Соғлом турмуш тарзи асослари



Download 0,55 Mb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#176114
1   2   3   4   5
Bog'liq
С.Тўхтабоева Малака иши слайд

Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи ҳар бир соат дарсни муқаддас билиб, сифатли дарс ўтиб ўқувчиларга яхши таълим – тарбия бериши керак. Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самараси гаровидир. Таълим жараёнида интерфаол методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор ва талаб кундан-кунга кучайиб бормоқда,

  • Бунинг учун ҳар бир ўқитувчи ҳар бир соат дарсни муқаддас билиб, сифатли дарс ўтиб ўқувчиларга яхши таълим – тарбия бериши керак. Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самараси гаровидир. Таълим жараёнида интерфаол методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор ва талаб кундан-кунга кучайиб бормоқда,
  • Интерфаол деганда, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги асосида дўстона муҳит яратиш, дарс самарадорлигини ошириш, ўқувчиларда мустақил фикрлаш, муносабат билдириш, кўникмасини шакллантириш демакдир. Илғор педагогик технологиялардан ўқувчининг ёш, психологик хусусияти, билим даражасига қараб фойдаланиш мумкин. 5-9 синфларда биология дарсларида “Зинама-зина” “Ақлий ҳужум”, “ 6х6х6 ”, ”Модулли таълим технологияси”,”Ҳамкорликда ўқитиш технологияси”,“Тўғри топ”,”Кластер”,”Аукцион”, “БББ”, Гуруҳларда ишлаш, “Давра суҳбати”, ”Занжир”, Ҳа - йўқ, Ролли ўйинлар,” Бинго” “Топган топалоқ” “Интервю ”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Синквейн”, “Бинго“ “Домино”, “Чархпалак”, “Тест синови” ларидан фойдаланиш юқори самара беради.
  • Эътиборингизга хавола қилаётган ушбу дарс ишланма ўқитишнинг фаол методларидан бири “Ролли ўйинлар”, “Интервю ”, “Тўғри топ” усуллари ва уларни дарс жараёнида қўллаш методикаси ҳақида тавсиялар беради. 8-синфларда биология фанидан ўқувчилар учун ўзлаштириши қийин бўлган мавзулар юзасидан илғор педагогик теҳнологиялар асосида тайёрланган намунавий дарс ишланмани ҳавола этмоқдамиз.
  • Мавзу: Нафас олишнинг аҳамияти.
  • Режа: 1. Бурун бўшлиғини тузилиши 2. Хиқилдоқнинг тузилиши ва жойлашиши 3. Кекирдак ва бронхларнинг тузилиши ва вазифалари 4. Ўпка ва плевра пардасининг тузилиши ва жойлашиши, вазифалари
  • Бу мавзуда ўқувчилар моддалар алмашинуви процессида кислороднинг ролини аниқлаб, қондаги газларни доим бир меъёрда сақлаб борадиган регулятор мосламалар билан танишиб чиқадилар.
  • Ҳужайрани ҳаёт фаолиятини, мускуллар ишини, қон айланишини ўрганишда ўқувчилар кислороднинг энергетик аҳамияти билан танишиб чиқишган.
  • Шу билимларни уларнинг хотираларига келтириш учун ўқитувчи организмда энергия ўзгаришлари жараёнида кислороднинг иштирок этиши, ҳамда организмда кислород захираси бўлмаслиги тўғрисида материалларни баён қилинади. Организмда кислород билан карбонат ангидрид гази миқдори ўртасидаги мувозанат фақат нафас процесси туфайлигина сақланиб туришига алоҳида диққатни жалб қилади.
  • 2.2. “Нафас олиш” тизими мавзусини ўрганишда ўйинли технологиялардан фойдаланиш.
  • Ўқитувчи мавзу орқали ўқувчиларга “одамлар каби бошқа тирик организмлар ҳам ташқи муҳитдан кислород қабул қилиб, карбонат ангидрид газини чиқариб туриши – нафас олиш” деб аталишини тушунтиради.
  • Нафас олиш – ҳар бир тирик организмнинг ҳаёти учун энг зарур бўлган физиологик жараён бўлиб ҳисобланиши айтилади.
  • Нафас олиш жараёни қуйидаги қисмлардан иборат:
  • Ўпка альвеолалари ва ташқи муҳит ўртасидаги кислород ва карбонат ангидрид алмашинуви.
  • Ўпка альвеолалари ва ўпканинг капилляр қон томирлари ўртасида кислород ва карбонат ангидрид алмашинуви.
  • Қон ва тўқималар ўртасида кислород ва карбонат ангидрид алмашинувидан иборат эканлигини 1-презентация воситасида тушунтиради
  • Дарс давомида ўқитувчи нафас олиш аъзоларининг тузилиши ҳақида, яъни бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхлар, ўпкалар ва плевра пардаларининг тузилиши, жойлашиши, вазифаларини биринчи режага асосланиб, бурун бўшлиғи ҳақида сўзлайди: Бурун бўшлиғи юқори, пастки ва иккита ён девордан ташкил топган. Бурун бўшлиғи ўртасидан иккига бўлинган. Унинг ички юзаси шилимшиқ парда билан қопланган. Бу пардада жуда кўп майда безчалар бўлиб, улардан шилимшиқ суюқлик ажралади. Шиллиқ парда майда қон томирлари ва нерв толаларига бой. Бурун бўшлиғининг олдинги қисмида майда тукчалар бўлишини тушунтиради. Улар нафас олинадиган ҳаво таркибидаги чанг заррачаларини тутиб қолиб, организмни ҳимоя қилиш вазифасини бажаришини ўқувчиларга уқтиради.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish