Сўнгги йилларда дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва қамрови ошиб бораётганлиги кузатилмоқда



Download 0,62 Mb.
bet8/17
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778327
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
2 5427153952632214947

755 та мактабларда, 709 та коллежларда клублар ташкил этилган, уларга жами 22672 нафар ўқувчилар жалб этилган, шундан 1827 нафари қиз болалар ташкил этди [30].
Клуб аъзолари ўз билим ва кўникмаларини ташкил этилаётган танлов ва мусобақаларда намоён этиш имкониятига эга айни шу мақсадда клублар ўртасида 3 босқичли мусобақалар ташкил этилмоқда. Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад-ҳар ҳил табиий офатлар содир бўлганда аҳолининг, айниқса ёшларнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиши ва бошқаларга кўмак бериши, шунингдек ёшларнинг бу борадаги тайёргарлигини ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилди. Биргина мисол, мусобақаларнинг қуйи босқичларида 2118 та умумтаълим мактабларидан 16944 нафар, 1179 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалардан 9432 нафар ўқувчилар жалб этилган. мусобоқаларни 24689 нафар киши бевосита кузатувчи сифатида иштирок этган. Ўтган давр мобайнида мусобақаларга 250.000 яқин ёшлар жалб этилди [35].
Ҳозирда масъул вазирлик, идора ва муассасалар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган анъанавий “Ёш қутқарувчилар” мусобақалари, чинакам маънода, ўқувчи-ёшлар учун тобланиш, синов майдонига айланди. Ушбу мусобақалар орқали ўқувчилар ва уларнинг атрофидагиларга зарур қутқарувчилик ёрдамларини кўрсатиш, энг муҳими, шарафли ва матонатли вазифа – қутқарувчилик касбини эгаллаш сари интилиб бормоқда. Шунинг учун ҳам, ёш қутқарувчиларимиз
ёш бўлишингизга қарамай, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказилаётган ўқув машқларида, тезкор тадбирларда бевосита қатнашмоқда.
Мусобақалар давомида жамоалар 5 шарт асосида беллашадилар, мазкур шартлар давомида иштирокчиларнинг ақлий қолибияти, жисмоний сифати, реал вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш ва қарорлар қабул қилиш, ўзаро бир бирига ёрдам кўрсатишдек олий жаноб сифатларни шаклантиради. Шартларни тайёрлаш давомида жамоага фавқулодда вазиятларда жабрланувчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича
5 та (Чўкканда, электр токи урганда,йўл транспорт ҳодисасида, зилзила ва ёнғин вақтида биринчи ёрдам кўрсатиш) бўйича амалий саволлар берилади ва берилган топшириқни тўғри кетма-кетликда, тўлиқ, аниқ, ишонч билан, изоҳлар орқали шу билан биргаликда жабрланганларга фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини хатосиз бажариш талаб этилади. Бу эа ўз навбатида реал шароитга яқинлаштирилган холатда амалга оширилиши иштирокчиларни руҳий тайёргарлиги ва ақлий салоҳияти тўлиқ намоён этиш имконини яратади [22].
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларининг ўқувчилари ўз номи билан ёш қутқарувчи. Қутқарувчилик эса шарафли ва машаққатли касб. Қутқарувчи ўзи билан бир қаторда ўзгаларга ҳам ёрдам бериши, ҳаётини фалокатлардан асраб қолмоғи керак. Шунинг учун ҳам, у нафақат жисмонан, балки интеллектуал жиҳатдан ҳам етук бўлиши талаб этилади. Чунки фавқулодда вазиятлар вақт ҳам, шароит ҳам танламайди. Шундай экан, уларнинг оқибатларини юқори даражада бартараф этиш келажакда ёш қутқарувчиларнинг тайёргарлиги, билим-малакасига боғлиқ бўлиб қолаверади.
Қувонарли жиҳати ғолибларни тақдирлаш учун ЮНИСЕФ ва ҳомий ташкилотлардан маблағлар ажартилиши мусобақаларни нафақат республикамизда балки хорижий ташкилотлар вакиллари томонидан ҳам катта қизиқиш билдираётганидан далолат беради.
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини фаолиятини ривожлантириш ва мазкур клуб аъзоларини фуқаро муҳофазасига оид билим, малака, кўникмаларини шакллантириш, клублар аъзолари ўртасида ўзаро билим ҳамда тажриба алмашишга кўмаклашиш, фаолияти намунали ташкил этилган, клубларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида, масъул вазирлик, идора ва муассасалар ҳамкорликда
2017 йилдан бошлаб ҳар йили умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида “Энг намунали “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуб” танловини ўтказиш йўлга қўйилди.
Дунё тажрибасидан маълумки, кўпгина мамлакатларда табиий офатлардан сўнг вайроналар орасидаги жабрланган инсонларнинг қарийб 50% ни яқин кишилари ва кўнгиллилар қутқарадилар, тахминан 30%ни жамоат кўнгилли қутқарувчилари қутқарадилар. Бошқача қилиб айтганда, офатдан кейинги дастлабки дамларда қутқарув тадбирларининг 80%ни кўнгилли қутқарувчилар томонидан амалга оширилади. Фавқулодда вазиятлар содир бўлганидан кейин дастлабки 30 дақиқа ичида вайрон остидан чиқриб олинганларнинг 93% тирик қолади, бир кундан сўнг
бу кўрсатгич 41%, икки кундан сўнг эса 36 % га тушади. Фавқулодда вазиятлардан кейинги дастлабки 24 соатни одатда “Олтин кун”
деб аташади. Афсуски, ҳамма жабрланувчиларни ҳам “Олтин кунда” қутқариб олишнинг имкони бўлавермайди. Айни шу мақсадда аҳолининг
ва кўнгилли қутарувчиларнинг тайёргарлиги қанчалик юқори бўлса, омон қолувчиларнинг сони ҳам шунча кўп бўлади [30].
Бугунги кунда, “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятининг йўлга қўйилиши ҳам юртимизда оқилона амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг яққол намунаси бўлиб, ўқувчи-ёшларни комил инсон руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Аммо ҳозирги кунга қадар ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини шакллантириш жараёнининг назарий асослари энг кам ўрганилган ва махсус тадқиқот предмети сифатида тадқиқ этилмаган. Хусусан, ўқувчиларда хавфсизлик маданиятини тарбиялаш тизими аниқланмаган, педагогик жараёнда хавфсизлик маданиятининг таълим тизимини шакллантирувчи омиллари ҳамда хавфсизлик маданиятини тарбиялашнинг хусусиятлари
ва шароитлари яхлит жараён сифатида ўрганилмаган [13].
Бу тадқиқот ишининг долзарблигини тақозо этди. Худди шунингдек, нафақат республика, бутун дунёда бу муаммога эътиборни кучайиши муаммони яна бир бор муҳим умуминсоний аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқда.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish