булутлардан нисбатан булутсиз зона билан ажралиб туради. Илиқ яримйилликда олинган расмларда, фронтал зонанинг олдида асосий булутлик полосасидан маълум бир масофада, кўпинча ёмғирли тўп-тўп булутлардан иборат ва у фронтга параллел жойлашган булут тизмалари кузатилади. Фаоллашган совуқ фронт ортида эса, илиқ таглик сирт устида силжиётган совуқ ҳаво адвекцияси натижасида, булутлар тизмаси, ячейкалари шаклланади.
Ер метеорологик сунъий йўлдошлари ёрдамида олинган расмлар бўйича булутлик полосасининг тадқиқот натижаси шуни кўрсатадики, совуқ фронтдаги булутлар тизимининг кенглиги 450 км, ўзунлиги эса 20002500 км бўлиши мумкин. Шунингдек циклон чуқурлиги ва ундаги булутлик полосасининг ўлчамлари ўртасидаги боғлиқлик ҳам ўрнатилган: циклон қанчалик чуқур бўлса, фронтал булутлик полосаси шунча чўзилган бўлади.
Ерга яқин қатламда совуқ фронт чизиғи одатда булутлик полосаси чегарасида ётади. Агар булутлик зонасида қатламсимон булутлар устивор бўлса, у ҳолда Ерга яқин қатламдаги совуқ фронт чизиғи булутлик полосасининг олдидаги четига жойлашади. Агар булутлик зонасида тўп-тўпсимон булутлар устивор бўлса, у ҳолда Ерга яқин қатламдаги совуқ фронт чизиғи булутлик полосасининг ортидаги четига яқин жойдан ўтади.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish