Сўнгги йилларда дунёда фавқулодда вазиятларнинг сони ва қамрови ошиб бораётганлиги кузатилмоқда



Download 0,62 Mb.
bet9/17
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778327
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
2 5427153952632214947

I боб бўйича хулоса
Юқоридагиларга асосланиб, хавфсизлик маданиятининг тарихий, фалсафий, ижтимоий келиб чиқиши, тараққиёти тўғрисида илмий изланишлар ўрганилди ва тахлил қилинди. Ўқувчиларнинг хавфсизлик маданиятнинг бир қисми, шахснинг ажралмас сифати, шу жумладан мотивацион эҳтиёж, когнитив, руҳий ва операцион фаолият компонентлари эканлиги ҳамда хавфсизлик маданиятининг таркибий қисмлари бир-бири билан боғлиқлиги ўрганилди. Ушбу таркибий қисмлар хавфсиз турдаги хулқ-атворга, соғлом турмуш тарзи ва катталар ҳаётида профессионал фаолиятга тайёр бўлишни акс эттириши билан бир қаторда ушбу фаолиятнинг маданий ва амалий жиҳатлари аниқланди.
II БОБ.‎ “ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” КЎНГИЛЛИЛАР КЛУБИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
2.1. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби фаолиятини ташкил этишнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари
Республика сиёсатининг устивор йўналишларидан бири аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, уларни турли хил офатлардан муҳофаза қилиш, келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, олдини олиш тадбирларини ҳамда энг муҳими юзага келганда аҳолини тўғри ҳаракат қилишга ўргатишдир. Ҳаёт тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фавулодда вазиятларни олдини олиш, содир бўлганда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш масалаларини ёшликдан бошлаш заминида олиб борилаётган тадбирларни самарали ташкил этиш, ижобий натижаларга олиб келиши муқаррардир.
Жамият ҳаётида барча соҳаларни ташкил этиш ва доимий фаолият юритилиши маълум бир қонун ва қарорлар билан белгиланади.
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳам бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари бўлиб мазкур бобда ушбу қонун ва қарорларининг мазмун моҳияти ўрганиб чиқилади.
Мамлакатимиз аҳолисини ва ҳудудларини муҳофаза қилиш бўйича “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 18 моддасида ва “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонунининг 16 моддасида “Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларида, ишлаб чиқариш ва турар жойларда аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш умумий
ва мажбурийдир” деб белгилаб ўтилган [1, 2].
Бу эса ўз навбатида ёшларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш мажбурий тартибда амалга оширилишини англатсада аслида бугунги кунда бу жараён мамлакатимизда ихтиёрий тартиб асосида амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги 427-сонли Қарорида ҳам умумтаълим мактаблари ва идоравий бўйсуниши ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар бошланғич, ўрта ва олий касб-ҳунар таълими муассасаларининг таълим олувчилари фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёргарликдан ўтишлари лозим деб белгилаб ўтилган [4].
Умумтаълим мактаблари, лицейлар, гимназиялар, касб-ҳунар таълими ўқув юртларининг ўқувчиларини, ўрта ва олий ўқув юртлари талабаларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлаш таълим дастурларига мувофиқ ўқиш вақтида амалга оширилади.
Дастурлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ушбу қонун ва қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларида ҳар йили “Фуқаро муҳофазаси куни” ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг 2009 йил 21 декабрдаги
64/200 сонли резалюсиясига асосан “13 октябр - Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни” деб белгиланган бўлиб, мазкур сана дунёнинг барча мамлакатларида кенг нишонланади [35].
Айтиб ўтиш жоизки, бу кунда дунё майдонида содир бўлган йирик фавқулодда вазиятлар, улар оқибатида ҳалок бўлганлар хотирланиб, содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш борасида олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинади.
Қувонарлиси, мазкур санада доимий кузатишлар натижасида маълум бўлган ёки содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган, шунингдек, амалий тадбирларни ўз ичига олган янги лойиҳаларга асос солинади ва уларнинг ижросини таъминлаш борасида муҳим дастурлар ҳаётга татбиқ этилади.
Юртимизда ҳам Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан мазкур санага бағишлаб кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан,
2018 йил йилнинг13 октябр куни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва республикамизнинг барча вилоятлари шаҳар ва туманларидаги мактаб ва коллежларда “Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш куни”га бағишланган “Фуқаро муҳофазаси тадбирлари” кенг кўламда ўтказилди.
Мазкур тадбирларга Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Қизил Ярим Ой Жамияти ва бошқа тегишли идора ҳамда ташкилотлар, уларнинг ҳудудий бошқармалари вакиллари жалб этилди.
Мактаб ва коллежларда бўлиб ўтган “Фуқаро муҳофазаси тадбирлари” юқори савияда ўтказилиб, тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ўқувчиларни экстремал ҳолатларда тушкунликка тушмасдан тўғри қарор қабул қилиши, улар онгида фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатни амалга оширишга оид тушунча, билим ва кўникмаларини янада шакллантиришдан иборат бўлди. Ўтказилган тадбирлар давомида ўқувчиларни “Ҳаёт хавфсизлиги асослари” курсидан олган билимлари янада мустаҳкамланди [35].
“Ўзбекистон республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 242-сонли қарорининг 3-иловаси яъни Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функцияларида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирликларига бир қатор вазифалар қўйилган. Яъни фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш
ва уларни тугатиш соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашни ташкил этиш
ва умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчиларни “Ҳаёт хавфсизлиги” ўқув фани бўйича ўқитишни ташкил этиш ҳамда ўқув ва илмий-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш каби вазифалар қўйилган [5].
Юқоридаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш соҳасида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни босқичма босқич амалга оширилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бунда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида бу йўналишдаги қилинаётган ишларнинг ўрни беқиёсдир. Жумладан, “Ҳаёт хавфсизлиги” курсига оид ўқув ва илмий-методик қўлланмаларни ишлаб чиқилди. “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари фаолияти яхши йўлга қўйилди. Буларнинг бари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш соҳасида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда қўйиладиган илк қадамлар дейиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 208-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаро муҳофазасига оид билим, малака, кўникмаларни шакллантириш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, қутқарувчи касбига меҳр уйғотиш мақсадида, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (ҳозирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Маданият вазирликлари ҳамда Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда 2016 йил 19 феврал кунидаги “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш
ва “Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди [3].
Мазкур қўшма қарор билан “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубини тузиш ва фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом, “Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Бу эса
ўз навбатида таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубларини тузиш ва уларнинг доимий фаолиятини таъминлаш ва клублар ўртасида уч босқичли мусобақаларни ўтказиш, шу орқали ўқувчиларни фавқулодда вазиятлар тўғри ҳаракат қилишга ва руҳан тайёрлашга ҳизмат қилади. Ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳамда Касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда Фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 208-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида
“Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубини (кейинги матнларда Клуб деб аталади) ташкил этиш тартибини белгилайди [3].
Клуб – умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этиладиган ёшларнинг ижтимоий кўнгилли бирлашмасидир.
Клуб ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаро муҳофазасига оид билим, малака, кўникмаларни шакллантириш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракат қилиш, ўзи ҳамда ўзгаларга ёрдам бериш, қутқарувчи касбига меҳр уйғотиш мақсадида ташкил этилади.
Клуб ўз фаолиятида фуқаро муҳофазаси соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 208-сонли қарори талабларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади [6].
Клуб – “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клубини тузиш
ва “Ёш қутқарувчи” мусобақасини ўтказиш бўйича туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика ташкилий қўмитаси қўмитаси томонидан тасдиқланган ўз номи, рамзи, нишони шиори ва реквизитларига эга бўлади.
Клубнинг рамзи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат герби тўғрисида”ги қонунларида белгиланган тартибларда шакллантирилади.
Клубни ташкил этиш ва фаолиятини назорат қилиш умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари маъмуриятига юклатилади. Клубнинг юридик манзили умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Касб-ҳунар таълими муассасаси жойлашган ҳудуд билан белгиланади.
Клубнинг асосий вазифалари [6]:
– фавқулодда вазиятларда аҳолини қутқаришга, жамоатчилик ҳаракатини тўғри йўналтиришга кўмаклашиш;
– фуқароларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган давлат дастурларини амалга оширишга ёрдам бериш;
– ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юз бериши мумкин бўлган вазиятларда жабрланганларга ёрдам бериш, уларда қутқарув воситалари ва асбоб-анжомларини ишлата билиш кўникмаларини шакллантириш, ёш қутқарувчиларнинг экстремал вазиятларда жисмоний
ва руҳий тайёргарлигини, чидамлилигини ошириш, қийинчиликларни матонат билан енгиш каби туйғуларини ривожлантириш, фавқулодда вазиятларда, мураккаб шароитларда, авария-қутқарув ҳамда бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда тўғри ва аниқ ҳаракат қилишга ўргатиш;
– “Ёш қутқарувчи” мусобақасига клуб аъзоларини тайёрлаб боришдан иборат.
Клуб ўз фаолияти давомида ёшларда:
– ўз шахси ва жамият хавфсизлигига оид масалаларда онгли, масъулиятли муносабатда бўлиш, фавқулодда вазиятларда амалий малакани қўллаш, тезкор ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантиради;
– фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни ҳимоя қилиш борасидаги билимларни ривожлантиради;
– меҳр-оқибат, инсонийлик фазилатларини шакллантиради.
Клуб ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади [6]:
– клуб фаолияти тўғрисидаги маълумотларни оммалаштириш
ва ёшларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишлари юзасидан тарғибот материаллари тайёрлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида амалий-кўргазмали машғулотлар ўтказиш;
– клубларнинг туман (шаҳар), вилоят ва республика ўқув-машғулотлари, оромгоҳлари ҳамда ҳарбий-спорт мусобақаларида иштирок этиш, аҳолини, айниқса, ёшларнинг мазкур йўналишдаги билим
ва кўникмаларини янада ошириб боришга қаратилган оммавий тадбирларни ташкил қилиш;
– клуб аъзолари учун ўқув семинарлари ва амалий машғулотларни ташкил этиш.
Клубга аъзолик турли тўлов ва бадалларсиз амалга оширилади ҳамда.кўнгилли равишда якка тартибда аъзо бўлинади.
Клубга умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган 14 ёшга тўлган ўқувчилар аъзо бўлиши мумкин. Клуб аъзолари сони умумий ўрта таълим мактаби ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ички тартиб қоидаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши мумкин.
Клубга аъзолик раҳбар номига ёзилган аризани тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Клуб аъзолигига номзод ўз аризасига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади [6]:
– қонуний вакиллари (ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг розилик хати;
– туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки бошқа шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
– шахсий варақа;
– соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома (туман соғлиқни сақлаш бўлими тиббий кўригидан ўтганлигини тасдиқловчи) – У-86;
– 3х4 ҳажмдаги фотосурат – 4 дона;
– психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома.
Клуб аъзолигидан қуйидаги ҳолатларда чиқарилади:
– клуб раҳбари номига ариза;
– клуб аъзосининг раҳбар органлар қарорлари ва техника хавфсизлиги қоидаларини мунтазам ёки қўпол равишда бузганлиги учун;
– клуб аъзоси таълим муассасасини битирганида ёки бошқа таълим муассасасига ўтганда.
Клуб аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга [6]:
– клубнинг йиғилишларида ва оммавий ахборот воситаларида унинг фаолияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини эркин билдириш;
– клуб фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қарорларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
– клубдан зарур бўлган маълумотлар, қўлланмалар олиш;
– клубнинг гуруҳ сардорлигига номзодлар кўрсатиш, сайлаш
ва сайланиш;
– клубнинг барча тадбир, дастурлари ва лойиҳаларида иштирок этиш;
– бир вақтнинг ўзида Низомда белгиланган тартибларда бошқа болалар ёки ёшлар ташкилотларига аъзо бўлиш;
– ихтиёрий равишда клуб аъзолигидан чиқиш.
Клуб аъзоларининг мажбуриятлари:
– Низом талабларига тўлиқ риоя қилиш;
– клубнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш;
– клуб фаолиятини тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш;
– клуб машғулотларига мунтазам қатнашиш;
– ёшлар ўртасида фавқулодда вазиятларда фаолият олиб бориш кўникмаларининг шакллантиришни тарғиб қилиш;
– фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш учун зарурий билимларни эгаллаш;
– клуб томонидан берилган топшириқларни масъулият билан бажариш;
– ўз фаолияти тўғрисида клуб раҳбарини хабардор қилиб бориш.
Клуб бошқаруви ва ташкилий тузилиши
Клуб умумий ўрта таълим мактаби ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан тайинланган раҳбар томонидан бошқарилади.
Клуб раҳбарининг вазифалари [6]:
– мазкур Низом асосида клубни тузиш ва фаолиятини юритиш;
– бошқа таълим муассасаларида ташкил этилган клублар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
– клублар ўртасида ташкил этиладиган “Ёш қутқарувчи” мусобақасига пухта тайёргарлик кўриш;
– ўтказиладиган тадбирлар учун молиявий харажатлар юзасидан таълим муассасаси раҳбарига таклиф киритиш;
– клуб аъзолари учун машғулотлар олиб бориш ёки малакали мутахассисларни жалб этиш чораларини кўриш;
– клубни ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминлаш, унинг моддий-техника базасини ривожлантириш юзасидан таклифларни таълим муассасаси раҳбарига бериб бориш;
– клуб аъзолари томонидан вазифаларнинг аниқ бажарилишини назорат қилиш.
Клуб таркибий бўлинмасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини назорат қилиш умумий ўрта таълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарига юклатилади. Клуб фаолиятига раҳбарликни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотлари етакчилари ёки фаоллари ҳам амалга ошириши мумкин. Клуб аъзолигига кўнгиллилар мазкур Низом асосида доимий равишда қабул қилинади.
Умумий ўрта таълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбари қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга [6]:
– таълим муассасаси ҳудудида клуб учун хона ажратиш ҳамда уни зарур жиҳоз ва махсус анжомлар билан таъминлаш чораларини кўриш;
– таълим муассасасининг малакали педагог ходимлари орасидан жамоатчилик асосида клуб раҳбарини тайинлаш;
– клуб аъзолари учун дарсдан ташқари машғулотлар ташкил этиш
ва ўтказиш учун барча шароитларни яратиш;
– клуб аъзоларининг “Ёш қутқарувчи” мусобақаларида фаол иштирок этишлари учун шароитлар яратиш;
– клуб фаолиятини ташкил этишда техника ва ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, санитария-гигиена меъёрларининг бажарилишини назорат қилиш;
– таълим муассасаси раҳбари клубни белгиланган талаблар асосида ташкил этилиши ҳамда мазкур Низом қоидаларининг бажарилиши юзасидан шахсан жавобгардир.
Машғулотлар ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли тақсимлаш мақсадида дастур ва режа асосида ўтказилади.
Клуб аъзоларини ўқитиш масъул вазирлик ва идоралар томонидан тавсия этилган дастурлар асосида олиб борилади.
Таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клуби учун ажратиладиган хонани жиҳозлаш тартиби.
Клуб учун ажратилган хонани фуқаро муҳофазаси мавзусидаги кўргазмали қуроллар билан жиҳозлаш. Жумладан:
– биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари;
– зилзила вақтида ўзини тутиш қоидалари;
– зилзила рўй берганда аҳолининг ҳаракати;
– сувга чўкканда ёрдам;
– арқонлар боғлаш усуллари;
– зарур меъёрий ҳужжатлар (клуб Низоми, кун тартиби, машғулот ўтказиш жадвали).
– “Ёш қутқарувчи”лар клуби аъзоларининг рўйхати, буйруқ
ва қарорлардан кўчирма, мусобақа ўтказиш Низоми, йиллик иш режа.
Клуб аъзолари махсус кийим ва гувоҳнома (гувоҳномада клуб аъзосининг исми, фамилияси, отасининг исми ёзилган, 4х6 см ҳажмли фотосурат муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим) билан таъминланади.
Клуб қуйидаги қутқарув асбоб-анжомлари билан (клуб аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда) таъминланиши лозим [6]:
– каска;
– қўлқоп;
– ҳар хил турдаги арқон (8 мм 40 метр, 10 мм 60 метр, 12 мм
80 метр);
– ўт ўчиргич;
– газ ниқоблар;
– санитар сумкаси;
– санитар замбили;
– тиббиёт қутиси;
– фонар 2та (шахсий ва гуруҳ учун).
– соҳага оид электрон ахборот ресурслари.
Клуб машғулотлари ёшларни чақириққача тайёрлаш, жисмоний тарбия, кимё, биология, география фани ўқитувчилари ва бошқа малакали мутахассисларни жалб этиш орқали олиб борилади [35].

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish